![Пойтахтда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди](/img/mw500/mh500/fa/34/2b482e8bc687756259c6b952ab8e.png)
Пойтахтда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди
Ҳукуматнинг ўзбек ёзувчисининг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори қабул қилинди.
![Андижонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади](/img/mw500/mh500/98/98/1d7840916b80cf227c3f72812253.png)
Андижонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 188-сон қарорида назарда тутилган.
![Ҳудудларда нечта нотариус бўлиши лозим](/img/mw500/mh500/7c/a3/0029f06edb0079c093673f3e2f34.png)
Ҳудудларда нечта нотариус бўлиши лозим
Вазирлар Маҳкамаси томонидан нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тасдиқланди.
![Ўзини яккалаш ва хайрия акцияларини мувофиқлаштириш режими жорий этилди](/img/mw500/mh500/ad/e9/d3b5c3a5855e57d7c01d30bab91e.jpg)
Ўзини яккалаш ва хайрия акцияларини мувофиқлаштириш режими жорий этилди
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси яна бир қатор чекловчи чора-тадбирларни жорий этди.
![Шахсни ушлашда видеоёзувга тушириш жорий этилади, дориларни импорт қилиш соддалаштирилади](/img/mw500/mh500/68/fa/6bcdc9ddf82a40eff024cd0d12ec.jpg)
Шахсни ушлашда видеоёзувга тушириш жорий этилади, дориларни импорт қилиш соддалаштирилади
30 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
![Қаер жамоат жойи ҳисобланади](/img/mw500/mh500/9c/fb/5d898bd175f1df491ea53f6addfe.png)
Қаер жамоат жойи ҳисобланади
Қонун ҳужжатларида аниқ таъриф ва ягона ёндашув бўлмаганлиги сабабли мутахассислар бу борада мунозара қилиб келадилар. ИИВ «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига жамоат жойлари тушунчаси ва таснифини киритди.
![Импорт товарлари чакана савдога чиқиши учун нималар қилиш лозим](/img/mw500/mh500/2f/f4/f3242427ec6f99f21eb7195cccd5.jpg)
Импорт товарлари чакана савдога чиқиши учун нималар қилиш лозим
Божхона тартиб-таомилларида иштирок этадиган мутахассислар ҳам автомобилларда ҳаракатланиш ҳуқуқи берилиши лозим, акс ҳолда импорт товарлар яқин орада дўконларга чиқмай қолиши мумкин. Божхона брокерлари уюшмаси шундай деб ҳисоблайди ҳамда божхонада тозалашда иштирок этадиган мутахассисларга ҳам рухсатнома стикерлари берилишини таклиф этади.
![Камбағалликни қисқартиришга 100 млрд сўм йўналтирилади](/img/mw500/mh500/52/f5/d726c8477a133242e167b66104d6.png)
Камбағалликни қисқартиришга 100 млрд сўм йўналтирилади
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирларини тасдиқлади.
![Қандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин](/img/mw500/mh500/86/18/4d91d3db23657ce984384863d763.jpg)
Қандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин
Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими?
![Меҳнат вазирлиги томонидан масофавий ишлашнинг мослашувчан графиги тасдиқланди](/img/mw500/mh500/f0/5c/773765c922e2d52931ef68ea5718.png)
Меҳнат вазирлиги томонидан масофавий ишлашнинг мослашувчан графиги тасдиқланди
Ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
![Уруш фахрийларига – 10 миллион сўмдан](/img/mw500/mh500/97/d6/6d2ae57a30ff8012bc95585a4f22.png)
Уруш фахрийларига – 10 миллион сўмдан
Президентнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги Фармони имзоланди.
![1 апрелдан нималар ўзгаради](/img/mw500/mh500/6f/1c/e4f9bb767817e0144b1b17da73cc.png)
1 апрелдан нималар ўзгаради
1 апрелдан кучга кирадиган қонун ҳужжатларидаги солиқ имтиёзлари, инқирозга қарши чоралар, қурилишда давлат назорати, пойтахт пропискаси, фуқаролик, давлат хизматларига оид ва бошқа ўзгартиришлар шарҳимизда жамланган.
![Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ёшлар билан ишлаш кенгашига аъзо бўлди](/img/mw500/mh500/3d/a5/28fe1177c96e92e6bc957a70565b.png)
Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ёшлар билан ишлаш кенгашига аъзо бўлди
Мамлакатимиз МДҲ иштирокчи-давлатларининг ёшлар билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимига қўшилади.
![Хусусий суд-экспертизаси: қоидалар тасдиқланди](/img/mw500/mh500/65/51/77c96c93a3fea7a3430ed58ff7c9.png)
Хусусий суд-экспертизаси: қоидалар тасдиқланди
Ҳукумат томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
![2020 йилги Давлат дастури тасдиқланди](/img/mw500/mh500/cb/3d/17343fb443b1f2abcdd669d3e4c8.png)
2020 йилги Давлат дастури тасдиқланди
Муҳокама қилинган лойиҳага солиштирилганда бандлар сони камроқ, уларни амалга ошириш учун ажратиладиган харажатлар кўпроқ.
![«Ақлли» ҳисоблагич – газ таъминоти ташкилотларининг мулки](/img/mw500/mh500/da/34/86fe56b5f2ec9c9bf195735da89c.png)
«Ақлли» ҳисоблагич – газ таъминоти ташкилотларининг мулки
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналари барча сервис хизматлар ва уларга боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади. Истеъмолчилар фақат ҳисоблагичнинг бутлигини кузатиб борадилар.
![Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади](/img/mw500/mh500/96/d7/ec386daebd85002894136c2246fa.jpg)
Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади
Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашнинг бошқа турлари орасида Солиқ кодексида “асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар” зикр этилган. Бундай тўловларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай расмийлаштириш мумкин.
![Меҳнат вазирлиги: Қандай қилиб карантин даврида навбатдан ташқари таътилга чиқиш мумкин](/img/mw500/mh500/29/5c/ade180fff3d2089f3b3d7f92116d.png)
Меҳнат вазирлиги: Қандай қилиб карантин даврида навбатдан ташқари таътилга чиқиш мумкин
Болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаблар бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди
![Республика комиссиясининг ваколати кенгайтирилди](/img/mw500/mh500/1e/6a/255e138011b26ddad091e693ad27.png)
Республика комиссиясининг ваколати кенгайтирилди
Мақсад – аҳолини барча зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарлар билан таъминлаш.
![Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади](/img/mw500/mh500/cb/f5/04817d1e3d97a2a0d2d4205a9afd.png)
Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 173-сон қарорида назарда тутилган.
![Хоразмда халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилади](/img/mw500/mh500/03/b9/b1778cf45c4c74b54e0c4173eb6e.png)
Хоразмда халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 171-сон қарорида белгиланган.
![Агросаноат мажмуи учун кадрлар малакасини ошириш маркази ташкил этилди](/img/mw500/mh500/42/38/ebb33f924827ca2c2da866db969c.png)
Агросаноат мажмуи учун кадрлар малакасини ошириш маркази ташкил этилди
Ҳукумат томонидан агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
![Қандай қилиб ходимларни тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мумкин](/img/mw500/mh500/a5/7a/569788906d0ed0b11e98a43bd9e8.png)
Қандай қилиб ходимларни тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мумкин
Меҳнатга ҳақ тўлашни илгариги даражада сақлаб қолиш учун пул етарли бўлмаса ва шу билан бирга ўз ходимларини сақлаб қолишни хоҳласа, иш берувчи қандай йўл тутиши лозим?
![Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми](/img/mw500/mh500/ed/49/4615f596916e004df1ccb7a1f41b.jpg)
Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми
Ҳисобварақда пул йўқ, ишлаб чиқариш карантин туфайли тўхтаган, ходимлар эса ишлашни исташади, чунки иш ҳақи зарур. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим?
![Аэропортлар ёпилади, автотранспортнинг ҳаракати чекланади](/img/mw500/mh500/4e/30/4478d8d88327c67779d7087f7617.png)
Аэропортлар ёпилади, автотранспортнинг ҳаракати чекланади
Мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қатор қўшимча қарорлар қабул қилди.
![Карантин даврида «Норма» сервислари қандай ишлайди](/img/mw500/mh500/54/76/eb29789e905b82ce3e9436177c86.jpg)
Карантин даврида «Норма» сервислари қандай ишлайди
Ҳурматли «Норма»нинг мижозлари ва дўстлари! Бизнинг барча сервис ва хизматларимиз масофадан одатдаги режимда ишлаётганлигини сизга маълум қилишдан мамнунмиз. Боғланиш учун телефон рақамларимизни эслатиб ўтамиз.
![Коронавирусга қарши курашишга хусусий клиникалар жалб этилади](/img/mw500/mh500/37/66/305a7c9d0ef31f97221f54f191ac.png)
Коронавирусга қарши курашишга хусусий клиникалар жалб этилади
Президент томонидан 26 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор имзоланди.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/5f/44/85231329e094b9f5483e7ac5a3c5.png)
Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган ходимлар қўшимча моддий қўллаб-қувватланади.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/56/69/e566de86dcf55214a023e27b5e28.png)
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/1c/de/746ede01c29eae365073f60634bf.jpg)
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/42/29/8b59811a6baef80824cf527cf174.jpg)
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/52/aa/808bd3f03a4a2b7580d432ae1108.jpg)
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/bb/b2/de1b204b5d063799bf82c1999955.png)
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/0c/2f/bba67f25d4018fd3d3c78ec4f84e.jpg)
Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/ec/9c/c689825da2511b7ece179d6a6e10.png)
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/c9/90/c64de1c1e4f904fc5a68c45fa244.jpg)
Ерлар тоифаси қандай ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/9b/df/f71cc9e2c9b97213b731795a2678.jpg)
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
![Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар](/img/mw500/mh500/e6/de/19d573c4ab9730e6290d4dc796b3.jpg)
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.