Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди
Рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда
Уларнинг таркибига Қурилиш вазирлиги, адлия, солиқ органлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари киради.
“Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.
Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади
Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти сертификатлашни ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.
Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда
Белгиланган мезонлар орасида – томошабинлар, гастроллар сони ва веб-саҳифанинг ҳолатига эътибор масалалари мавжуд.
Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга 15 ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин.
Радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатни онлайн олиш мумкин
Рухсатнома олиш учун ариза “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали юборилади.
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Париж шаҳрида шу йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
Мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 6 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокама қилинди.
1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.
Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.
Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Улар жумласига омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.
Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида
Шаҳарлараро автобусларга тахографлар ўрнатилган тақдирда тунги вақтда йўловчлиларни ҳамроҳликсиз ташишга рухсат этилади.
Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти университетга айлантирилди.
Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади
Экологик аудиторлар реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади.
Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.
Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда
Шунингдек муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати кенгаймоқда.
Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади
Унинг вазифалари жумласига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш киради.
Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
Шунингдек, сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун ижарага берилади.
Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев бизнесни ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикада электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин