Кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди
Чунончи, бошқалар қатори, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талаблар белгиланди.
Истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари қандай ортиб юборилади
2023 йил 1 апрелга қадар кўмир маҳсулотларини сотиш, бюджет ташкилотлари ва аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида маълумотлар жойлаштириладиган интерактив портали ишга туширилади.
Давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат кучайтирилади
Эндиликда Давлат чегарасини кесиб ўтаётган автотранспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизмати вакилларидан иборат қўшма нарядлар томонидан амалга оширилади.
“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонун товар (иш, хизмат)ларнинг сифатини, ушбу соҳада очиқлик, шаффофлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури маъқулланди
Дастур экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳудудларда туризм қандай ривожлантирилади
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида хорижий туристлар оқимини оширишга қаратилган туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс қандай рўйхатдан ўтказилади
Юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмалари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари шундай юридик шахслар жумласига киради.
Аудиторларнинг иши сифатини текшириш тартиби белгиланди
Иш сифатини ташқи назоратдан ўтказишдан бош тортган аудиторлик ташкилотининг фаолияти тўхтатилади.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сирдарёда ДХМ орқали никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш бўйича эксперимент ўтказилади
2023 йил 1 июндан бошлаб бутун республика ҳудудида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади.
Крипто-активлар соҳасидаги фаолият учун йиғимлар миқдори тасдиқланди
Майнерлар БҲМнинг 10 баравари, крипто-биржалар – БҲМнинг 400 баравари миқдорида йиғим тўлайди.
“Яшил” ва “Яшил жамоат парклари” қандай ташкил этилади
Бундай паркларни барпо этиш ташаббусини давлат идоралари ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар илгари суришлари мумкин.
Пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун КСЗ ташкил этилади
КСЗни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга 90 млрд сўм ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади
Ушбу мақсадда умумий майдони 279 гектар ерлар 30 йил муддатга ижарага берилади.
Ветеринарлар ва чорвадорлар учун кўкрак нишонлари тасдиқланди
Кўкрак нишонидан ташқари, тақдирланганлар бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш учун қарз ажратади
Умумий қиймати $194,9 млн ни ташкил этадиган лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида амалга оширилади.
Ваколатли иқтисодий операторларнинг мақоми халқаро стандартларга мослаштирилади
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳудудларда комиссиялар ташкил этилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 1,99 трлн сўм ажратилади
Кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг болалари иссиқ кийим-кечак билан таъминланади.
Айрим идораларда капитал қурилишда буюртмачи хизмати тугатилади
Ушбу хизмат мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа вазирликларда тугатилади.
Ипотека кредитларига субсидия олган шахслар ЖШДСдан озод этилади
Фуқароларнинг кредит ва ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилган ойлик иш хақи ва даромадлари солиққа тортилмайди.
Давлат идораларининг маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти
Идоралараро электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизимини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.
Касаначи аёлларга субсидия миқдори оширилди
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидаги биноларни ижарага олишда имтиёз тақдим этилади.
Қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди
“Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини кластер усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуна турлари божхона божидан озод қилинди
Тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари, технологик ва лаборатория ускуналари ва бошқалар рўйхати 500 номланишни ўз ичига олади.
Солиқ текширувлари ва уларнинг ўтказилишига сабаб бўлувчи омиллар
Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин.
Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларга ўқитадиган ташкилотлар субсидиялар олади
Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Хусусий секторда ишловчи бўлажак оналарга нафақа тўланади
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикада электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин