«Ўзбекнефтгаз» ташкилотлари ходимларига уй-жой сотиб олишда ёрдам берадилар
Нефть-газ соҳаси ходимлари узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланиб, уй-жой сотиб олишлари мумкин бўлади. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Истеъмолчилар ҳуқуқини янги давлат тузилмалари ҳимоя қилади
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, ишлаб чиқарувчилар ва товарлар номенклатураси бўйича маълумотлар базалари, шунингдек Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида Президент Фармонининг тегишли лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли
Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2456, 13.05.2013 й.) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 15,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади
ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Давлат олимларга илмий ишланмаларни сотишда ёрдам беради
ҚҲТБТ порталида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг «Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилина бошлади
Меҳнат тўғрисидаги локал ҳужжатлар
Корхонада локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай тартибга солинади? Бу саволга меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаев «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курсида жавоб беради. Курс 16 июль куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бошланади
Иммунология ва инсон геномикаси институти Фанлар академияси тузилмасида ишлайди
Мамлакатимизда ҳужайра терапияси – бир қатор оғир касалликларни даволаш, жароҳатланган беморларни реабилитация қилиш, тез қариш аломатларига қарши курашиш учун катта ёшли организм тана ҳужайраларининг регенератив салоҳиятини қўллашга асосланган тиббиётдаги янги йўналиш фаол ривожлантирила бошланмоқда
Битта шартнома доирасида айнан бир хил товарларнинг доимий олиб ўтилиши қандай декларацияланади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 3037, 5.07.2018 й.) билан Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий БЮД тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонга кириш учун электрон виза: у қандай ишлайди
2018 йил 15 июлдан бошлаб хорижий фуқаролар «Е-VISA.UZ» тизими ёрдамида Ўзбекистонга кириш визасини олишлари мумкин бўлади. Шарҳимизда ушбу тартиб-таомил тафсилотлари билан танишинг
Давлат органларига кўмаклашувчи жамоатчилик кенгашлари ташкил этилмоқда
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3837-сон қарори имзоланди
Жорий йил октябрдан бошлаб банклар учун мижозлар билан ишлаш қоидалари жорий этилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (2.07.2018 йилда 3030-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тасдиқланди
Йилига 4,5 ЭКИҲ бадал тўлаган меҳнат мигрантларининг пенсия стажи ҳисобга олинади, хорижга ишлаш учун лицензия бўйича юборилади
Президентнинг 5.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Маҳалла қўмитасидан айрим маълумотномалар берилишини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг маҳалладан маълумотномалар берилиши тўғрисидаги талаб бекор қилиниши назарда тутилган қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ривожлантириш нормалари белгиланди
Мактабгача таълим вазирининг буйруғи (3.07.2018 йилда 3032-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари тасдиқланди
Электрон аукционда тадбиркорлик учун ерни қандай олиш мумкин
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 30.06.2018 йилдаги 493-сон қарорига 1-илова) эълон қилинди
Идоравий НҲҲ жамоат ташкилотлари билан келишилади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2565-6, 5.07.2018 й.) билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Кореялик шериклар энергия ресурсларини ҳисобга олиш тизимини жорий қилишда кўмаклашадилар
Президентнинг 3.07.2018 йилдаги «Корея Республикаси билан битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3831-сон қарори имзоланди
ФҲДЁларнинг ҳокимликлар таркибида ишлаш қоидалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 498-сон қарори эълон қилинди
«Hi-tech city» ўрнига – ўша жойнинг ўзида «Delta city»
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион марказ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3833-сон қарори эълон қилинди
Оилавий ва шахслараро низоларни олдини олиш кучайтирилади
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарори имзоланди
Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Елена Клевитова: «Ўз кучимни синаб кўрмоқчиман…»
«Мен қизим билан бирга direktor.uz да шуғулланамиз. Ресурс иккимиз учун ҳам фойдали бўлди», – деб таъкидлади «XURRAM SHOD» МЧЖ директори Елена Клевитова
Эски электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун истеъмолчилар ҳақ тўламайдилар
Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди
ТОП-3: Бухгалтерлар малакасини оширишларига тўсиқ бўладиган баҳоналар
Ташкилотда солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши, қонун нормаларига мувофиқ ҳисоб юритиш, молиявий ресурсларни оқилона бошқариш ва бошқалар бухгалтерга боғлиқ. Айнан шу боис бошловчилар ҳам, тажрибали мутахассислар ҳам ўз билимларини синаб кўришлари фойдадан холи бўлмайди. Бухгалтер билимини синаб кўришига нималар тўсқинлик қилмоқда?
15 июлдан 101 мамлакатдан транзит орқали ўтадиган авиайўловчилар ва 16 ёшгача бўлган болаларга Ўзбекистонга қисқа муддатли визасиз киришга рухсат берилди
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
Мамлакатимизда эски намунадаги паспортлар 2019 йил охиригача ҳақиқий ҳисобланади
Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг телеграм-каналида хабар беради
Халқаро келишувларда мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида батафсил
«Экспорт-импорт операциялари: ҳисоб, солиқ солиш, хатоликлар» семинарининг асосий мавзуси мулк ҳуқуқини эътироф этишнинг мураккаб масалалари бўлди. Машғулотлар 2018 йил 11 июлда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказилади
Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
Чора минтақаларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиш тизими жорий этилмоқда
Унинг вазифаси – менежерлар, педагоглар ва мутахассисларнинг кўникма ва малакаларини доимий янгилаш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ касбий тайёргарлик.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилди
У қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган: Тошкент ҳудудларини консервация зоналари ҳамда реконструкция ва реновация зоналарига ажратиш, аҳолининг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қаноатлантириш ва транспорт оқимининг барқарорлигини таъминлаш ва бошқалар.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
- Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади