
Яшаш жойи буйича рўйхатга олиш: 1 сентябрдан бошлаб нима ўзгаради
Яшаш жойи буйича доимий ва вақтинча рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш бўйича чоралар Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 320-сон қарорида белгиланган.

Бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги операциялари – Ғазначилик орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Ўзбекистан Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида”ги 329-сон қарори қабул қилинди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бир йилга узайтирилди ва соддалаштирилди
Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сон қарорида назарда тутилган.

Хусусий тиббиёт клиникалари кимларни бепул қабул қилади
Нафақат давлат, балки хусусий секторда ҳам бепул асосда тиббий хизмат кўрсатилиши назарда тутилган.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари устидан назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Хавфли ишлаб чиқарш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 291-сон қарори қабул қилинди.

Ҳудудий футбол ассоциациялари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сон қарор қабул қилинди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ушбу чора сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплашга қаратилган.

Маҳкумлар ва колониялар тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади
Ҳукумат Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасида махфийликдан чиқариладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлади.

Сайр қил, азизим! Ходимга отгулни қандай тўғри бериш мумкин
Ҳатто ходим ишланмайдиган кунда атиги 1 соат ишлаб берган бўлса ҳам, у тўлиқ кун отгулга ҳуқуқи бор. Ушбу вазиятда отгулларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари - меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти шарҳида.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурига яна $100 млн ажратилади
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини молиялаштириш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди.

Маҳаллаларда ижтимоий нафақаларни олиш тартиби соддалаштирилди
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Қандай қилиб ходимларни сменали ишга ўтказиш мумкин
Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин.

Цемент импортига чекловлар олиб ташланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 309-сон қарори билан бекор қилинди.

Молия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 йилдаги 302-сон қарори билан Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар 3 ойдан кейин кучга киради.

Сардоба: жабрланганлар уй-жой билан таъминланади, инфратузилма тикланади
«Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш бўйича Президентнинг 21.05.2020 йилдаги ПҚ-4722-сон қарори қабул қилинди.

Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди
Улар қурилиш хизматлари импорти тузилмаси кўрсаткичларига тааллуқли. Ўзгартиришлар Давлат статистики қўмитасининг қарори билан киритилди.

Алкоголь маҳсулоти билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия қандай олинади
Улгуржи савдо қилувчилар ДСҚнинг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиши шарт.

Минерал-хом ашё базаси янги тартиб бўйича ривожлантирилади
Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги давлат органларининг фаолияти самарадорлигини баҳолайди
Вазирлик амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни, вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлигини мониторинг қилиш бўйича ваколатли органга айланди.

Мудофаа вазирлиги спорт клуби қайта ташкил этилди ва янги вазифалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди.

Лавозим йўриқномаси: у иш берувчига қачон қўл келиши мумкин
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради.

Президент 258 нафар маҳкумни афв этди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига шарҳ ЎзАда эълон қилинган.

1 июлдан ҳужжатлар «пакет» принципи бўйича қабул қилинади, идоравий ҳужжатлар йил охиригача қабул қилинмайди
Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган.

«Прописка», нотариат, бизнесни рўйхатдан ўтказишда давлат божи миқдорлари ўзгартирилди
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

24 май – Рамазон ҳайитининг биринчи куни
Тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 май куни имзоланди.

Электрон ва қоғоз шаклдаги ҳужжатнинг бир хил юридик кучга эгалигини нотариус тасдиқлайди
Сўз нотариал тасдиқланадиган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар ҳақида бормоқда. Тегишли тартиб-таомил Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган.

Томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига субсидиялар берилади
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарори қабул қилинди.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади