
Ўзбекистон ва Туркия биргаликда туристик брендларни илгари сурадилар
Икки мамлакат Ҳукумати ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди.

Блогерлар ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҚҲТБТ порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги лойиҳани жойлаштирди.

Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида солиққа оид ахборотлар билан алмашиш тартиби ойдинлаштирилди
Иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома кучга кирди.

«Рақобат тўғрисида»ги Қонунда нималарни ўзгартириш лозим?
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда

“Фахрий фуқаро” - чет элликнинг алоҳида мақоми
Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2019 йилдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги 648-сон қарори қабул қилинди.

Суғурталовчиларнинг жами капитали 2,4 баравар ошади
Бундай имконият суғурта ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдорини 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш туфайли юзага келади

Суғурта ишига сиртқи ва кечки бўлимларда ўқитилади
Бу Президентнинг 2.08.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида ташкил этилади.

Ўзбекистонда электрон суғурта полислар жорий этилади
Президентнинг 2019 йил 2 августдаги қарори билан мамлакатимиз суғурта бозорини ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Тонировка: янги вариант ва нархлар
Энди ойнани танлов бўйича: автомобиль ён тарафидаги ойналарни (олд ва орқа) ёки фақат орқа ойналарни қорайтириш мумкин. Орқа ойна тусини ўзгартириш бепул, энди рухсатнома зарур эмас.

Жаслиқдаги ихтисослаштирилган колония тугатилади
Президентнинг 2019 йил 2 августдаги тегишли ПҚ-4414-сон қарори имзоланди.

Ишдан четлаштирилдингиз! Ёки ходим маст ҳолда ишга келганда нима қилиш керак
Маст ҳолда келган ходимни ишдан четлаштириш тартиб-таомили нима учун керак? Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши зарурми? Тиббий хулосадан ташқари яна қандай ҳужжатлар ишдан четлаштириш учун асос бўла олади? Бу саволларга жавоблар – шарҳимизда.

“Жиззах” ЭИЗ кенгайтирилди, 8 та янги КСЗ барпо этилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 643-сон қарорида назарда тутилган.

Тез ёрдам ҳайдовчилари жаримага тортилмайди
2019 йил 2 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Бузишлар: 5 августдан бошлаб – янги қоидалар бўйича
Президент раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 11 август
Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Коллежларда – касбий тайёргарлик марказлари, корхоналарда эса – ОТМ филиаллари
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

Иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этилади
«Toshissiqquvvati» ДУК иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва ташишга янги тарифлар белгилангани ҳақида хабар қилди.

Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди
Электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди

Пиллачилик тармоғига – субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар
Президентнинг 31.07.2019 йилдаги “Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4411-сон қарори қабул қилинди.

Импорт совутиш ускуналари акциз солиғидан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига тегишли тузатишлар киритилди.

Аграр сектор зарур техника билан таъминланади
Бунинг учун давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид зарур чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 31 июлдаги қарорида назарда тутилган.

Хом ипак ва ипак момиғи экспорти бўйича имтиёзлар қўлланилади
2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт қилинадиган хом ашё товарлари рўйхатига бироз тузатиш киритилди.

Аи-91 русумли бензин нархини талаб белгилайди
Аи-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади.

Автоташишлар учун лицензияни расмийлаштириш камроқ вақт талаб этади
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашнинг янгиланган тартиби тасдиқланди.

Қурилиш вазирлиги янги интерактив хизматларни жорий қилди
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга оширишга гувоҳномани олиш ва қайта расмийлаштириш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга – молиявий кўмак
Бу чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорида белгиланган.

Ягона транспорт тармоғи аҳолининг ҳаракатланиш даражасини оширади
ҚҲТБТ порталида «Транспорт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.