
Авиадиспетчерларда махсус иш графиги бўлади
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2194-2, 2016 йил 10 октябрь) билан «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ–71) қўшимча киритилди

Ёш раҳбарлар йўл қўядиган хатолар
2007 йилда Флорида Университети тадқиқот ўтказди. Унинг натижаларига кўра 40 фоиз иштирокчи “ёмон раҳбар” билан ишлаётганидан нолиган. Сизчи? Шундай бошлиқлар рўйхатига кирмаслигингизга аминмисиз?

ИФУТни аниқлашнинг янги тартиби ва ўзига хосликлари
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этиладиган янги тартибга кўра кичик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли бўлган ташкилотларнинг тури Ташкилотлар таснифлагичидан фойдаланилган ҳолда аниқланади

Шахсий ҳаёт чегаралари қаерда?
23.09.2016 йилдаги ЎРҚ-411-сон Қонун билан МЖтК ва ЖКга шахсий ҳаётга аралашганлик учун жавобгарлик киритилди. Ушбу шарҳда хусусий ва оммавий соҳалар чегараларини белгилаш борасидаги масала хусусида сўз юритамиз.

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!
5.10.2016 йилдаги Президент Фармони билан тадбиркорлик фаолияти текширувларининг айрим турлари бекор қилиниши кўзда тутилган. Айнан қайси текширувларнинг бекор қилиниши, қайсилари эса аввалгидек ҳолатда сақланиб қолиши - бизнинг шарҳимизда

Дарахтларни кесишга рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва бута экинларини кесишга рухсат олиш учун электрон ариза йўллаш имконини беради

Амнистия тўғрисида қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенатининг 12.10.2016 йилдаги амнистия тўғрисидаги Қарори эълон қилинди

Йодланган туз ишлаб чиқарувчилар микронутриентларга сарф-харажат қилишмайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк бошқарувининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) билан Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат ахборот ресурсларининг барини рўйхатга олиш шарт эмас
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири буйруғи билан (рўйхат рақами 1558-5, 2016 йил 6 октябрь) Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Амнистия акти қандай бўлади?
Президент вазифасини бажарувчи Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги тақдимномани киритди

Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2016 йилдаги ПҚ–2624-сон Қарори билан Президент ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўлчов ва синов воситалари мезонлари аниқланди
Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2829, 2016 йил 3 октябрь) Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонлари тасдиқланди

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – вақт талаби
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон ЭРГАШЕВ ва Қутлимурот БАБАШЕВнинг ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар юзасидан мулоҳазалари

Уста-мураббийлар учун иш ҳажмлари белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2830, 2016 йил 5 октябрь) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

Тинимсиз ишлаш нега унумдорликни пасайтиради?
Уззу-кун тинмай меҳнат қилиш бир қарашда касб-корда янги марраларга эришиш, мавқе ва лавозим ошишининг гаровидек туюлади. Аммо ўз вақтида ҳордиқ чиқармаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик керак. Ушбу материалда тиним билмай меҳнат қилиш ва сурункали чарчоқ ҳақида сўз юритилади

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади
2016 йил 10 октябрь куни бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди

Диққат! «Кузги махсус нархлар» акцияси!
Norma дастурий маҳсулотларига 20%гача чегирма!!! Акциянинг ўтказилиш вақти 2016 йилнинг 10 октябридан 31 октябрига қадар

Муаллифлик ҳуқуқларини қандай ҳимоялаш мумкин?
Ҳозирги кунда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси долзарб масалага айланиб бормоқда. Биринчидан, бу янги нарса яратиш учун сарф-харажат қилмасдан фойда ёки ҳатто қўшимча фойда олишнинг осон йўлидир. Иккинчидан, замонавий технологиялар маълумотларни кўпайтириш ва тарқатиш жараёнини ўта осон ва арзон ишга айлантириб қўйди

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси Полянте Свешников ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади

ССП тадбиркорларнинг солиқлар бўйича одатий хатоларини маълум қилди
Ушбу шарҳда солиқ текширишлари якунларига кўра Савдо-саноат палатаси томонидан таҳлил қилинган тадбиркорларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашдаги асосий хатолари тўғрисида

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони эълон қилинди

Сергелида 500 та кўп қаватли уйлар ва замонавий метро қурилади
Пойтахтимизнинг Сергели туманида амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистлар учун ташкил этилган брифингда туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев сўзлаб берди

Тадбиркорларнинг бизнес учрашуви
Япония делегациясининг юртимизга ташрифи доирасида икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Тошкент шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кооперацион биржа ташкил этилди

Шифокор қандай доцент бўлиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (рўйхат рақами 2793-1, 2016 йил 27 сентябрь) билан Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Парламент назорати давлат бюджетининг ижроси мукаммаллиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади
2016 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботга бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Автобус учун ойлик йўл чипталари нархи ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2016 йилдаги 330-сон Қарорига кўра ойлик йўл чипталари баҳосини аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда чипталарнинг янги турлари муомалага кирди

Сайловга бағишланган брифинг: тайёргарлик авжида
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди

Мол-мулк ва ер солиғи тўлаш муддатлари яқинлашмоқда
15 октябргача жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини тўлашлари лозим. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси эслатиб ўтди

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади