МБ Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди
Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат, уларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади
Меҳмонхоналар: бронлаш, рўйхатга олиш, туристик йиғим
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини кўрсатишнинг намунавий қоидалари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Рецепт бўйича бериладиган дориларни рецептсиз сотганлик учун – жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда
Нотариат соҳасида эксперт комиссияси ташкил қилинди
Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган комиссия нотариат соҳасида ягона амалиётни шакллантиради
Мол боқиш ва ем тайёрлаш қонун билан тартибга солинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унинг асосий мақсади – яйловлардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш
Ёза олмайсизми – оғзаки жавоб беринг
I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабаларнинг оралиқ ва якуний назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда улар оғзаки имтиҳон топширадилар
Ўзбекистонда стратегик экологик баҳолаш замонавий тизими яратилади
Давлат экология қўмитаси хорижий ҳамкорлар кўмагида соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш устида ишламоқда
2018 йил учун солиқ ҳисоботи – эски шакллар бўйича
ДСҚ ва Молия вазирлигининг қарори (21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди
«Маҳалладан маълумотнома» талаб қилсалар, нима қилиш керак
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фуқаролардан яшаш жойидан маълумотномаларни тақдим этишни талаб қилишга ва уларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юборишга йўл қўйилмаслиги ҳақида эслатади
ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма факультети очилади
Уни ташкил этиш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 46-сон қарори билан тасдиқланди
Шаҳарлар «ақлли» бўлади
«Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси ва 2019–2021 йилларда уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан онлайн-сўров ўтказиляпти
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда сўров ўтказилмоқда
Дарахт ва буталарни кесишга қачон рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги 43-сон қарори билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Бутун «бухгалтерия» BUXGALTER.UZга ўтади
Яқин орада norma.uz портали бухгалтерия контентини buxgalter.uz ихтисослаштирилган ресурсига ўтказиб, уни эълон қилишни тўхтатади
«Doing business»да Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш – ЛБМАнинг вазифаси
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди (17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармонга 3-иловага қаранг)
Болалар боғчаси қандай пуллик хизматларни кўрсатиши мумкин
Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан Давлат МТМларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Кон-металлургия тармоғига халқаро стандартлар жорий этилади
Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси амалга оширила бошлади
Айрим турдаги суд экспертизаларини хусусий ташкилотлар ўтказади
Президентнинг 17.01.2019 йилдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига ўзгартиришлар киритилди
«Термиз» ЭИЗ қаерда жойлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги 44-сон қарори билан «Термиз» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар чегаралари белгиланди ва унинг Дирекцияси таъсис этилди
Халқ қабулхоналари ходимлари «халқ ичига» кирадилар
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш таҳлил қилинганда унда бир қатор тизимли камчиликлар мавжудлиги аниқланди, шу муносабат билан муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. Бу Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5633-сон Фармонида назарда тутилган
Пуллик операциялар мониторинги: ким нима учун жавоб беради
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 179-3-моддасига тузатиш киритилди
ҚҚС қайд этилган чек қандай бўлиши керак
ДСҚ ўзининг минтақавий бўлинмаларига 17.01.2019 йилдаги 01-01128-сон хатини йўллади, унда «Uz-107» дастурий таъминот версиясига эга «Меркурий» НКМ чекида ҚҚС акс эттирилишини дастурлаш бўйича йўриқнома келтирилган
Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига иш стажи бўлмаганда – ижтимоий нафақа
Президентнинг 17.01.2019 йилдаги Фармонида шу ҳақда сўз борган
ОТМга қабул: янги тизим жорий этилмоқда
Абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Президентнинг 17.01.2019 йилдаги Фармони ва 2019 йил учун Давлат дастурида назарда тутилган
2019 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб олинди
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди
Инвесторларга – махсус виза, соддалаштирилган яшаш гувоҳномаси ва Ўзбекистонда бўлишнинг алоҳида қоидалари
Президентнинг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан республикага хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнини фаоллаштириш бўйича бутун комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган
Чиқиндиларни олиб чиқиш тарифлари оширилади
«Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2019 йил 1 февралдан аҳоли, корхона ва ташкилотлардан қаттиқ маиший чиқиндиларни ва ахлатларни олиб чиқиш бўйича тарифлар оширилишини маълум қилади
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.