Самарқанд давлат университети трансформация қилинади
Университет таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти ва ОТМнинг Ургут филиали ташкил этилади.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади
У 1 февралдан бошлаб эксперимент тариқасида ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилоти фаолиятига жорий этилади.
Инвестиция лойиҳалари янги шартлар бўйича амалга оширилади
Улар шундан иборатки, энди ҳудудида лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётган ер участкаларининг мутлақо барча мулкдорларининг розилигини олиш талаб қилинади.
Бизнес-омбудсманнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди
У маъмурий ҳуқуқбузарликнинг айрим турларини кўриб чиқиш ва жарима шаклида маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.
Техникумлар аълочилари ОТМга суҳбат асосида ўқишга киради
Техникумдаги бутун ўқиш даврида аълочиларда семестрлар якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5” ва “4”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50%и (тиббиёт ОТМ учун камида 85%и) “5” бўлиши керак.
Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази ташкил этилди
Унинг таъсисчиси - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, унинг вазифалари жумласида эса - илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали Тошкент вилояти аҳолисига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш.
Кўчмас мулкни баҳолашни қандай режалаштиришмоқда
“Кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Минимал истеъмол харажатлари қиймати – ойига 498 минг сўм
Ўтган йилнинг май ойида ушбу кўрсаткич 440 минг сўмни ташкил қилган.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади
Раҳбарлар - беш йилда бир марта, муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлар - бир йилда бир марта.
Пойтахтнинг йиллик бюджети 6,44 трлн сўмни ташкил қилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тасдиқланди.
ЯИДХП орқали фуқароликни олиш мумкин
Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Кўп квартирали уйларни бошқариш: янги қоидалар ва талаблар
Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Ҳунармандлар имтиёзли кредитлар ва субсидиялар оладилар
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 млрд сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Давлат бюджети маблағларининг миқдорлари тасдиқланди
2022 йилда солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик учун жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
Давлат бюджети–2022: асосий кўрсаткичлар
«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади
Улар инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали ўтказилади.
Этил спирти ишлаб чиқаришда давлат монополияси бекор қилинди
Шунингдек, инвестиция ва бошқарув компаниялари учун уларга берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.
Экология идораларининг янги вазифалари белгиланди
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади
Шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки $200 млн ажратади
Коронавирус пандемияси даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредит линиясини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Ташқи кўмакни мониторинг қилиш қандай амалга оширилади
Ҳамма учун ишонарли ва очиқ бўлган, жалб қилинган ва ўзлаштирилган грантларнинг ҳажми ва йўналишлари, донорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган жорий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳамда грантлар билан боғлиқ бошқа барча маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими яратилади.
Етиштирилган пилла ҳосили учун субсидия ажратилади
2022 йил 1 январдан бошлаб хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
Рўйхатдан ўтиш: янги қоидалар
Ўзбекистон фуқароларини рўйхатга олиш қоидалари ўзгартирилди. Ўзгартиришлар қаторида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилганлиги мавжуд.
Маҳалла ходимлари қандай рағбатлантирилади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолаш натижаларига кўра, ходимлар 50 дан 100%гача ҳар ойлик устамалар оладилар.
Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджет ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказади
Шунингдек, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30%и жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилди
Марказ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти ИТИ негизида ташкил этилди.
Божхона органлари: дастлабки қарорнинг қабул қилиниши
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тасдиқланди.
Фьючерс савдолари қандай ўтказилади
Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса