
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқарога қандай алмаштириш мумкин?
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартиб-таомилларига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш Қоидалари лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилиш учун очилди

Меҳмонхонани қандай очиш мумкин?
Сўнгги йилларда юртимизда меҳмонхоналар сони тобора ортиб боряпти. Аммо ҳамёнбоп бўлган ўртача турдаги меҳмонхоналарга эҳтиёж барибир катта, чунки мижозларнинг аксарияти айнан шу турдаги отелларга иштиёқманд

Аҳоли янги қонунлар ҳақида қандай билиб олади?
Президентнинг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ташкилот манфаатлари йўлидаги жиноят – юридик шахснинг ўзини жавобгарликка тортинг
Профессионал доираларда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлигини жорий қилиш масаласи аллақачон муҳокама қилинаётир. Уни Ўзбекистон қонунчилигида акс эттириш вақти келдими?

Мамлакатимиз яқин 5 йил ичида қандай ривожланади?
Президентнинг 7.02.2017 йилдаги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди

Кўнглингиздан ва телефонингиздан жой эгаллашга муносиб 7 илова
Бугун ўз обрў-эътиборини қадрловчи, замонавий ўзгаришлардан ортда қолишни истамаган ҳар қандай йирик компания ўз сайтининг мобиль иловасини яратишга аҳамият қаратмоқда. Чунки улар фойдаланувчилар учун қулай, исталган пайт мобиль телефон ёки планшет орқали соддалаштирилган иловалардан бемалол фойдаланиш мумкин

Шаҳарча, қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғинлари энди бўлмайди
Президентнинг 3.02.2017 йилдаги Фармони билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

Экспортчилар валютанинг 25 фоизини сотишади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2017 йилдаги 44-сон Қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Товар захираларини қандай баҳолаш керак?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш” Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш Миллий стандарти лойиҳаси жойлаштирилди

Аудиторлар палатаси бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди
Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўзининг 2016 йилдаги фаолияти ҳақида қисқача ҳисоботни эълон қилди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияга Бош прокурор бошчилик қилади
Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ–2752-сон Қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ветеринария препаратларининг катта хавфсизлиги таъминланади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ветеринария маҳсулотлари хавфсизлигининг Умумий техник регламенти лойиҳасини тайёрлади. У қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган

Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди

Статистика бошқармаси ҳисоботлар топшириш муддатларини эслатади
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2016 йил учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш зарурлиги ҳақида эслатади

Божхона қийматини битим миқдори бўйича аниқлаймиз
Мазкур шарҳ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усули (битимнинг қиймати асосида) қўлланилиши тартибига киритилган тузатишларни батафсил ёритишга бағишланган

ЯИДХПда ШЖБПҲ ҳисобварағидан кўчирма сўраш мумкин
Ўзбекистон Халқ банки Ягона давлат порталида жисмоний шахслар учун янги интерактив хизматни рўёбга чиқарди. Хизмат ШЖБПҲдаги (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) жамғармалар ҳолати тўғрисида ахборот олиш имконини беради

Пенсиялар нақд шаклда берилади
Президентнинг 2.02.2017 йилдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди

Юк декларациясини онлайн режимида тўлдирамиз
“Божхона органларига электрон божхона юк декларациясини топшириш” – Давлат божхона қўмитаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўёбга чиқарилган янги хизмат

ССП ГФРда стажировка ўташ учун қабул эълон қилади
Савдо-саноат палатаси ГФР компаниялари билан иқтисодий кооперациянинг 4 йўналиши бўйича Германияда ойлик стажировка ўташ учун номзодларни қабул қилиш ҳақида эълон қилди

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун энди адлия органларига
Президентнинг 1.02.2017 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

Онлайн-сўровномани тўлдириб, ЯИДХП хизматларини баҳоланг
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ЯИДХПда кўрсатилаётган давлат интерактив хизматлари талаб этилганлиги юзасидан респондентлар сўровини ўтказади

Юридик хизмат самарасини қандай ошириш мумкин?
Юристлар малакасини ошириш марказида 26 январь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Товарларнинг божхона қийматини қандай белгилаш мумкин?
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 390-2, 2017 йил 25 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

АЖлар учун хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди
Президентнинг 23.01.2017 йилдаги ПҚ–2737-сон Қарори билан республикамиздаги акциядорлик жамиятлари томонидан хорижий инвесторларни жалб этиш муддатлари узайтирилди, шунингдек илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларга айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди

Олисдаги ходим: уни қандай бошқариш керак?
Меҳнат бозорида масофадан ишлаш тарафдори бўлганлар ҳам талай. Бундай йўсинда ишлаш иш берувчи учун ҳам қулай. Уларга офисда жой ажратишнинг ҳожати йўқ, йўлкира пули, овқат пули ажратиш ҳақида ўйламайсиз, касаллик таътили, меҳнат таътили демайди... Хуллас, бундай ходимнинг “плюс”лари талай.

Нотариус лавозимига номзодлар учун имтиҳонлар мураккаблаштирилди
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2165-7, 2017 йил 23 январь) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Миллий авиакомпания Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлди
Президент “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди

Банкротликка қарши ҳуқуқий ҳимоя бор
Қуйи палатада муҳокама қилинаётган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасига депутат изоҳлари

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда
Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.
Янги сонларда ўқинг

- Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари
- К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

- «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Адвокат судда ишончномасиз иштирок эта олади...
- Умумий йиғилиш баённомасида уй эгаларининг имзолари қалбакилаштирилган бўлса, нима қилиш керак?
- Бўнак тўловлари: уй эгалари тежаш учун нималарни билиши керак