Ҳарбий техника ишлаб чиқишга қандай талаблар бор
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди
Стратегия Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган бўлиб, 5 та йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатдир. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилади.
Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш бошланди
Барча ҳудудларда “уч авлод учрашуви” тадбирлари, анжуманлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний қурилган уй-жойлар қонунийлаштирилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармони шунга қаратилган.
2030 йилгача маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончалари барпо этилади
Спорт майдончаларидан фойдаланиш барча учун бепул бўлади, улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишга ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари масъул бўлади.
Туроператорларга давлат томонидан кўмаклар кўрсатилади
Туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун рағбатлантирувчи субсидиялар тўланади.
Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилди
Президентнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Маданият ва туризм вазирлиги қайта ташкил этилди
Унинг негизида Маданият вазирлиги ташкил этилади, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида эса Туризм қўмитаси фаолият кўрсатади.
Пойтахт тадбиркорлари учун давлат билан шерикликнинг янги қоидалари ўрнатилмоқда
Айрим йўналишлар бўйича “ҳаётий давр шартномалари” тузишга рухсат берилади.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари
Янги намуналар 2023 йил 1 августдан жорий этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар эски намунадаги акциз маркаси билан қадоқланган маҳсулотларини 5 ой ичида сотишлари керак.
Тошкент шаҳри тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантирилади
Шунингдек, пойтахтни ривожлантириш йўналишларидан бири – ягона ёндашув асосида қурилишларни мувофиқлаштириш ва қурилиш ҳажмига мос равишда ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш орқали “ақлли” шаҳарсозлик тамойилларини жорий этиш саналади.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан 2023 йил 27 июль куни асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди.
Қайси ҳолатларда нотариус лицензияси тўхтатилиб турилади
Нотариус лицензиясининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга сабаб бўлувчи қоидабузарликлар рўйхати кенгаймоқда. Қоидабузарлик туридан келиб чиқиб, лицензия 15 кундан 6 ойгача тўхтатиб турилиши мумкин.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Касаначиларга субсидия қандай берилади
Маблағлар Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилади.
Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Шунингдек номзод юқорироқ тоифадаги аттестатни олиш истагини билдирганда қайта мурожаат этиш тартиби белгиланмоқда.
Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан маблағлар 2026 йил 1 январга қадар ажратилади.
Янги Тошкент шаҳри қандай барпо этилади
Унинг бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида Сингапур, Буюк Британия ва Голландиядан компаниялар жалб қилинган.
Саноат корхоналарида “яшил технологиялар” жорий этилади
Айрим тармоқларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарининг шу соҳадаги тажрибаси ўзлаштирилади.
Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади.
Давлат муассасаси қандай фаолият кўрсатиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларни махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди
Ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади.
Божхона юк декларацияси нима ва у қандай тўлдирилади
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритлмоқда, шунингдек Божхона постлари таснифлагичи ва Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда.
Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади
Ижтимоий солиқ бундан мустасно.
Ҳисоб палатаси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Палатага оз миқдорда талон-торож ва давлат харидлари жараёнини бузганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколати берилди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўламайди
ЎРҚ-855-сон Қонун билан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлардаги божлардан шунингдек Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам озод этилмоқда.
Вояга етмаганларни қандай ишларга жалб қилиш мумкин эмас
Рўйхатга бир неча минг лавозимлар киритилган.
Вахтачилар қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вахта усулида ишлаш давомийлиги – бир ой қилиб белгиланди.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш – давлат хизматлари марказлари орқали
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қайта ташкил этилади
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастлаб Хоразм вилоятида амалга оширилади.
"Яшил" иқтисодиётга ўтишда шаффофлик қандай таъминланади
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Хитой компаниялари тўрт вилоятда суғориш тизимини реконструкция қилади
Инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 220 млн доллар.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари хоким ўринбосари лавозимини эгаллашади
Шунингдек жойларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
- Янги йил табриги
- ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»
- Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади