Аллергологик ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилади
Президентнинг 11.05.2018 йилдаги «Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги қарори имзоланди
Олмалиқда Москва пўлат ва қотишмалар институтининг филиали очилади
Президентнинг 11.05.2018 йилдаги «Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори чиқарилди
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди
Президентнинг 8.05.2018 йилдаги ПҚ–3702, ПҚ–3703, ПҚ–3704-сон қарорлари билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университетига қабул квоталари тасдиқланди, шунингдек Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди
Ҳунармандлар маҳсулотларни соддалаштирилган тартибда олиб чиқишлари ва юкни 25% чегирма билан олиб ўтишлари мумкин
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом (2.05.2018 йилда 3004-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш ташаббусига қўл урилди
Молия вазирлиги Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини эълон қилди
Адвокатларга – ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида лицензиялар, ҳакамлик судьяси бўлиш ҳуқуқи, судлардаги мобиль ва бошқа воситалар
Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Рамазон ойи 17 майдан бошланади
Президентнинг 11.05.2018 йилдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Автони нотариал расмийлаштиришсиз 30 кунгача ижарага беришга рухсат берилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди
Давлат органларининг IT-мутахассислари аттестациядан қандай ўтади
Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди
Россияда ишлаш учун имтиҳонга қандай ёзилиш мумкин
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (5.05.2018 йилда 3006-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Меҳнат ҳақини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин
18 майда «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Иш ҳақини ҳисоблаш. Меҳнатга ҳақ тўлашга оид мураккаб масалалар: солиқлар ва бадаллар» семинари бўлиб ўтади
Афв этиш тафсилотлари
Президентнинг 8.05.2018 йилдаги ПФ–5439-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Маъмурий ҳуқуқбузарлар базасига кўпроқ фуқаролар киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 322-сон қарори эълон қилинди
Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (10.05.2018 йилда 3008-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди
Бухгалтерлар шифокор ва дастурчилардан нималарни ўрганишлари мумкин?
Иш жараёнидан узилмаган ҳолда мунтазам равишда малака ошириб борувчи мутахассислар профессионал сифатида раҳбарлар назарига тушади. Малака ошириш хизматлари бозори ривожини белгиловчи янги технологиялар ҳамма янгиликлардан хабардор бўлишда ёрдам беради. Шарҳимизда сўнгги трендлар ҳақида сўз юритамиз
Импортда мулк ҳуқуқи қачон юзага келади
Мулк ҳуқуқини тан олиш пайти ташқи иқтисодий фаолият шартномалари билан ишловчи деярли барча бухгалтерларни қийнайдиган масала ҳисобланади. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова муаммонинг тарихи ва уни тўғри ҳал этиш йўллари ҳақида батафсил сўзлаб беради
Давлат қўриқхоналари фаолияти таҳлил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги 339-сон қарори билан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти соҳасига доир бир қатор низомлар тасдиқланди
Қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг янги шартлари тасдиқланди
Президентнинг 10.05.2018 йилдаги “Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари нималарни ундира олмайдилар
Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди
Миллий банк ходимлари халқаро тажрибани ўрганмоқдалар
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида семинар ва «Сбербанк – ривожланиш стратегияси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирлар банк фаолиятидаги илғор халқаро тажрибани ҳамда янги турдаги банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этиш имкониятини ўрганиш мақсадида ўтказилди
Бухгалтер энг кўп йўл қўядиган бешта хато
Аудиторлар ва солиқ инспекторлари бухгалтерлар ишида доим хато топадилар. «Баланс плюс» консалтинг компанияси директори Ольга Игамратова уларни тузатишда ёрдам беради
Ўзбекистон халқаро рейтингларда қандай қилиб кўтарилиши мумкин
Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглар ва индексларда ўз позицияларини жиддий равишда ошириш, шунингдек бугунги кунда қайд этилмайдиганларида ўзини кўрсатиш ниятида. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ҚҲТБТ порталида эълон қилинган лойиҳа шундан гувоҳлик бермоқда
ТИФ ТН кодини Telegram-бот ёрдамида топиш мумкин
Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» АЖ ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ЎзР ТИФ ТН) кодларини ҳамда экспортчи ва импортчилар учун зарур бошқа ахборотни изловчи Telegram-ботни ишга туширди
Бош прокуратура Академияси ташкил этилмоқда
Президентнинг 8.05.2018 йилдаги Фармони билан Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини Бош прокуратура Академияси этиб қайта ташкил этиш назарда тутилган
Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023 йилгача солиқлардан озод қилинди
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ–3694-сон қарори билан Халқ банки ва Микрокредитбанк фаолиятига доир ташкилий масалалар тартибга солинди
Божхона йиғимларини мақбуллаштириш таклиф этилди
ҚҲТБТ порталида тегишли лойиҳа жойлаштирилган
Энергия ресурсларининг онлайн-ҳисоблагичлари қандай ўрнатилади
Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (4.05.2018 йилда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция агросаноат устидан тўлиқ назорат қилади
Президентнинг 7.05.2018 йилдаги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгиланди
Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.
Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади