Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат тадбиркорларни қандай ҳимоя қиладиБола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тартиби Назорат хариди қандай амалга оширилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
12.08.20

Ўзбекистон агросекторини модернизация қилишга - $659,3 млн

Президентнинг 11.08.2020 йилдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

12.08.20

Суғурта соҳасида яна битта қонун қабул қилиш кўзланмоқда

ҚҲТБТ порталида “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган. У Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.

12.08.20

Янги ҚК асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаради

«Papenburg Uzbekistan» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этишга «GP Gunter Papenburg AG» (Германия) компанияси «Papenburg International GmbH» билан биргаликда 4 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияни киритади.

12.08.20

Қанча нақд валютани декларацияламасдан олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

12.08.20

Автодўкон ёки фудтрек учун онлайн-касса қандай рўйхатдан ўтказилади

Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони автораста, автодўкон, автотиркама, автоцистерна ва фудтреклар воситасида савдони ривожлантиришни рағбатлантиради. Бироқ солиқчилар ва тадбиркорлар савдонинг бундай шакллари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш муаммосига дуч келишди.

12.08.20

Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар сертификат олиши лозим

Уни қандай олиш, шунингдек туризм соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомлар белгилайди.

11.08.20

Жойлаштириш хизматларини кўрсатиш ва хостеллар ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилади.

11.08.20

Туризм субъектларига халқаро кўргазмаларда иштирок этиш харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

Майдонларни ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси қоплайди.

11.08.20

Тошкентда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади

Қарор Осиё Олимпия кенгашининг 2019 йил 28 сентябрда Доха шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган 73-Ижроқўм йиғилишида қабул қилинган.

10.08.20

Сўх туманида – имтиёзлар, устамалар ва ер ажратишнинг алоҳида тартиби

2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

10.08.20

7 та қонун маъқулланди, биттаси рад этилди

7 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

10.08.20

Туроператорлар ва турагентларнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда кириш ва ички туризмни ривожлантириш учун Ахборот марказлари ҳам ташкил этилади.

09.08.20

ЙҲҚни бузган хорижлик ҳайдовчи Ўзбекистондан чиқиб кетишда жарима тўлайди

Жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

08.08.20

Туризмни ривожлантириш фаолияти молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади

Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари – ННТларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

08.08.20

Туристик хизматлар сертификатланади, туристик индустрия объектлари таснифланади

Туроператорлар, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни сертификатлаштириш, «Туризм маҳалласи» мақомини бериш тартиби - Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низомларда.

07.08.20

"Сузук ота" мажмуасини сақлаш учун қўшимча маблағлар ажратилади

Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти учун махсус техника харид қилинади ва штати оширилади.

07.08.20

Туризм фаолияти қандай лицензияланади

Учта йўналиш – ички, чиқиш ва кириш туризми лицензияланиши лозим.

07.08.20

Туризм соҳаси тикланади ва ривожлантирилади

Ушбу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси томонидан туризм соҳаси ва унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларга оид бир қатор низомлар тасдиқланди.

06.08.20

Маъмурий жавобгарлик ўрнига – божхона йиғими

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

06.08.20

Аҳоли пунктларининг бош режалари аҳоли орасида муҳокама қилинади

Чоршанба, 5 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

05.08.20

Пандемияга қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2020 йилдаги “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 461-сон қарори қабул қилинди.

05.08.20

Фискал хотирали НКМни ҳали ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

Тадбиркорлар орасида ҳозир фақат онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишади, дегар фикр юради. Бу тўғрими? Тадбиркор фискал хотирали НКМни рўйхатдан ўтказиши мумкинми?

05.08.20

Ижтимоий нафақаларни олиш жуда соддалаштирилди

1 сентябрдан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш босқичма-босқич автоматлаштирилади.

05.08.20

Аграр таълим тизими янада такомиллаштирилади

Президентнинг 30.07.2020 йилдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сон қарори қабул қилинди.

04.08.20

Ноҳалол заргарларни реестрга киритиш қандай режалаштирилмоқда

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасининг заргарлик соҳасидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.

04.08.20

Квартира ҳадя қилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари

Корхона балансида - кўп қаватли уйдаги яшаш учун мўлжалланган квартира, уни жисмоний шахсга ҳадя қилиш, сотиш ёки дивидендлар ҳисобига муассисга бериш мумкин. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида - «Норма» эксперти шарҳида.

04.08.20

Баҳолаш фаолиятида давлат иштирокини қисқартириш режалаштирилмоқда

ҚҲТБТ порталида янги таҳрирдаги «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

04.08.20

Тез ёрдам бригадалари рағбатлантирилади

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига бир марталик қўшимча тўлов берилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш