Қандай қилиб ходимларни сменали ишга ўтказиш мумкин
Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин.
Цемент импортига чекловлар олиб ташланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 309-сон қарори билан бекор қилинди.
Молия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 йилдаги 302-сон қарори билан Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар 3 ойдан кейин кучга киради.
Сардоба: жабрланганлар уй-жой билан таъминланади, инфратузилма тикланади
«Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш бўйича Президентнинг 21.05.2020 йилдаги ПҚ-4722-сон қарори қабул қилинди.
Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди
Улар қурилиш хизматлари импорти тузилмаси кўрсаткичларига тааллуқли. Ўзгартиришлар Давлат статистики қўмитасининг қарори билан киритилди.
Алкоголь маҳсулоти билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия қандай олинади
Улгуржи савдо қилувчилар ДСҚнинг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиши шарт.
Минерал-хом ашё базаси янги тартиб бўйича ривожлантирилади
Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги давлат органларининг фаолияти самарадорлигини баҳолайди
Вазирлик амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни, вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлигини мониторинг қилиш бўйича ваколатли органга айланди.
Мудофаа вазирлиги спорт клуби қайта ташкил этилди ва янги вазифалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди.
Лавозим йўриқномаси: у иш берувчига қачон қўл келиши мумкин
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради.
Президент 258 нафар маҳкумни афв этди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига шарҳ ЎзАда эълон қилинган.
1 июлдан ҳужжатлар «пакет» принципи бўйича қабул қилинади, идоравий ҳужжатлар йил охиригача қабул қилинмайди
Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган.
«Прописка», нотариат, бизнесни рўйхатдан ўтказишда давлат божи миқдорлари ўзгартирилди
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
24 май – Рамазон ҳайитининг биринчи куни
Тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 май куни имзоланди.
Электрон ва қоғоз шаклдаги ҳужжатнинг бир хил юридик кучга эгалигини нотариус тасдиқлайди
Сўз нотариал тасдиқланадиган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар ҳақида бормоқда. Тегишли тартиб-таомил Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган.
Томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига субсидиялар берилади
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарори қабул қилинди.
Ҳудудларда уй-жойлар қурувчиларга – божхона имтиёзлари
Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4718-сон қарори қабул қилинди.
Давлат дастурлари амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис томонидан мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамаси Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ташқи савдо операциялари янги схема бўйича мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сон қарори қабул қилинди.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай янги чоралар қабул қилинди
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги Фармони - пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича тўртинчи ҳужжат. У кичик бизнесга нима бериши хусусида – молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ билан интервьюда.
Кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарималар хатловдан ўтказилади ва қайтарилади
Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди.
Янги қонунда ов қилиш қоидалари қайд этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мутахассисларни тайёрлаш ва касбий билимларни қайта баҳолаш тизимлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги 287-сон қарори қабул қилинди.
Прописка тизими ислоҳоти: кўчмас мулк бозорида қандай ўзгаришлар бўлади
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, яқин орада пойтахт кўчмас мулк бозорида фаоллашув кутилмоқда. Бу доимий прописка қилиш ва рўйхатга олиш тизимининг ислоҳотлари билан боғлиқдир.
Кичик бизнесга янги имтиёзлар тақдим этилади
Президент раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат органлари ва ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори кўпайтирилди
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди. Тузатишлар орқали СOVID-19 пандемияси даврида Давлат бюджетининг барқарорлиги таъминланиши лозим.
Муаммоли буюртмачидан тўловни қандай олиш мумкин
Қурилиш ташкилотлари ишни бажаргач, буюртмачидан унинг ҳақини ололмайдиган ҳолатларга кўп тўқнаш келадилар.
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса