Cпирт ва алкоголь ишлаб чиқариш: янги лицензиялаш тартиби ва жарималар тизими
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Кимлар микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайди
Чекловлар доираси кенгайтирилди. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Тижорат банклари учун молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланди
ДСҚ, Молия вазирлиги ва МБ Бошқарувининг тегишли қарори қабул қилинди.
Намунали фуқаролар йиғинлари учун мукофотлар, санаторийга йўлланмалар
Фуқаролар йиғинларини рейтинг баҳолаш, шунингдек маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.
Ёшларда – ўз академияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди.
Жамоатчилик назорати: нималарга эътибор қаратиш керак
Бир қатор қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.
Аёллар учун никоҳ ёши бир йилга оширилди
1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди.
Кичик бизнес: қийналиб қолдингизми ёрдам беришади
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик фаолиятини юритишда чеклов белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига номолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасидаги ўн иккита ўзгариш – жуда қисқа
Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
МЖТКнинг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган саккизта моддасига тузатишлар киритилди, янги ҳуқуқбузарлик таркиблари киритилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси – давлат ва бизнес манфаатларининг мувозанати
Солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, Солиқ кодексининг янги таҳрири инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Халқаро қидирувда бўлганларнинг паспортлари “музлатилади”
ЖПКга янги боб – “Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш” киритилди
1 сентябрдан нималар ўзгаради
2019 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонун ҳужжатларидаги асосий ўзгартиришлар жамламасини тақдим этамиз.
Маҳкумлар ҳолати яхшиланади
28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунда назарда тутилган қатор тузатишлар шунга қаратилган.
Хизмат вазифасини бажаришда ЙҲҚни бузиш - охирги зарурат ҳолатларида
Тегишли тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда янги ваколатхоналар очади
2020-2021 йилларда улар Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (РФ), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (БАА) ташкил этилиши лозим.
БЮД ўзгартирилмаса – тўлов ўтказилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сон қарорига қўшимча киритилди.
Бу қандай ишлайди: бизнес ва шаҳарсозлик учун ер тақдим этиш
1 октябрдан ишга тушадиган механизм Президентнинг 26.08.2019 йилдаги ПҚ-4427-сон қарорида батафсил таърифланган.
Жиззах вилоятида гольф мажмуаси очилади
У ерда гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирлари ўтказилади. Бунинг учун бизнес-класс коттежлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш-соғломлаштириш объектлари қурилади.
Парламент палаталарини молиялаштириш тартиби белгиланди
Тегишли тузатишлар миллий Олий Мажлис палаталари фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларга киритилди
Ўзбекистон ХМТнинг яна иккита Конвенциясини ратификация қилди
Бу эълон қилинган 27.08.2019 йилдаги ЎРҚ-555 ва ЎРҚ-556-сон Қонунларда назарда тутилган.
ОТМ раҳбар ва педагогларининг малакаси узлуксиз оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 27 августдаги Фармонида белгиланган.
Ўзбекистон Кишинёв конвенциясига қўшилди
2019 йил 26 августда қабул қилинган ЎРҚ-554-сон Қонун эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига аъзо бўлди
Давлатимиз 2001 йил 3 апрелда Парижда тузилган халқаро Битимни ратификация қилди.
Ҳайвонларни ветеринария бўлимида ҳисобга олиш қанча туради
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари ва ветеринария паспортини расмийлаштириш учун ундириладиган тўловлар миқдори тасдиқланди. У 2019 йил 27 ноябрдан жорий этилади.
2020 йилдан бошлаб Давлат ўрмон қўмитасида – янги ҳуқуқлар ва ваколатлар
Президентнинг 23.08.2019 йилдаги “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4424-сон қарори имзоланди.
Тузалиш йўлига қатъий ўтганлар – озодликка
Президент “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
2024 йил 1 декабрдан Камбағал оилалар реестри юритилади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
- Қайтарилган яроқсиз маҳсулот қандай йўқ қилинади
- «Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма).
- Йилнинг биринчи ярмида божхона қонунчилигидаги янгиликлар
- НКТ чекидаги хато қандай тузатилади
- Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
- Меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез содир этиладиган хатолар
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик: тўловлар, бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш
- Ҳисобварақларингиздаги операциялар тўхтатилмаслиги учун
- Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади