2018/2019 ўқув йили учун контракт пулининг биринчи ярмини 30 сентябргача тўлаш мумкин
Мамлакат олий ўқув юртларида контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм-каналида шу ҳақда хабар берилади
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги малака ошириш даврийлиги қисқартирилди
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизими соҳалари ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига ўзгартиришлар киритилди
Террористик ва экстремистик ташкилотларга адашиб кириб қолганлар жазоланмайди
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Судьяларга пенсияга доир имтиёзлар бериш таклиф этилди
Олий суд Судьяларни пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Аудиторлик фаолиятида – янги қоидалар
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Пластик карталар ва тўловлар соҳаси ислоҳ қилинади
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Валюталар курси: келгусида нималар кутилмоқда?
Марказий банкда валюта курсида 2018 йилнинг охиригача йил бошидагига нисбатан катта тебранишлар бўлиши кутилмаяпти
Атомларга ажратдилар: ядро энергетикаси қонун билан тартибга солинади
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Ҳисоб корхона харажатларини бошқаришда ёрдам беради
Таннархни аниқлаш ва харажатларни бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганишни хоҳлайсизми? «Norma» профессионал ривожланиш маркази бундай имкониятни тақдим этади. Марказда 2018 йил 24 сентябрь куни махсус ўқув курси бошланади
Кўчмас мулкни нотариал тасдиқлашга 1 соат 50 дақиқагача талаб этилади, юридик шахслар таъсис ҳужжатларини тақдим этмайдилар
Вазирлар Маҳкамаси нотариал ҳаракатларни амалга оширишда зарур маълумотларни (маълумотномаларни) олиш учун нотариал идораларнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича 6 та маъмурий регламентни тасдиқлади (14.09.2018 йилдаги 733-сон ВМҚ)
Ўсимликлар клиникасини қандай манфаатли шартларда ташкил этиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2018 йилдаги 734-сон қарори билан ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари ва улардаги хорижий ходимларни аккредитация қилиш муддатлари қисқартирилади
ҚҲТБТ порталида Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган
Тошкентда айрим қозонхоналарни ўчириб туриш муддатлари кўчирилди
Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш учун ИМ-4 ва ИМ-10 тўлиқ ўчириб турилиши 2–5 октябрга кўчирилди
Бухгалтерни иш ҳақи билан ушлаб қола олмайсиз
Бухгалтер бир йил ҳам ишламай, кетиш ҳақида ариза ёзади. Иш берувчи қандай қилиб жамоада бундай вазиятнинг олдини олиши мумкин? Norma порталининг ушбу саволига пойтахтдаги компанияларнинг бухгалтерлари жавоб берадилар
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи қандай суғурталанади
Олий суд судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Соғлиқни сақлаш: 4 турдаги тиббий ва 12 турдаги ёрдамчи хизматлар хусусий тадбиркорларга аутсорсинг шартларида берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган навбатдаги лойиҳада соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш назарда тутилган
Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар: текширишлардан фарқи нимада?
Ушбу шарҳда солиқ назоратининг янги турлари – мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни бизнесга таниш текширишлар билан солиштирамиз
1.01.2019 йилдан нотариуслар бармоқ изларини сканер қилишни бошлайди, 17-шакл талаб қилинмайди
Адлия вазирлиги 2 та маъмурий регламент қабул қилинганлигини маълум қилди
Фармацевтика соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари қисқартирилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Хусусий субъектлар учун тижорат банкларида улуш миқдорларига белгиланган чеклов олиб ташланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2014-4, 14.09.2018 й.) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
ICTWEEK O‘zbekiston 2018 ҳафталиги дастури мазмунга бой
Ҳар йилги АКТ ҳафталиги жорий йилда 24-29 сентябрь кунлари ўтказилади. Ташкилотчилар ўтказиладиган тадбирлар дастурини тақдим этдилар
UzCard: тизим иши яқин соатларда тикланади
Айни пайтда UzCard тизими қисман фаолият юритмоқда, унинг ишлаш қобилиятини тиклаш ишлари давом эттирилмоқда
Тошкентда прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органларга «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ қўшилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва газ учун ортиқча тўловни қандай қайтаради
Молия вазирлиги электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун ортиқча (хато равишда) ўтказилган маблағларни Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан истеъмолчига қайтариш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Қолипли нон бозор нархида сотилади, кам таъминланганларга ЭКИҲнинг 10%и миқдорида компенсация тўланади
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан таъминланади. Вазирлар Маҳкамаси 13.09.2018 йилда 731-сон билан тегишли қарорни қабул қилди
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг солиқ тўлаши устидан назорат кучайтирилди
Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди
Меҳнат мигрантларини хорижга жўнатиш учун лицензия қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 725-сон қарори қабул қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги стационаргача тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиради
ҚҲТБТ порталида 2018–2024 йилларда тезкор тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси муҳокама қилина бошлади
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
2024 йил 1 декабрдан Камбағал оилалар реестри юритилади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати такомиллаштирилмоқда
- Қайтарилган яроқсиз маҳсулот қандай йўқ қилинади
- «Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма).
- Йилнинг биринчи ярмида божхона қонунчилигидаги янгиликлар
- НКТ чекидаги хато қандай тузатилади
- Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
- Меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез содир этиладиган хатолар
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик: тўловлар, бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш
- Ҳисобварақларингиздаги операциялар тўхтатилмаслиги учун
- Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади