
Инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси харажатлари қоплаб берилади
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг йўналишлари кенгайтирилди
Улардан бири - фермер хўжаликларига пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш учун “Агроплатформа” ахборот тизими ишга туширилади.

Қурол тўғрисидаги қонунчиликда нималар ўзгарди
Хусусан, фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш ёши оширилди.

Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш учун – маъмурий жавобгарлик
Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Пахтакор ва ғаллакорларга ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисми қопланади
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Деградацияга учраган ерлар қандай қайта тикланади
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди. Улар орасида - ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш.

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун кучга кирди
Ҳужжатда почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди - универсал почта хизматларидан фойдалана олишни ва уларнинг сифатини таъминлаш, почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш, соҳага ДХШни жорий этиш.

Давлат кам таъминланган ёшларни қўллаб-қувватлайди
Бир марталик моддий ёрдам ажратилади, тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш харажатлари қопланади, гаровсиз кредит берилади.

Янги «Реклама тўғрисида»ги Қонунда қандай чекловлар белгиланган
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш, миллий ва оилавий анъаналарга, ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланади.

2022-2023 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди
Дастур “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар, тўгараклар ва ҳоказоларни тизимли равишда ташкил этишни ўз ичига олади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоизга пасайтирилди
Марказий банк бошқаруви 2022 йил 9 июндаги йиғилишда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16% даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Пенсионерлар ва фахрийлар учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак пул билан алмаштирилди
Бепул етказиб бериладиган кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига БҲМнинг 15 баравари миқдорида ҳар йили тўланадиган тўлов, озиқ-овқат маҳсулотлари учун - БҲМнинг 1 баравари миқдорида ҳар ойда тўланадиган тўлов жорий қилинади.

Касаначиликни рағбатлантириш режалаштирилмоқда
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

МИЗ ва КСЗ муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланади
Бундай инфратузилма ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳам барпо этилади.

Ёшларни спортга жалб этиш янада фаоллаштирилади
Президентнинг қарорлари билан Олий спорт маҳорати институти ва Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилади.

“IT-Park University” рақамли университети ташкил этилди
Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилди
Вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлайди
"Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Спорт қандай ривожлантирилади
Республикада Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади, Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари ўртача 1,35 бараварга оширилади.

Ички аудит миллий стандартлари қандай бўлади
Молия вазирлиги томонидан ҚҲТБТ порталида “Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Ёш велосипедчилар тайёргарликни велоспорт мактаб-интернатида давом эттиришлари мумкин
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

Ер усти метро йўналишлари остидаги жойлар «E-Auksion» савдо платформаси орқали реализация қилинади
Уларда автотураргоҳлар, аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар, болалар ва спорт майдончаларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Электр энергияси ва газ учун тарифларни ўзгартириш режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилди.

Айрим товарларга божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилади
Товарларни охирги истеъмолчига етказиб беришда нархлар ошишининг олдини олиш, аҳолини асосий озиқ-овқат товарларига бўлган талабини қондириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади, талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.

Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича текширилади
Текширув натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича хулоса чиқарилади.

Ғаллани адолатли сотиб олиш ва сотишни Республика штаби таъминлайди
Унинг вазифаларидан бири - буғдойни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Музейларда хизматларни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бошқалар қаторида, давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилди.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.