Халқ таълими ходимлари малака ошириш курсларида қатнашади
Курслар мақсади - касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимларни оширишни таъминлаш.
Давлат хизматлари марказларига янги функция қўшилди
Эндиликда улар йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш билан шуғулланадилар.
Етим болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш “Меҳр дафтари” тизими орқали амалга оширилади
Бу тизим етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси бўлади
Унинг вазифалари орасида - ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Лимонзорлар барпо этиш учун субсидия ажратилади
Шунингдек, лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия қурилмалари қийматининг бир қисми қоплаб берилади.
Фонд биржаси: янги қоидалар
Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг қандай амалга оширилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи қатор НҲҲлар тасдиқланди.
Туризм соҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишини назарда тутувчи тартиб тасдиқланди.
АХС бўйича бир йилда 48 та бепул вебинар ўтказилади
Улар Молия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда “НОРМА профессионал ривожланиш маркази” нодавлат таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Чорвачиликни ривожлантиришга 100 млн евро ажратилди
Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси Қорақалпоғистонда, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади
2022 йил учун жамоа шартномаси умумий макети ишлаб чиқилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари органларидан олинган таклифлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар асосида 2022 йил учун жамоа шартномасининг умумий макети ишлаб чиқилди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга балиқ етиштиришга рухсат берилди
Балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.
Электрон онлайн-аукционлар ва танловлар: янги нормалар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари, электрон-аукцион ва танловни ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва уларни такрорий ўтказиш тартиби тўғрисидаги нормалар киритилди.
Метеорологик хизматда қандай ўзгаришлар бўлади
«Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонун кучга кирди, унда ушбу соҳадаги асосий тушунчалар, фаолият принциплари, гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Самарқанд давлат университети трансформация қилинади
Университет таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти ва ОТМнинг Ургут филиали ташкил этилади.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади
У 1 февралдан бошлаб эксперимент тариқасида ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилоти фаолиятига жорий этилади.
Инвестиция лойиҳалари янги шартлар бўйича амалга оширилади
Улар шундан иборатки, энди ҳудудида лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётган ер участкаларининг мутлақо барча мулкдорларининг розилигини олиш талаб қилинади.
Бизнес-омбудсманнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди
У маъмурий ҳуқуқбузарликнинг айрим турларини кўриб чиқиш ва жарима шаклида маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.
Техникумлар аълочилари ОТМга суҳбат асосида ўқишга киради
Техникумдаги бутун ўқиш даврида аълочиларда семестрлар якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5” ва “4”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50%и (тиббиёт ОТМ учун камида 85%и) “5” бўлиши керак.
Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази ташкил этилди
Унинг таъсисчиси - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, унинг вазифалари жумласида эса - илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали Тошкент вилояти аҳолисига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш.
Кўчмас мулкни баҳолашни қандай режалаштиришмоқда
“Кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Минимал истеъмол харажатлари қиймати – ойига 498 минг сўм
Ўтган йилнинг май ойида ушбу кўрсаткич 440 минг сўмни ташкил қилган.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади
Раҳбарлар - беш йилда бир марта, муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлар - бир йилда бир марта.
Пойтахтнинг йиллик бюджети 6,44 трлн сўмни ташкил қилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тасдиқланди.
ЯИДХП орқали фуқароликни олиш мумкин
Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Кўп квартирали уйларни бошқариш: янги қоидалар ва талаблар
Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Ҳунармандлар имтиёзли кредитлар ва субсидиялар оладилар
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 млрд сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Давлат бюджети маблағларининг миқдорлари тасдиқланди
2022 йилда солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик учун жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.