Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
04.08.15

Иссиқ-Кўлгача поезд қатнайди

Ўзбекистон аҳолиси Иссиқ-Кўл кўлида дам олиш учун поездда бориши мумкин, бу ҳақда “Темирйўлпасс” АЖ ахборот хизмати хабар беради.

03.08.15

Кетаётиб, чироқни ўчиринг! Таътил ёки хизмат сафарига кетаётганлар учун эслатма

Уйни бир неча кунга тарк этар экансиз, йўл муқаддимасида сафарингизни дилхираликка айлантирадиган ёки уни умуман бекор қиладиган каттаю кичик нохушликка дуч келишингиз мумкин.

31.07.15

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: валюта тушумини сотишда ўзгаришлар

Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

30.07.15

Имтиёз қўлланадиган хизматлар рўйхати кенгайтирилди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

30.07.15

Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади

Амалдаги қонунчиликда ЙҲҚни бузган ва видеокузатув камераси орқали қайд қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида меъёрлар йўқ.

29.07.15

Божхонага тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар Рўйхати тасдиқланди.

29.07.15

Савдо-сотиқ учун товарларни олиб келувчи ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 198-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

28.07.15

Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборот хизмати хабар берди

28.07.15

"Бир дарча" марказларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

Тадбиркорлик субъектларига "бир дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари кeйинги йил муқаддимасида ўз фаолиятини бошлайди. Шу муносабат билан айни пайтда кeнг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

28.07.15

Давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқи учун ҳужжатлар рўйхати қисқарди

Давлат қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 23.07.2015 йилда 1410-6-сон билан рўйхатга олинган) Давлат акциялар пакет (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

27.07.15

Бош бухгалтер кассир мажбуриятларини бажара оладими?

Аввал амалда бўлган Қоидаларда бош бухгалтерлар ва бошқа айрим ходимларга кассирлик мажбуриятларини бажариш тақиқланганди. Янги Қоидалардан бу меъёр чиқариб ташланган, бу унинг бекор қилинганлигини билдирадими?

24.07.15

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулоса қандай берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2015 йилдаги 187-сон қарори билан Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

23.07.15

Мана, хизмат сафари ҳам ўтди. Моҳирлик билан ҳисоб берамиз!

Айрим компаниялар учун хизмат сафари – бу оддий ҳол, бошқалар учун эса хизмат сафарига юборилган ходим ҳамда ташкилот бухгалтери олдига кўпгина саволларни қўядиган ниҳоятда кам учрайдиган ҳодисадир.

23.07.15

Банк-молия академиясига имтиҳонлар қандай топширилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 14.07.2015 йилда 2698-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

22.07.15

«Менинг Шаҳрим: таълим»ни энди PAYNET орқали харид қилиш мумкин

Энди абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, педагоглар, репетиторларга электрон тестларни сотиб олиш осон бўлади!

22.07.15

Байрам – таътилда ҳам байрам

Ёзда, нафақат ёзда, умуман шундай бўладики байрамлар йиллик меҳнат таътили кунларига тўғри келиб қолади. Бу унинг давомийлигига таъсир қилади ҳамда бу корхона ҳужжатларида акс эттирилиши керак.

22.07.15

Республика Мустақилликнинг 24 йиллигига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 17 июлда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

21.07.15

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 6 август куни бўлиб ўтади

Тошкентда 2015 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

21.07.15

Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

2015 йил 9 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

20.07.15

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади

Қонунчилик палатасида Юртбошимизнинг 2014 йил 24 июлдаги “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш учун ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳасини ялпи муҳокамаси бўлиб ўтди.

13.07.15

Яна 3 идора жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашади

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 180-сон қарори билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

13.07.15

Юридик шахслар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 179-сон қарори билан Корхона ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

10.07.15

Абитуриентлар учун “Менинг шаҳрим” туркумидаги тестларнинг янгиланган версиялари чиқарилди

Яқинда ўтказиладиган тест синовлари арафасида “Менинг шаҳрим” лойиҳаси таркибида электрон тестлар мавжуд дастурий маҳсулотларнинг навбатдаги янгиланган версиялари чиқарилганлигини маълум қилади.

10.07.15

Банк-молия академияси магистратурасига квоталар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 июндаги 172-сон қарори билан Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йили учун қабул квоталари ва уларни “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислиги бўйича тақсимлаш тасдиқланди

10.07.15

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: бухгалтерия ҳисобида ўзгаришлар

Молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага киритилди.

10.07.15

Aквапарклар: жазирама кунда чўмилиш неча пулга тушади?

Салқин келган баҳор Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги аквапаркларда чўмилиш мавсумининг очилишини бироз кечиктирди. Бироқ июнь ўз ҳақини талаб қилиб турган ушбу иссиқ кунларда сув-аттракционлари ишқибозлари, ва ниҳоят, нархларни ўрганиб, ўзлари ва яқинлари учун ҳордиқ чиқаришнинг бу турини танлаш имконига эгалар

10.07.15

Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартиби ўзгарди

Марказий банк бошқарувининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 3.06.2015 йилда 2678-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди.

09.07.15

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш қоидалари ўзгарди

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига асосан микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларида текширув ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Меҳнат ко­дек­си­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­моқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсу­лот­ла­ри­ни ис­теъ­мол қилиш меъ­ёр­ла­ри қай­та кўриб чиқила­ди

"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қиш­лоқ хўжа­ли­ги ер­ла­ри ижа­ра­чи­ла­ри­га мус­тақил­лик бе­ри­ла­ди

Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ёш тад­бир­кор­лар­га – им­ти­ёз­ли кре­дит­лар

2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

Маъ­му­рий суд­га кел­ма­ган­лик учун жа­ри­ма қўлла­ни­ла­ди

Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.

Дав­лат че­га­ра­си­дан нав­бат­сиз ўтиш қан­ча ту­ра­ди?

Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Но­ги­рон­ли­ги бўлган бо­ла­лар­ни кун­дуз­ги пар­ва­риш қилиш хиз­мат­ла­ри суб­си­дия ола­ди

Давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизмати жорий этилмоқда.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@vLswx: 05.03.25 00:07:42
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG????%2527%2522\'\": 05.03.25 00:07:33
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG'": 05.03.25 00:07:17
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG: 05.03.25 00:07:15
Шарҳлар: 3159
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-03-06
  • USD:12900.37 (+0.00) сум
  • EUR:13818.88 (+0.00) сум
  • RUB:143.80 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09