Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими мажбурий ижрони енгиллаштиради
Президентнинг 13.03.2018 йилдаги «Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида»ги қарори имзоланди
«Ҳунарманд» уюшмаси хусусийлаштиришда ёрдам беради
Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2018 йилдаги 186-сон қарори билан айрим қонун ҳужжатларига ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга доир тузатишлар киритилди
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни «Welcome to Uzbekistan» белгисида маркировкалаши шарт
«Ўзстандарт» агентлиги O’zDSt 3284:2017 Давлат стандартини тасдиқлади. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш тизими. Экспорт қилинаётган маҳсулот маркировкасида ифодаланадиган товар белгиси. Асосий қоидалар»
Саноат ва қурилиш корхоналарининг паспортлари 1.04.2018 йилгача топширилиши шарт
Тўлдирилган шакллар Интернет тармоғи орқали, Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилади
Ташкилотингиз танланма статистик кузатувга киритилганлигини текширинг
Танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар 2.04.2018 йилгача сўровнома бланкаларини тўлдиришлари ва ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика органларига топширишлари лозим
Болалар боғчалари ходимларига қанча ҳақ тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2018 йилдаги 180-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Телекоммуникация соҳасидаги қонунбузарликлар учун жарималар рўйхати кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2018 йилдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 185-сон қарори қабул қилинди
2018 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари: таътил қандай ҳисобланади
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармони билан 2018 йилда 3 та қўшимча дам олиш куни: 2 январь, 20 март ва 31 август берилди. Ушбу шарҳда иш кунлари қопланишини ҳисоблашда амалиётда қандай муаммолар юзага келганлиги тўғрисида сўз юритамиз
Бош бухгалтер аттестатини олиш учун имтиҳон топшириш осонлашди
Bir.uz администратори – «Norma» профессионал ривожланиш маркази бош бухгалтер малакасини тасдиқлаш имтиҳонини илгаригидек икки кунда эмас, балки бир кун ичида ўтказади
2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисида хабар берди
Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва компьютер саводхонлиги курслари MUIC резиденти бўлиши мумкин
ҚҲТБТда Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди
Юрисконсультларга мартаба даражалари бошқа тузилмаларнинг махсус унвонларини ҳисобга олган ҳолда берилади
Адлия вазирининг Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида буйруғи (рўйхат рақами 2920-3, 9.03.2018 й.) эълон қилинди
Ҳар битта истеъмолчи билан ахлатни олиб чиқиб кетишга шартнома тузилмайди
ҚҲТБТ порталида санитария тозалаш тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланган ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилган
1 апрелдан меҳнат мигрантларига темир йўл ва авиачипталарга 20 фоизлик чегирма берилади
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3584-сон қарори эълон қилинди
ЯИДХПда янги хизмат йўлга қўйилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Солиқ қўмитаси томонидан «Мол-мулк солиғи калькулятори» интерактив хизмати йўлга қўйилди
Россия ва Қозоғистонга қатновчи автобуслар қўйилади, меҳнат мигрантларига – $1000 гача кредит берилади
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3584-сон қарорида меҳнат мигрантларини ташиш шароитларини такомиллаштириш ва уларни хорижда иш билан таъминлашга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган
Сурхондарёдаги 3 та олий ўқув юрти филиали 2017 йилда ўқишга кира олмаган абитуриентларни қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.03.2018 йилдаги 170, 171, 172-сон қарорлари эълон қилинди. Уларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалларини, шунингдек Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш назарда тутилган
Апрелдан бошлаб халқаро карталардан нақд валюта берилиши режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Банк хизматларидан кенгроқ фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Унинг жамоат муҳокамаси март ойининг охиригача давом этади
Наманганда 3 қаватли вокзал қурилади
Наманган шаҳрида 3 қаватли вокзал қурилиши олиб борилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Мазкур лойиҳа “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ буюртмаси асосида “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилди
Видеоконференцалоқа орқали жиноят ишлари доирасида сўроқ қилишга рухсат берилади
Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди
Меҳмонхоналар янги стандартлар бўйича ишлайди
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан O’zDSt 3296:2018 Давлат стандарти тасдиқланди
2025 йилга келиб Ўзбекистон йилига 63,3 минг тонна лимон етиштира бошлайди
Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3586-сон қарори эълон қилинди
Лизинг ташкилотлари ва миллий автоташувчиларга имтиёзлар берилди
Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3589-сон қарори имзоланди
8 март арафасида давлат мукофотлари берилди
Президентнинг 7.03.2018 йилдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғим тўлайдилар
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3563-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Нукусда олий спорт маҳорати мактаби очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2018 йилдаги 157-сон “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотини олди
Президентнинг 7.03.2018 йилдаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлашга доир қарори эълон қилинди
Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари маъқулланди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.
"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.