Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 2017 йил 28-29 март кунлари бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 2017 йил 22 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 28-29 март кунлари чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди
Товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш қандай тўлдирилади?
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2867, 2017 йил 14 март) билан Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Мискинга поездлар Бухородан боради
Президентнинг 13.03.2017 йилдаги ПҚ–2827-сон қарори билан «Навоий — Конимех — Мискин темир йўл линияси қурилиши» инвестиция лойиҳасининг параметрлари оптималлаштирилди. Натижада қурилаётган Навоий — Конимех — Мискин темир йўл трассаси йўналиши Бухоро — Мискин йўналишига ўзгартирилди
Борткузатувчилар ҳар йили тайёргарликдан ўтади
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1733-1, 2017 йил 13 март) билан Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари”га (ЎзР АҚ-95) ўзгартиришлар киритилди
Конституцияга суд тизимини такомиллаштиришга доир ўзгартиришлар киритилади
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасига доир тушунтиришлар
Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги хулосада нима бўлиши керак?
Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПФ–4990-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Иқтисодий судлар келажакда тадбиркорлар манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилади
“Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлар
Тўхташ чизиғи учун жарима камроқ бўлиши керак
Тошкент чорраҳаларида камералар ишга туширилганидан кейин ЙҲҚларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. Бу вазифа бажарилган экан, жарималарни тушириш вақт келмадимикан, деган савол туғилади?
Декабр ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва ишчи-хизматчилари куни бўлиши мумкин
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва ишчи-хизматчилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Уни қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилиш мумкин
Пенсияни почтачилар тарқатмайди
Президентнинг 13.03.2017 йилдаги ПҚ–2826-сон «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Марказий банк хабар беради
Тез тиббий ёрдамни молиялаштириш икки баравар кўпайтирилади
Президент 16.03.2017 йилда “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади, деб хабар беради ЎзА
Терминаллар учун ижара ҳақи 50 фоизга қисқартирилади
Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан ҳамкорликда банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга “сўм” пластик карточкалари орқали хизмат кўрсатиш бўйича тарифлар режасига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритди
Мижозлар учун чегирмалар яратиш – бу лоялликнинг NORMAл кўриниши
«Город скидок»нинг NORMAл картаси пойтахтимиздаги 500 га яқин муассасаларда чегирмаларга эга бўлиш имкониятини беради. Бу «Norma» даврий нашрлари обуначилари ва дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларига тақдим этиладиган лояллик дастури кўринишларидан биридир. Карта соҳиби нималарга эга бўлади?
ТАТУнинг илмий-ахборот ривожланишини молиялаштириш оширилди
Президентнинг 15.03.2017 йилдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди
Текширишларга мораторийнинг амал қилиши тугади
2017 йилнинг 1 январидан ўзининг солиқ мажбуриятларини виждонан бажарган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан ўтказишга мораторийнинг амал қилиши тугади
Шанба иш куни, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди
Президентнинг 16.03.2017 йилдаги қарори матни ЎзАда келтирилади
54 та лицей коллежга айлантирилади
Президентнинг 14.03.2017 йилдаги Қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Ҳужжат бугун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Терминал бўйича нарх оширилганда – суд орқали молиявий санкция
Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ–2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини амалга ошириш мақсадида қонунчиликка тузатишлар лойиҳаларини тайёрлади. Ҳозирги вақтда улар қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида муҳокама учун очиқ
Ўзбекистонда 28-тижорат банки очилмоқда
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ–2824-сон «2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп квартирали уйларни қуриш кўламини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан Ўзбекистонда «Пойтахт банк» акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки ташкил этилмоқда
Иссиқ сувни режали ўчириш 3 апрелдан бошланади
«Тошиссиққуввати» Тошкент шаҳри иссиқлик марказларида баҳорги иссиқ сув ўчирилиши саналарини эълон қилди
АЖ бошқаруви тузилмасида қўмиталар пайдо бўлади
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди. Ҳужжат ишлаб чиқувчиси – Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
Бизнесни мажбурий тугатиш тезроқ амалга оширилади
Адлия вазирлиги Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди
Қандай текширувларга дучор бўлмаслик мумкин?
Қонунчиликка ташкилотлар мунтазам равишда солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўламаган тақдирда режали текширувларни ўтказиш имконини берувчи норма киритилди. Шу боис қатор саволлар келиб чиқадики, уларнинг баъзиларига мазкур шарҳда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз, шунингдек, ифодаланган хулосалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларга тавсиялар берамиз
Пойтахт электрон харитасининг баҳорги янгиланиши
10 март куни “Менинг шаҳрим” Тошкент электрон харитасининг навбатдаги янгиланиши чиқди. Янги компаниялар, шу жумладан “Город скидок” дисконт тизими ҳамкорлари билан бир қаторда илова қатор ўзгартиришларни сақлайди
Телекоммуникация хизматларига нархлар қандай шакллантирилади?
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 959-1, 2017 йил 9 март) билан Телекоммуникация хизматлари тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Жиддий назорат самарали амалиётнинг гарови
Пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи уч томонлама комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Корхона паспорти 1 апрелгача тақдим этилиши керак
Бу ҳақда пойтахтимизнинг саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади
Ҳокимликлар ходимлари узоқ муддат ишлаганлиги учун устама ҳақ олади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2017 йилдаги 123-сон Қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.