Валюта биржаларининг фаолият соҳаси кенгайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2788-2, 25.04.2018 йил) билан Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Ташқи реклама соҳаси тартибга солинади
ҚҲТБТ порталида ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун – имтиёзли кредитлар, солиқ ва божхона преференциялари
Президентнинг 26.04.2018 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Иккинчи иш. Муносабатларни қонун бўйича расмийлаштирамиз
Қўшимча даромад ишлаб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу «иккинчи» иш бўлишига қарамай, ўзига яраша юридик жиҳатлари кўпроқ. Уларни батафсил айтиб ўтамиз
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш: бирма-бир кўриб чиқамиз
Бу соҳадан бехабар киши солиқларни тўлашдан бўйин товлаш оқибатида ишга тушадиган ҳуқуқий механизмларни англаб етиши мушкул. Бироқ бизнесдаги, айниқса «асосий лавозимлардаги» кишилар – раҳбар ва бош бухгалтер солиқ тўловчи юридик шахс сифатида ва шахсан ўзлари қандай жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги, давлатга етказилган зиён кимдан ундирилишини билишлари муҳим
Бир йилгача стажда «декрет пули» миқдори – 75%
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорига ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди
Бюро электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ой олишни режалаштирмоқда
ҚҲТБТ порталида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинган
Сарф-харажатлар қандай камайтирилади?
Ортиқча вазифалар, такрорланадиган жиҳатларни қандай аниқлаш ва ташкилот ишини оптималлаштириш мумкин? Саволга «OLSOFT» компаниясининг лойиҳа менежери Тимур Шарапов жавоб беради
Товар-моддий захиралар ҳисоби қандай юритилади
Моддий бўлим бухгалтери хатога йўл қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиши лозим? Ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради
Хорижликларни вақтинча прописка қилиш соддалаштирилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш тартиб-таомилини соддалаштиришга йўналтирилган қарори лойиҳаси жойлаштирилган
Бухгалтерияни масофадан ўрганамиз
«Norma» профессионал ривожланиш маркази масофадан ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда «Амалиётчи бухгалтер» ўқув курсига қабул эълон қилди. Машғулотлар қандай ўтказилиши ҳақида маърузачи Ольга Шабанова сўзлаб беради
Ҳарбийларнинг қасамёд матни тасдиқланди ва пенсия ёши оширилди
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларга ўзгартишлар киритилди
Илғор технологиялар маркази ташкил этилди
Марказнинг ташкил этилиши Президентнинг 19.04.2018 йилдаги ПҚ–3674-сон қарорида назарда тутилган
Ёшлар иттифоқи контракт асосида ўқувчи талабаларга қандай ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қкабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари тасдиқланди
Турин политехника университети 400 бакалавр ва 25 магистрантни қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2018 йилдаги 295-сон қарори билан 2018/2019 ўқув йилига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул квотаси тасдиқланди
«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар портали ишга туширилди
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан «Mening fikrim» портали ишга туширилди. Энди фуқаролар ўзларини ўйлантираётган мавзулар бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин
Вакиллик органлари ишида нима ўзгарди
«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги Қонунларга тузатишлар киритилди
Паспортлар ID-карталарга, авторақамлар – халқаро русумдагисига алмаштирилиши режалаштирилмоқда
Президентнинг 18.04.2018 йилдаги «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3673-сон қарори қабул қилинди
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга кадастр ҳужжатлари берилади
Президентнинг 20.04.2018 йилдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Ушлаб туриш ва уй қамоғи вақти ҳисобга олинади, гумон қилинувчиларга – уй қамоғи ва гаров
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодекс ва Жиноят кодексига ана шундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Наслдор чорвачилик учун кўпроқ ер берилади
Ер кодекси ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди
Ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тартибига тузатиш киритилди
«Ўрмон тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда тасдиқланди (16.04.2018 йилдаги ЎРҚ–475-сон). Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган
Бизнес учун ер участкалари – электрон аукцион орқали
Президентнинг 20.04.2018 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш кенгайтирилди
Президент 16.04.2018 йилдаги ПҚ–3668-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларн тўғрисида»ги қарорни имзолади
Муҳтож хотин-қизларга имтиёзли шартларда уй-жой берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарори билан арзон уй-жойларни бериш тартиби тасдиқланди
Жиноят процесси: Интернетда видеоалоқа, мажлислар ёзуви ва ҳукмларни эълон қилиш
Ушбу масалалар юзасидан ўзгартиришлар 18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилди
Янги солиқ имтиёзлари апрель ва июль ойларидан амал қила бошлайди
18.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–476-сон Қонун (52-моддаси) билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун - жарима
Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида нималарни билиш керак? Ушбу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.