
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилади
Бу Президентнинг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва ПҚ-4761-сон қарорида белгиланган.

Агар қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, нима қилиш керак
Кенг тарқалган вазият: контрагент битим бўйича қарз бўлди, судга берилди – ютиб чиқилди, ҳужжатлар олинди ва ижрога берилди. Бироқ бирмунча вақтдан кейин ҳужжатлар ижро этиш имконсизлиги сабабли қайтарилади.

Карантин чоралари кучайтирилади
Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси 1 июлдан бошлаб карантин чекловларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

1 июлдан қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар
ҚҚСни қоплаш, қурилиш ва туризмда янги қоидалар ва имтиёзлар, суғурталовчиларга нисбатан юқори талаблар, дорихоналардаги «сирли харидор» ва бошқалар – norma.uz нинг навбатдаги шарҳида.

БМТнинг Ўзбекистон фуқаролари шикоятлари бўйича қарорлари қандай ижро этилмоқда
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сон Фармони билан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фаолиятни вақтинча тўхтатиш оқибатларини қандай қилиб юмшатиш мумкин
Раҳбар карантин даврида корхона фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш лозим? Қанча вақт оқибатларсиз ишламаслик мумкин?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги иккита муассасанинг вазифалари белгиланди
Бу "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ва "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази".

Қишлоқ хўжалиги техникаси мажбурий тартибда синовдан ўтказилади
Президентнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлашни такомиллаштириш бўйича қарори қабул қилинди.

Гиламлар тайёрлаш ва экспорт қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Президент томонидан республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантиришга оид ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон Женева протоколига қўшилди
2020 йил 26 июндаги ЎРҚ-623-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

Ўзбекистонда «Фольксваген» автомобили ишлаб чиқарилади
Президентнинг Ўзбекистонда «Фольксваген» енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3247, 18.06.2020 йил).

Халқаро шартномалар бўйича бадаллар қандай тўланади
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарори қабул қилинди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилади
Янгиликни Тошкент шаҳрида синаш учун “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув" лойиҳаси ишга туширилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида илмий марказлар ташкил этилади
Улар пахтачиликда инновациялар ва илмий-техника ютуқларини жорий этиш билан шуғулланади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмага бирлаштирилади
Унинг вазифалари жумласига кластерлар фаолиятида юзага келадиган тизимли муаммоларни ҳал этиш киради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия қабул қилинди
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди.

Компания учун бошқарувчилар қандай тайёрланади
Компаниянгиз фаолияти самарадорлигини оширмоқчимисиз? У ҳолда «Norma» ПРМнинг «Бошқарув ҳисоби» янги онлайн-курси тингловчилари қаторига қўшилинг. Машғулотлар 1 июлдан бошланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар лицензияни қандай олиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 403-сон қарори билан Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби.

Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлар учун хабардор қилиш тартиби қандай бўлади
2020 йил 1 июлдан бошлаб бу соҳада лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинади ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлик субъектлари учун ягона база барпо этилади
Жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Пахтани етиштирувчилар ва қайта ишловчилар кооперация асосида бирлашиши мумкин
Бунга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда рухсат берилади.

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизлар учун имтиёзлар назарда тутилган
Уларни қўшимча грант асосида қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Маданият ходимларининг янги маошлари эълон қилинди
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Тошкентда яна битта ОТМ очилади
Бу «Tashkent International University of Education» халқаро университети бўлади.

Депутатлар янги қонун лойиҳаларини қабул қилдилар
23 июнь сешанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Яширин иқтисодиётга қарши қандай курашиш керак
Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Деҳқонларнинг ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бекор қилиш кўзланмоқда
Адлия вазирлиги томонидан «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун жойлаштирилди.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
- Нормалар тўқнашуви: қайси НҲҲ устуворликка эга?
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни чекланган устама бекор қилингандан кейин қандай сотиш керак
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
- Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак