
Бўстонлиқ туманида солиқ тажрибаси қандай ўтказилади
ДСҚ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш ва унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинчалик низом тасдиқланди.

Кимлар ломбардни бошқара олмайди
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш қандай баҳоланади
Улар учун белгиланган муддатдан олдин ёки кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони, кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик, улар бўйича фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони каби мезонлар жорий этилади.

Дори воситаларига чекланган нархлар белгиланади
Уларнинг нархи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан танланган, аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси турлича бўлган 10 та мамлакатдагига қараганда юқори бўлмайди.

Моддий ёрдам – 2020: нимани бой бермаслик муҳим
Пандемия шароитида ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва унга солиқ солиш мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Жорий йилда ҳисоб-китобларда нималарни инобатга олиш лозим.

Лифтларни таъмирлаш ва янгилашга маблағлар бюджетдан ажратилади
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги лифт ускуналарининг техник ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи электрон дастурни ҳам жорий этади.

ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
Президентнинг 13.06.2020 йилдаги қарори билан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

Карантин 1 августгача узайтирилди
Махсус комиссиянинг қарори билан темир йўл ва авиақатновларга ҳам рухсат берилди.

Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 365-сон қарори билан ушбу концепция қабул қилинди.

МБ асосий ставкаси йиллик 15% даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолинди
Ушбу қарор инфляция прогнозининг барқарор пасайиш тренди шаклланиб бораётганлиги ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳланади.

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги қандай назорат қилинади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Янги ўқув курсининг биринчи бепул машғулотига таклиф қиламиз!
15 июнь куни 15.30 дан 18.00 га қадар “Бухгалтерия ҳисоби амалиёти” курсининг биринчи – бепул! – онлайн-машғулоти ўтказилади. Ташкилотчилар – “Norma” Профессионал ривожланиш маркази ва “Менталист” ўқув маркази.

Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизими ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 366-сон қарори қабул қилинди.

«Маҳалла ва оила» ИТИ ташкил этилади
Институтнинг вазифаси - жамиятда «обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш.

Геном ахборот базаси жиноятларни камайтиришга ёрдам беради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни ўтказилган ялпи мажлисида муҳокама қилинган бир қатор лойиҳалар жиноятчиликка қарши курашиш, бандлик агентлиги мижозларини ҳимоя қилиш ва қонун ижодкорлигига қаратилган.

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг янги шакли пайдо бўлади
ҚҲТБТ порталида “Чекланган шерикчилик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

ЯММТда ишлаймиз: кўп учрайдиган 10 та савол
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ташкилотлардаги барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш бўйича ишларни якунлашлари лозим. Шарҳда - кўп учрайдиган саволларга жавоблар.

Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш: уни баҳолашнинг янги мезонлари жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 йилдаги 369-сон қарори билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Кўчмас мулк бозори янада шаффофлашади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Сенат 5-ялпи мажлисга 19 июнь куни йиғилади
Парламент юқори палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди
9.06.2020 йилдаги «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-622-сон Қонун эълон қилинди.

Ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди
Унинг устида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Баҳолаш ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон баҳоловчилари жамияти, ушбу соҳадаги етакчи мутахассислар ишлашди.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалига қабул квоталари тасдиқланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2020 йилдаги 363-сон қарорида белгиланган.

Жарималар: импорт ва экспорт қилувчилар учун нималар ўзгаради
2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқамиз.

Бир вақтнинг ўзида ҳайфсан эълон қилиш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми
Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини «Норма» эксперти тушунтиради.

Қишлоқ жойларда уй-жойлар қандай қурилади
Вазирлар Маҳкамаси қурилишга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирларини белгилади.

Халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинди.

1 августдан бошлаб импорт енгил автомобиллар нархи қандай ўзгаради
Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
- Нормалар тўқнашуви: қайси НҲҲ устуворликка эга?
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни чекланган устама бекор қилингандан кейин қандай сотиш керак
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
- Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак