
Тошкент вилоятида Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари ИТИ қурилади
Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш учун Зангиота тумани, Эркин қишлоғи, Қуёшли МФЙ ҳудудида 3,5 гектар ажратилди.

Қачон боғ ва токзорлар яроқсиз деб топилади
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Иситишга ҳақ тўлаш тартиби кейинги мавсумда ўзгартирилади
Президент томонидан 2 декабрда Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш тўғрисидаги ва соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

2021 йилдан бошлаб ХМҲСга ўтилади
Бу чора ҚҲТБТ порталида муҳокама учун эълон қилинган Президентнинг қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Товарнинг келиб чиқишини сертификатлаш қандай ўтказилади
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қандай лойиҳалар маҳаллийлаштириш дастурига киритилади
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

2000 товар позицияси божхона тўловларидан озод этилди
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5707-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ҳақида сўз бормоқда.

Ўрмон фонди участкасини қандай ижарага олиш мумкин
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ситуацион-таҳлилий марказ хавфсиз туризмни таъминлайди
У ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – бошқарма) тузилмасида ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 йилдаги 1010-сон қарорида назарда тутилган.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади
1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур? Ушбу ва бошқа саволларга 24 декабрь куни ташкил этиладиган вебинар иштирокчиси бўлган ҳолда жавоб олишингиз мумкин.

Бола туғилганда бериладиган нафақа ва олимларга устама ҳақ МҲЭКМга қайта ҳисобланди
ЭКИҲ бекор қилинганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш давом этмоқда.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган индукцион печлар ва камералар олиб кирилмайди
Ҳукумат томонидан қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига эътибор қаратилди.

ХАЛИКК–2017 га янги лавозимлар киритилди
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2017) кенгайтирилди.

Ҳудудларда инвестицион муҳит қандай
ССП Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «The Boston Сonsulting Group» халқаро компанияси билан биргаликда ҳудудларнинг инвестицион муҳити ҳолатини аниқлаш бўйича Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўровнома ўтказмоқда.

Сув истеъмолчилари уюшмалари самарасиз – буни қандай тузатиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси 11.12.2019 йилдаги “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 982-сон қарорни қабул қилди.

Ўрта бизнесга ҚҚС бўйича имтиёз тақдим этилмайди
Илгари ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўрта бизнесни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинган эди. Шу кунлар ичида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа янги таҳрирда порталда эълон қилинди.

Янги қонун Ҳукуматнинг янги ваколатларини акс эттиради
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.

2020 йилдан бошлаб шоли кластерларда етиштирилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 986-сон қарорида назарда тутилган.

Ипотека бозор йўналишига ўтказилди
Аҳолини ипотека кредитлари ҳисобига уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.

Агрокластерга янги тартиб белгиланди
Президентнинг 11 декабрдаги мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш тўғрисидаги қарори имзоланди.

Автомобиль эгалари учун янги йиғимлар жорий этилади
Президентнинг йўл хўжалиги бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ҳужжатлари эълон қилинди.

Крипто-активлар обороти учун электр энергияси қимматлашади
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. У уч ойдан кейин кучга киради.

Зиддиятлар бўлмайди – бизнесни тугатишнинг янги тартиби қонунларда қайд этилди
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонунларга тузатишлар киритилди.

Ўзбекистонда ўрта бизнес тоифаси шакллантирилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўрта бизнесни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Янги импорт божларига тузатиш киритилмоқда
2020 йил учун тасдиқланган транспорт воситалари бўйича айрим ставкаларни пасайтиришга қарор қилинди.

1 январдан бошлаб 28 та маълумотнома бутунлай бекор қилинади
Бу давлат органларида қоғозбозликка қарши курашишга ёрдам беради ва амалдаги бюрократик тизим ўрнига замонавий рақамли технологияларни анча фаол жорий этишга туртки беради.

2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун эълон қилинди
Президент 9.12.2019 йилдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонунни имзолади.

Монополист корхоналар сонини камайтириш режалаштирилмоқда
Амалдаги «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар битта «Рақобатни ҳимоялаш тўғрисида»ги қонунга бирлаштирилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда
Йиғимлар миқдорлари расмийлаштирилаётган товарлар қийматига боғлиқ

Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш қанча туради?
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.