
Тадбиркорлар учун имтиёзлар табақалаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

5-сон БҲМС “Асосий воситалар” янги таҳрирда баён этилади
Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар” лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилган.

Бош бухгалтер алмашганда ишлар қандай топширилади
Корхонанинг бош бухгалтери алмашмоқда: аввалги бош бухгалтер ишларни топшириши, янгиси эса уларни қабул қилиб олиши керак. У ёки бу вазиятда бухгалтерия ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишларини қандай қилиб тўғри ташкиллаштириш мумкин?

Бўстонлиқ туманидаги бўш турган объектлар «E-Ijro auksion» орқали сотилади
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиб олинган объектлар ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари инвесторларга Тошкент вилояти ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилинмасдан расмийлаштириб берилади.

Иккинчи даражали бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағлари қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” 574-сон қарорни қабул қилди.

Юрист қандай буйруқларга виза қўяди
Корхона раҳбари ва кадрлар бўйича ходими барча буйруқларни юрист билан келишиш керак деган фикрда. Бу тўғрими? Қонун ҳужжатларида юридик хизмат томонидан виза қўйиладиган буйруқларнинг аниқ турлари кўрсатилганми?

Ипотека кредитларини соддалаштирилган тарзда бериш бўйича тажриба бошланди
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди.

Бюджет ташкилотлари ходимлари учун айрим тўловларни тўхтатиб туриш муддатлари узайтирилди
Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил учун Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирларини белгилади.

ID-картани қандай ва қаердан олиш мумкин
Президентнинг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Тоғ туризмини ривожлантириш учун $500 млн гача инвестиция жалб қилинади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини ташкил қилиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган.

Технопарк резидентлари имтиёзларни қандай қўллайдилар
Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази тугатилган, унинг резидентлари IT Park га ўтказилган. Улар учун назарда тутилган имтиёзлар қандай қўлланади?

Хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади
Уларга Ўзбекистон ҳудудида фильмлар суратга олинган тақдирда ўз харажатларининг 20%и Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

7-сон БҲМС “Номоддий активлар”нинг янги таҳрири ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради
Молия вазирлиги томонидан 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар”нинг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Пойтахтнинг Яшнобод туманида қандай лойиҳалар амалга оширилади
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Япония Ўзбекистон электр энергетика секторини қўллаб-қувватлашда давом этади
Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги Битим доирасида консалтинг хизматлари кўрсатилади ва бутловчи буюмлар етказиб берилади.

Директор алмашганда ЭРИси қайта расмийлаштириладими
Юридик шахснинг ЭРИси номига расмийлаштириш раҳбар ишдан бўшатилганда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бироқ у сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганидан ёки бекор қилинганидан кейингина фаоллигини йўқотади.

Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил этилди
Урганчда «Binary» университети (Малайзия) филиали очилди. Унинг мақсади – тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади
ИИВ ва қатор идоралар "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базасини барпо этишди, унинг ёрдамида фуқароликка оид масалалар бўйича тартиб-таомиллар автоматлаштирилади.

Тестология ва педагогик ўлчовлар соҳаси такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2020 йилдаги “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 562-сон қарорни қабул қилди.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари эксперимент тариқасида ташкил этилади
Марказларнинг вазифалари - давлат органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш.

ТДАУнинг Самарқанд филиалида кредит-модуль тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги “Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 556-сон қарори қабул қилинди.

Валюта тушуми келиб тушмаганда нима қилиш керак
Чет эллик харидор Ўзбекистон корхонасидан сотиб олинган маҳсулотнинг бир қисмини ҳақини тўлаш учун маблағи йўқлиги сабабли қайтармоқда. Бу ҳолда экспорт қилувчи нима қилиши керак?

Барча товар ва хизматларни ягона каталогга киритиш режалаштирилмоқда
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотларнинг Ягона электрон каталогини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Меҳнат мигрантлари касб-ҳунарга ўқитилади ва молиявий ёрдам кўрсатилади
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.

Меҳнат кодексининг янги таҳрири: қабул қилишнинг зарурлиги ва янгиликлар
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Ходим рози бўлганда иш ҳақини ойда бир марта тўлаш мумкинми
Корхонада иш ҳақини ойда бир марта олишга рози бўлган ходимлар бор, бу ҳақда уларнинг аризалари мавжуд. Бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайдими?

Ўзбекистон агросекторни ривожлантириш учун кредит олди
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси $46,2 млн миқдорида кредит ва $800 минг миқдорида грант тақдим этди. Маблағлардан “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланилади.

Иккита халқаро шартнома тасдиқланди
Президент томонидан 15 сентябрь куни тегишли ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сон қарорлар имзоланди.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.