
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: қўллаш амалиёти
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишни қандай ташкил этиш мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази хизматларидан фойдаланувчилар бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар

Фоҳишахоналарга борувчилар жаримага тортилиб, мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Уларнинг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

Хорижий ОАВ мухбирларининг аккредитациядан ўтиши тезлашади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга (ВМнинг 24.02.2006 йилдаги 33-сон қарорига илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Халқаро автоташишларга рухсатномалар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 202-сон қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ўзбекистонда бевосита мулоқотсиз ва мобиль тўловлар жорий этилади
Президентнинг 23.03.2018 йилдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

2018 йилда амалдаги таътил ва таътил ҳақи миқдори қандай ҳисобланади
Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (17.03.2018 йилда 2985-сон билан рўйхатдан ўтказилган.) эълон қилинди

Ном яратиш услубияти
Олдинги материалимизда нейминг, яъни ном танлашнинг асосий қоидалари билан таништирган эдик. Бу сафар эса тегишли усулдан фойдаланиб, янги маҳсулотларингиз ёки компаниянгиз учун номларни бемалол топиш йўлини ўрганиб оласиз

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш ўринларига паспорт расмийлаштирилади
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (16.03.2018 йилда 2983-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент МДҲ мамлакатлари билан молиявий разведка бўйича ҳамкорликни фаоллаштиради
Президентнинг 19.03.2018 йилдаги ПҚ–3615-сон «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Импорт қилинган фармацевтика хом ашёсини ҚҚСдан озод қилиш механизми ўзгаради
Солиқ кодексининг 211-моддасига тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида тақдим этилган

Ҳарбий кафедрага талабаларни саралаш қандай ўтказилади
Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (17.03.2018 йилда 2984-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини Ҳукумат таъминлайди
«Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг электрон реестри ва «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 203-сон қарори билан Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

ҚҚС тез қайтариладиган бўлди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (17.03.2018 йилда 2775-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

ИИВ лицейларига ўқишга кираётганлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади
Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарори (15.03.2018 йилда 2982-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари камералар орқали қайд этилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида эълон қилинган

Чиқиндилар билан ишловчи корхоналарга – кенг миқёсли имтиёзлар
Президентнинг 11.04.2005 йилдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–3594-сон Фармонига тегишли тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

2018 йил 29 мартдаги ялпи мажлисда Сенат 8 та қонунни кўриб чиқади
Олий Мажлис Сенати Кенгаши парламент Юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Марказий банк янги намунадаги тангаларни чиқаради
Олий Мажлис Сенати Кенгаши Марказий банкнинг янги тангалар чиқариш тўғрисидаги таклифини, шунингдек уларнинг намуналари ва дизайнини маъқуллади

Мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида футбол академиялари очилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

«Қалбаки» асал учун – ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритиш таклиф этилмоқда, унда асал ва асал маҳсулотларини қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилади

Табиий газ 10%га қимматлашади
«Ўзтрансгаз» компанияси 1 апрелдан аҳолига узатиладиган табиий газга тарифлар оширилиши ҳақида хабар берди. Молия вазирлиги нархларнинг янги реестрини 16 мартда тасдиқлади

CCП электрон аъзолик гувоҳномаларини жорий этди
Савдо-саноат палатаси ўз аъзолари учун электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилганини маълум қилди

Cуд процесслари хавфсизлиги қандай таъминланади
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (15.03.2018 йилда 2981-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди

1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Экстракцион пахта мойи фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ корхоналарига сотилади
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (14.03.2018 йилда 2979-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1 апрелгача топширинг
Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар – айрим тоифадаги солиқ тўловчилар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни топширишлари шартлигини эслатиб ўтади

Тошкент вилоятида боғча қуриш учун объектлар танлов савдоларига қўйилди
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси болалар боғчаси ташкил этиш шарти билан вилоятдаги бир қанча объектларни танлов савдоларига қўйди

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда