1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.
Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.
Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Улар жумласига омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.
Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида
Шаҳарлараро автобусларга тахографлар ўрнатилган тақдирда тунги вақтда йўловчлиларни ҳамроҳликсиз ташишга рухсат этилади.
Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти университетга айлантирилди.
Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади
Экологик аудиторлар реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади.
Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.
Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда
Шунингдек муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати кенгаймоқда.
Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади
Унинг вазифалари жумласига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш киради.
Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
Шунингдек, сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун ижарага берилади.
Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев бизнесни ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳарбий прокуратура ходимларига – кўкрак нишони ва ипотека бўйича имтиёзлар берилади
Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ ва ДҲХ ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган имтиёзлар эндиликда уларга ҳам татбиқ этилади.
Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади
Давлат хизматининг нархи – БҲМнинг 0,5 баравари.
Давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди
Президент Фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.
Вазирликларда ички аудит хизмати баҳоланади
Тегишли вазирликлар рўйхати хавф-таҳлилдан келиб чиқиб шакллантирилади.
Акциядорлар умумий йиғилишида давлат вакили қандай қатнашади
Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
“Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
Энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига, лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин
Ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими яратилади.
Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомга янги нормалар киритилди
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди.
ЙПХ постлари орқали ҳаракатланиш соддалаштирилмоқда
Эндиликда “қизил” йўлаклардан ҳаракатланиши лозим бўлган айрим транспорт воситалари “яшил” йўлаклардан ҳаракатланиши мумкин.
ЙҲХ қоидалари бузилишини қайд этувчи камера эгалари нима сабабдан объект ҳуқуқидан маҳрум бўлишади
Камераларни аукционда ушбу ҳуқуқни қўлга киритгандан сўнг 90 кун ичида ўрнатиш лозим.
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.
Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун қандай жарима солинади
- Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади
- Товар ва хизматларга нархларни қандай белгилаш керак
- Иккиламчи ҳисобрақам қандай очилади
- ЭҲФда рақамли маркировкалаш графасини тўлдиришда қандай қилиб хатоларни четлаб ўтиш мумкин
- Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Компанияда рағбатлантириш тизими бўлмаса, ходимларни қандай мукофотлаш керак
- Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини қайси меҳнат шартномасини қайси саналарда бекор қилиш тўғри бўлади
- Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди