
Ноёб илмий объектлар рўйхати қандай шакллантирилади
Уларни аниқлаш, тасдиқланадиган рўйхатга киритиш, сақлаш учун маблағлар ажратиш, шунингдек фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланди

1 мартдан патронат оиладаги бола учун 820 минг сўм нафақа
11.02.2019 йилдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди

Жиззахда бизнес-инкубатор очилади
Бу ЛБМАнинг Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» ёшларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларидан биридир

Маиший чиқиндилар янги қоидалар бўйича олиб чиқилади
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари тасдиқланди

Россияда «ЎзРТХБ» АЖнинг биринчи савдо майдончаси очилди
Челябинск шаҳрида янги савдо майдончаси ўз ишини бошлади

Пахта хом ашёсини томчилатиб суғоришни жорий қилиш қандай субсидияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.02.2019 йилдаги 103-сон қарори билан пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тасдиқланди

Биринчи АЭСни қуриб, 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Президентнинг 7.02.2019 йилдаги ПҚ–4165-сон қарори билан яқин 10 йилда маҳаллий атом энергетикасини ривожлантириш режаси тасдиқланди

Мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган барча товар белгилари ҳаммага маълум товар белгилари билан қиёсланади
Президентнинг 8.02.2019 йилдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Жисмоний тарбия ўқитувчисининг иши рейтинг тизими бўйича баҳоланади
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тасдиқланди

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси янги онлайн-хизматни ишга туширди
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани ЯИДХП орқали онлайн бериш мумкин

Медиа-омбудсман институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Унинг фаолияти ОАВнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат органларининг улар фаолиятига асоссиз аралашувининг олдини олишга йўналтирилади

ТДЮУга кириш имтиҳонларида фанлар бўйича баллар тақсимоти ўзгартирилди
Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» йўналиши бўйича бакалавриатга ўқишга киришда тест синовларидаги фанлар бўйича баллар тақсимоти ўзгарди

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари янги махсус дастур бўйича ўқитилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди

Фильм ишлаб чиқариш учун давлат кўмаги қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2019 йилдаги 89-сон қарори билан миллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат томонидан молиялаштириш тартиби белгиланди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ монополиясига барҳам берилди
Транспорт вазирлиги ташкил этилди. Идора 6 та соҳа: автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, шунингдек метрополитен ва йўл хўжалигига бошчилик қилади

Халқаро шартномалар барча учун очиқ бўлади
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири (6.02.2019 йилдаги ЎРҚ–518-сон) эълон қилинди

Хитой институти филиалида бизнес юритишни ўргатадилар
Нанкинг политехника институтининг делегацияси Ўзбекистонда филиал очишни таклиф қилди

Пуллик спорт тўгараклари қандай ишлайди
Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Хорижий мутахассис соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлигида соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун масъул вазир ўринбосари пайдо бўлади

Алкоголь билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия олинади
Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган, икки ой муддатда тегишли тузатишлар киритилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак

Иқтисодий суд ишлари соддалаштирилган тартибда кўрилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тўртта қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Дастурий таъминот экспортида валюта тушиши муддати хорижий савдо майдончаси қоидалари бўйича белгиланади
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида низомга (рўйхат рақами 2549, 8.01.2014 й.) тузатишлар киритилди

Алкоголь ишлаб чиқарувчилар 1 июлгача лицензияларни қайта расмийлаштиришлари шарт
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг янги тартиблари белгиланди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган лицензия талаблари кучайтирилди

Узумчилик ва виночиликни бошқариш тизими қайта ташкил этилди
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда, «Ўзшаробсаноат» АЖни эса тугатиш таклиф қилинмоқда

«Doing Business»: Ўзбекистоннинг мақсади – 2022 йилга келиб 20-ўринни эгаллаш
Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги қарорида шу ҳақда сўз боради

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бизнес юритиш осонлашади
Президентнинг 5.02.2019 йилдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

Электр энергияси ва газ учун бизнес тўлайдиган олдиндан тўлов 50%гача камайтирилди
Маиший истеъмолчилар сирасига кирмайдиган истеъмолчилар энергия ташувчилар учун «50/50» тизими бўйича – ярмини олдиндан, ярмини ой охиригача тўлаш ҳуқуқига эга бўлдилар

Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилади
Ушбу кенг кўламли тадбир ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонида назарда тутилган

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Меҳнат кодексига ўзгартиришлар
- «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» (Кўчирма)
- «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида»
- Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак
- ЎзР ИМ вазирининг «Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи