
Аълочи битирувчилар медаллар билан тақдирланади
Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини медаллар билан тақдирлаш тартиби тасдиқланди

Ноҳалол мева-сабзавотларни экспорт қилувчилар реестри қандай юритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2019 йилдаги 163-сон қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг янгиланган тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон ва Франция – туризм соҳасида ҳамкор
2018 йил 9 октябрь куни Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳадли битим тасдиқланди

Давлат хизматлари сифатини «сирли мижоз» баҳолайди
Институт Президентнинг 2019 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ жорий этилмоқда

Халқаро рейтинглар юзасидан олиб бориладиган ишлар мониторинг қилинади
Президентнинг 2019 йил 25 февралдаги қарорида шу ҳақда сўз боради

Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди
«Ўзбекэнерго» АЖ ўз расмий сайтида шу ҳақда хабар берди

ЭКИҲга боғланмайдиган алоҳида ҳисоб-китоб кўрсаткичларини жорий этмоқчилар
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг миқдорларини белгилаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси тақдим этилган

Асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар битта банкда бўлиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага шу ва бошқа тузатишлар киритилди

Чўлланишга қарши кураш билан махсус бошқарма шуғулланади
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасида янги орган ташкил этилди

Аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-маркази ташкил этилади
«Ижтимоий фикр» маркази қўшимча қўллаб-қувватланди. Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилмоқда

Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қора металларни сотиб олиш осонлашди
Ҳукумат комбинат марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган харидорларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида биржа савдоларисиз сотадиган қора металлар прокатининг ҳажмларини тасдиқлайди

«Давлат белгиси» ДИЧБ стратегик харидорга айланди
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун энди Тошкент босма фабрикаси, Тошкент қоғоз фабрикаси ва Тошкент зарбхонасига татбиқ этилмайди

Инвойс асосида исталган суммадаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади
Контракт тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш суммаси бўйича чеклов бекор қилинди

Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашёга имтиёзлар узайтирилди
Шунингдек ТИФ ТНдаги яна битта позиция божхона тўловларидан озод этилди - шарҳимизда батафсил

120 кундан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд бўлса, экспортнинг соддалаштирилган тартиби қўлланмайди
Бир чет эллик ҳамкордан валюта тушуми кечикаётганда экспорт қилувчилар олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси, шунингдек ТСОЯЭАТда ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз бошқа контрагентлар манзилига товарларни олиб чиқа олмайдилар

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида – текширувларнинг 3 та янги тури
Прокуратура органларини хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар Рўйхати кенгайди

Президент ўрганишларни текширувга айлантиришга мутлақо йўл қўйилмаслигини айтди
Президент раислигида 22 февраль куни Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ҳарбий хизматга чақирув март-апрель ойларига кўчирилди
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 22 февралда тегишли қарорни имзолади

Юридик шахслар кўчмас мулк билан нотариуссиз олди-сотди қиладилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар никоҳланиши тақиқланади
Оила кодексининг 16-моддасига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, муҳокама 9 мартгача давом этади

Наманганда «Norma» ПРМнинг ваколатхонаси очилди
Унда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасини ўзлаштириш самарадорлигини оширишда ёрдам берадиган инновацион таълим дастаклари - bir.uz тизими ва 1uz тренажёри фаол қўлланилади

Ўзбекистон Мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияга Баённомани ратификация қилмоқчи
ҚҲТБТ порталида тегишли қонун лойиҳаси жойлаштирилган

“Тараққиёт” танлови ғолиблари чет тили курсини ва хорижда стажировка ўтайдилар
Лауреатлар Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастурига асосан ўқитилмайдилар ва мамлакат ичида давлат органларида стажировка ўтамайдилар

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларига онлайн-НКМ фискал модуллари бепул берилади
Тошкент шаҳрида онлайн-НКМни қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади. ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази фискал маълумотлар оператори бўлди. Тадбиркорлар биринчи ярим йилликда янги технологиялар бўйича ихтиёрий ишлайдилар

Президент мактабларида «STEAM» дастури бўйича таълим берилади
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Президент мактаблари ташкил этилади

2019 йилда 215 мингга яқин уй-жойлар таъмирланади
Жорий йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида ижтимоий объектларни қуриш, ободонлаштириш ва таъмирлаш бўйича кенг миқёсдаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Таржима қилдириш учун – Бюрога
Вазирлар Маҳкамаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини қабул қилди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди
У қурилиш материаллари саноати корхоналарини ихтиёрий асосда бирлаштиради

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.