Телекоммуникация соҳасидаги қонунбузарликлар учун жарималар рўйхати кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2018 йилдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 185-сон қарори қабул қилинди
2018 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари: таътил қандай ҳисобланади
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармони билан 2018 йилда 3 та қўшимча дам олиш куни: 2 январь, 20 март ва 31 август берилди. Ушбу шарҳда иш кунлари қопланишини ҳисоблашда амалиётда қандай муаммолар юзага келганлиги тўғрисида сўз юритамиз
Бош бухгалтер аттестатини олиш учун имтиҳон топшириш осонлашди
Bir.uz администратори – «Norma» профессионал ривожланиш маркази бош бухгалтер малакасини тасдиқлаш имтиҳонини илгаригидек икки кунда эмас, балки бир кун ичида ўтказади
2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил март ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисида хабар берди
Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва компьютер саводхонлиги курслари MUIC резиденти бўлиши мумкин
ҚҲТБТда Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди
Юрисконсультларга мартаба даражалари бошқа тузилмаларнинг махсус унвонларини ҳисобга олган ҳолда берилади
Адлия вазирининг Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида буйруғи (рўйхат рақами 2920-3, 9.03.2018 й.) эълон қилинди
Ҳар битта истеъмолчи билан ахлатни олиб чиқиб кетишга шартнома тузилмайди
ҚҲТБТ порталида санитария тозалаш тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланган ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилган
1 апрелдан меҳнат мигрантларига темир йўл ва авиачипталарга 20 фоизлик чегирма берилади
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3584-сон қарори эълон қилинди
ЯИДХПда янги хизмат йўлга қўйилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Солиқ қўмитаси томонидан «Мол-мулк солиғи калькулятори» интерактив хизмати йўлга қўйилди
Россия ва Қозоғистонга қатновчи автобуслар қўйилади, меҳнат мигрантларига – $1000 гача кредит берилади
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3584-сон қарорида меҳнат мигрантларини ташиш шароитларини такомиллаштириш ва уларни хорижда иш билан таъминлашга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган
Сурхондарёдаги 3 та олий ўқув юрти филиали 2017 йилда ўқишга кира олмаган абитуриентларни қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.03.2018 йилдаги 170, 171, 172-сон қарорлари эълон қилинди. Уларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалларини, шунингдек Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш назарда тутилган
Апрелдан бошлаб халқаро карталардан нақд валюта берилиши режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Банк хизматларидан кенгроқ фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Унинг жамоат муҳокамаси март ойининг охиригача давом этади
Наманганда 3 қаватли вокзал қурилади
Наманган шаҳрида 3 қаватли вокзал қурилиши олиб борилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Мазкур лойиҳа “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ буюртмаси асосида “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилди
Видеоконференцалоқа орқали жиноят ишлари доирасида сўроқ қилишга рухсат берилади
Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди
Меҳмонхоналар янги стандартлар бўйича ишлайди
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан O’zDSt 3296:2018 Давлат стандарти тасдиқланди
2025 йилга келиб Ўзбекистон йилига 63,3 минг тонна лимон етиштира бошлайди
Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3586-сон қарори эълон қилинди
Лизинг ташкилотлари ва миллий автоташувчиларга имтиёзлар берилди
Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3589-сон қарори имзоланди
8 март арафасида давлат мукофотлари берилди
Президентнинг 7.03.2018 йилдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғим тўлайдилар
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3563-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Нукусда олий спорт маҳорати мактаби очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2018 йилдаги 157-сон “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотини олди
Президентнинг 7.03.2018 йилдаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлашга доир қарори эълон қилинди
Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари маъқулланди
ДСИ тушунтиради: олий ўқув юртига «суперконтракт» учун тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланади
Юнусобод туман ДСИ мутахассиси Ўзбекистон олий ўқув юртида, яъни қўшимча қабул бўйича ўқишга кирган 26 ёшгача бўлган фарзандининг таълим олиши учун оширилган контракт пулини тўлашга йўналтириладиган жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)дан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаш тартибини тушунтириб берди
18 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади
Тегишли қонун лойиҳаси Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан 6 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисда тасдиқланди
Депутатлар Солиқ кодексига тузатишларни маъқуллашди
6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди. Улар орасида – Солиқ кодексининг 356-моддасига тузатишлар лойиҳаси
ИИО пенсионерлари қандай пенсия оладилар
Ички ишлар вазирининг буйруғи (1.03.2018 йилда 2977-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Жисмоний тарбия ва спорт: соҳадаги давлат қўмитаси вазирликка айланди, «Спорт» ЭИЗ ташкил этилади
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Шахсий суғурта. Бозордаги таклифлар
Бугундан бошлаб маҳаллий суғурта компаниялари тақдим этаётган суғурта турлари ҳақидаги туркум мақолаларни бера бошлаймиз. Ушбу мақолада norma.uz мухбири шахсий суғурта масалаларини кўтарди
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
Чора минтақаларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиш тизими жорий этилмоқда
Унинг вазифаси – менежерлар, педагоглар ва мутахассисларнинг кўникма ва малакаларини доимий янгилаш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ касбий тайёргарлик.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса