Давлат хизматлари соҳасида - туб ўзгартиришлар
Улар орасида - тўловларга чегирмалар, ЖШШИРни коммунал хизматларга боғлаш, “автомобиль тарихи”, ID-карталар бериш, давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартириш ва бошқалар.
Интенсив боғ барпо этиш учун субсидия берилади
Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ҳар йили интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.
«Рақамли ишонч» жамғармаси тугатилди
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жамғарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси бўлди.
Иш берувчиларга ёш ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ қайтарилади
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Электрон онлайн-аукционларни ўтказиш тартиби соддалаштирилди
Аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб бепул тақдим қилинади.
Иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди
Улар жумласига хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш вазифаси ҳам киритилди.
Ҳокимликлар ипотека бўйича кафилликлар беради
Чора-тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек ўртача ойлик даромади юқори бўлмаган фуқароларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиришга йўналтирилган.
Тиббий ёрдам сифати оширилади
2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
Олий Мажлис Сенатининг XVII ялпи мажлиси 30 июлда бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги 744-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.
Базавий фазовий маълумотлардан фойдалана олиш таъминланади
Президент томонидан «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун имзоланди.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар
2021-2025 йилларда 13 та янги ихтисослаштирилган мактаблар қурилади.
Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятига баҳо берилади
Ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига баҳо бериш орқали уларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
"Ёшлар дафтари"га киритилганларга ўқиш учун компенсация тўланади
Тегишли ўзгартиришлар Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилди.
Ўзбекистон Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлашдан иборат.
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Яқин кунларда тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.
Коронавирусга қарши эмланиши шарт бўлган фуқаролар рўйхати белгиланди
0239-07-сонли «Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартиришлар киритилди.
Текширувлар рўйхати кенгайтирилди
Йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги НҲҲлар талабларига, сув таъминоти соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши назорат қилинади.
Этил спирти фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади
Президентнинг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Фуқароларнинг даромадлари ошди
Бу Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Давлат бюджети даромадларининг 2021 йил I ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижалар» ҳисоботида қайд этилган.
Статистика ҳисоботи - электрон шаклда
Давстатқўм томонидан Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Сувни тежайдиган технологиялар қандай жорий этилади
«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун «UniCredit Bank Austria AG» банки томонидан 7,9 млн евро миқдорида кредит ажратилади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди
Агентликнинг вазифалари жумласига тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш киритилди.
Тўлов ва нобанк ташкилотларида ички назоратни юритиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Ушбу ташкилотлар олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган пул ўтказмасини ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатиш бўйича сиёсат ва тартиб-таомилни ишлаб чиқишлари лозим.
Статистик ҳисоботга қандай ўзгартиришлар киритилди
Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тиббий-меҳнат экспертизаси тиббий-ижтимоий экспертизага алмаштирилди
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилди
Бир қатор НҲҲларга алкоголли маҳсулотларни реализация қилишга тааллуқли ўзгартиришлар ҳам киритилди.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.