
Ҳунармандлар– якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни алоҳида ставка бўйича тўлашади
Якка тартибдаги тадбиркорлар — қонунчилик билан белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун қатъий белгиланган солиқнинг алоҳида ставкаси белгиланди

Қисқа муддатли текширишлар қандай ўтказилади?
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон Қонунга тузатишлар киритилди.

Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди
Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди
Ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби 1.01.2018 йилгача узайтирилди

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ошди
2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди
2017 йилнинг 1 январидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди

Қурувчилар, умумий овқатланиш ва чакана савдо учун ЯИТ ҳисоб-китоби тартиби соддалаштирилди
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари учун ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби соддалаштирилди

Қандай имтиёзлар ўрнатилди ва узайтирилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарори билан алоҳида субъектларга солиқ имтиёзлари жорий этилди ҳамда илгари жорий қилинганларининг амал қилиш муддати узайтирилди

Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди
2017 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди

Импорт бўйича ставкалар қандай ўзгарди?
Божхона импорт божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қайси дорилар учун нархлар белгиланган?
Президентнинг 20.12.2016 йилдаги ПҚ–2685-сон қарори билан Белгиланган нархларда сотиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати янги таҳрирда тасдиқланди

Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2016 йилдаги 414-сон қарори билан айрим ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди

2017 йил учун алкоголли маҳсулотларга энг кам нарх ошди
2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди

Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди

Коррупцияга қарши ким қандай курашади
3.01.2017 йилдаги ЎРҚ–419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 4.01.2017 йилда кучга кирди

Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартиби ўзгарди

Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди

Боланинг боғчадаги таъминоти қанча туради?
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2017 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Молия вазирлиги ваколатларига тузатишлар киритилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди

Суғурта бадаллари ставкаси оширилди
2017 йил 1 январдан фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8% миқдорида белгиланди

Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди
Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра (29.07.2009 йилдаги 216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага қисқартирилди

«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди
Президентнинг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди

Болалар боғчалари намунавий лойиҳалар асосида 70 ва 120 ўринлик қилиб қурилади
Президентнинг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

Шўъба корхоналарини истаганингизча ташкил этаверинг
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан кўзда тутилган ўзгартиришларга мувофиқ, корхона штати сонини аниқлашда шўъба корхоналари ҳисобга олинмайди

Мунтазам равишда солиқ тўламайсизми – текширувни кутинг
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон Қонун билан айрим амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди

Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг
Солиқ кодексига киритилган тузатишлар норезидентларга солиқ солиш масалаларини ҳал қилиш тартибини соддалаштирди

Декларация нотўғри бўлса – энг юқори ставкада тўланг
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланганда жавобгарлик чоралари назарда тутилган

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.