2023 йил учун статистика дастури тасдиқланди
Дастурни амалга ошириш учун 195,2 млрд сўм ажратилди.
Мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан қандай ўтказилади
Аккредитациянинг вазифалари – манфаатдор тарафларнинг аккредитациядан ўтган субъектлар фаолиятига бўлган ишончини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона техника сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.
АТ соҳасида таҳсил олиш учун имтиёзли кредитлар берилади
Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматлари навбатсиз кўрсатилади
Шунингдек, “Махсус педагогика, дефектология” магистратура мутахассисликлари бўйича давлат ОТМларида ўқиш тўлиқ бюджет асосида бўлади.
Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади
Президент томонидан “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Касаначилик қандай қўллаб-қувватланади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 19 та қўшимча фаолият турлари рўйхати тасдиқланди. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни энди касаначи сифатида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига ёллаш мумкин.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлиги қандай оширилади
Бунинг учун фермер хўжаликларига преференциялар бериш йўли билан ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича эксперимент ишга туширилади.
Чет элда ишлайдиганлар учун пенсия стажи ва даромадлари қандай ҳисобланади
Қандай ҳолларда чет элда ишлаш пенсияни ҳисоблашда иш стажига киритилиши ва бунда даромад қандай ҳисобланишини kadrovik.uz илтимосига кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро бошқармаси методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди.
Суд-экспертиза тадқиқотлари қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан экспертиза ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Кимни ва қайси ёшдан ишга қабул қилиш мумкин
Ўзбекистонда ким ишчиларни ёллашга ҳақли? Ишга неча ёшдан ва қандай шартларда қабул қилиш мумкин? Ходимларнинг ёши билан боғлиқ меҳнат шартларининг бузилиши учун ким ва қай даражада жавобгар бўлади?
Ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар белгиланди
Ҳарбий хизматчилар турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсацияни ипотека кредити асосида олинаётган қурилаётган турар жой фойдаланишга топширилгунга қадар олишади.
Иш берувчининг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Қайси ҳужжат турлари ички ҳужжатларга киритилади ва қандай қилиб уларни тўғри расмийлаштириш мумкин? Агар ташкилотда ички ҳужжат бўлмаса, аммо у ходимларнинг вакиллик органи билан тасдиқланиши керак бўлса, нима қилиш лозим? Микрофирмаларда ички ҳужжатлар бўлиши шартми?
Яйловлардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилган яйловлар хатловдан ўтказилади.
Жамоат транспорти босқичма-босқич брутто-шартномага ўтказилади
Президент томонидан “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Аввалги иш жойи бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаган бўлса
Янги ходимни (асосий иш жойига) штатга ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумот ЯММТга киритилганда, кадрлар хизмати у эски асосий иш жойи бўйича ишдан бўшатилмаганлигини аниқлади, аниқроғи – ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар ЯММТга киритилмаган.
ЯММТ ёрдамида ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қандай хабардор қилиш керак
my.mehnat.uz сайтида иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимга огоҳлантириш хатини юбориш ва рўйхатдан ўтиш имконини берувчи функционал пайдо бўлди.
Ўзбекистонда “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади
Танлов 2023 йил май ойидан бошлаб ҳар йили 6 та йўналиш бўйича ўтказилади.
Қуёш панелларидан фойдаланганда фуқаролар субсидия олишлари мумкин бўлади
Субсидия жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергия учун берилади.
Маҳкумлар тузалиш йўлига ўтганликларини қандай аниқлашади
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги ёки ўтмаганлигини махсус комиссия аниқлайди.
Ёқилғи-энергия ресурслари устидан давлат назорати кучайтирилади
Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритилмоқда.
Ички аудит хизмати ходимларига сертификат бериш тартиби белгиланмоқда
Халқаро сертификатга эга бўлган шахсларга миллий сертификатлар имтиҳонсиз берилади
Мебель экспорт қилувчиларга қўшимча имтиёзлар берилади
Маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси
Тошкент шаҳрида Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги томонидан хорижий ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган шу номдаги Халқаро II конференция бўлиб ўтди.
Банк ҳисобрақамларини очишда нималар ўзгарди
Эндиликда барча жисмоний шахслар учун ҳисобрақамлар ягона идентификатор – ЖШШИР асосида амалга оширилади.
Крипто-биржа иштирокчилари хориждан тушган маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
Тадбиркорларни тоифаларга ажратиш мезонлари белгиланмоқда
Шунингдек, фуқаролар ўртасидаги пул ўтказмалари солиқ идораларига тақдим этилади.
Пойтахт маҳаллаларини ривожлантириш учун 584 млрд сўм ажратилади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун йўналтирилади.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин