
Иқтисодиёт вазирлиги жойларда фаолиятни фаоллаштиради
Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПҚ–2840-сон Қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинди

ДБҚнинг янги хизматлари ТИФ юритишни осонлаштиради
Давлат божхона қўмитасида интерактив хизматларнинг мавжудларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2017 йилда Ҳукумат Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 йилдаги 160-сон қарори билан 2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш Дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агентлик тугатилмоқда
Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мажбурий жамоат ишлари қандай ўталади?
29.03.2017 йилдаги ЎРҚ–421-сон “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди

Дангаса ходим билан қандай ишлаш керак?
Дангаса, ҳеч қандай ташаббус кўрсатмайдиган, ҳаракатлари суст ходим компаниянинг барча ходимларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳам раҳбарлар бундай ҳолатнинг олдини олиш учун дарҳол профилактик чораларга киришиб кетишади

Олий суд Пленуми – энди энг юқори инстанция эмас
29.03.2017 йилдаги ЎРҚ–421-сон “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди

Сенат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисоботларини эшитди
29 март куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Хабар қилинишича, Бош прокурор, ички ишлар вазири ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг идораларнинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ташкил этилди
Президентнинг 29.03.2017 йилдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ЎзАда жойлаштирилди

Ялпи мажлиснинг биринчи кунида сенаторлар 8 та қонун қабул қилишди
28 март куни очилган Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек Омбудсман, Ҳисоб палатаси ва Марказий банкнинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди

Кўчма дорихоналар сони кўпаймоқда
Узоқ ҳудудлардаги аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадида “DAMAS” автомобилларида 40 та кўчма дорихоналар фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу боис кўчма дорихоналарнинг жами сони 154 тани ташкил этади

Товарларни олдиндан ҳақ тўламасдан экспорт қилишга рухсат берилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлилигини таъминлашга қаратилган лойиҳа жойлаштирилди

Бозорлар ўрнига гипермаркетлар қурилади
Президентнинг 28.03.2017 йилдаги Қарори билан 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури тасдиқланди

Туристик компанияларга кўпроқ имтиёзлар берилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ–3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинди

2017 учун иш вақти давомийлигига ўзгартиришлар киритилди
Меҳнат вазирлиги иш вақти давомийлигига ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берди

Афғонистонга автоташишлар учун рухсатнома керак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги мамлакатимиз халқаро автомобиль ташувчиларини Афғонистон ҳудудига автомобиль транспортида кириш тартиби тўғрисида хабардор қилди

ЙҲҚни бузганлик учун энг катта жарималар солинадиган давлатлар
Ушбу шарҳимизда - дунё мамлакатларида ЙҲҚни бузганлик учун энг кўп жарима солинадиган давлатлар 10 талиги хусусида сўз юритилади

Жиззахда Шароф Рашидов уй-музейи ташкил этилади
Бу ҳақда Президентнинг 27.03.2017 йилдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорида эълон қилинган бўлиб, унинг матнини ЎзА чоп этди

Прокуратура ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияларга мутасаддилик қилади
Президентнинг 14.03.2017 йилдаги ПҚ–2833-сон Қарори билан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари зарур эмас
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Молиявий эркинликнинг 10 шарти
Инсон яралибдики, ҳеч нарсага тобе бўлмасдан эмин-эркин яшашни истайди. Айниқса, иқтисодий, молиявий қарамликдан қутулиб, беташвиш ҳаёт кечириш илинжида елиб-югуради. Жилла қурса, фарзандларим мевасидан баҳраманд бўлар дея, бутун умрини оиланинг иқтисодий аҳволини яхшилашга бағишлаб юборадиганлар ҳам йўқ эмас

Корхонага бухгалтер нега керак?
Шу мавзудаги мақолани ёзишдан олдин корхона эгаси бўлган таниш шахсга мурожаат этдик: «Сизга ўзи бухгалтер нега керак?» У деярли биз кутган жавобни қайтарди: «Бу нима деганингиз? Бош бухгалтер менга давлат шуни талаб этгани учун керак». Яъни у учун бухгалтерия ҳисоби – четдан орттирилган ортиқча ташвиш, даҳмаза

“Маъмурий жараёнлар тўғрисида”ги Қонун нима учун зарур?
Ҳозирга қадар республикамизда “Маъмурий жараёнлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинмаган. Бунинг ўрнига ушбу доирасидаги муносабатлар бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинмоқда

Қорақалпоғистон ва Хоразм корхоналари солиқлар ва валютани сотишдан озод қилинди
Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2843-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди

Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади
Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2844 Қарори билан янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш механизми соддалаштирилди

Микрофирмалар ва кичик корхоналар анкета тўлдиришлари зарур
Тошкент статистика бошқармаси тегишли йўналишлар ва фаолият соҳалари бўйича танланма статистик кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан анкета тўлдирилиши зарурлиги ҳақида маълум қилади

Маъмурий судлар ФПК бўйича иш олиб боради
Маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона стандартлари қабул қилинади
Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПҚ–2838-сон Қарори билан Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.
Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда