Япония Ўзбекистон электр энергетика секторини қўллаб-қувватлашда давом этади
Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги Битим доирасида консалтинг хизматлари кўрсатилади ва бутловчи буюмлар етказиб берилади.
Директор алмашганда ЭРИси қайта расмийлаштириладими
Юридик шахснинг ЭРИси номига расмийлаштириш раҳбар ишдан бўшатилганда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бироқ у сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганидан ёки бекор қилинганидан кейингина фаоллигини йўқотади.
Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил этилди
Урганчда «Binary» университети (Малайзия) филиали очилди. Унинг мақсади – тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади
ИИВ ва қатор идоралар "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базасини барпо этишди, унинг ёрдамида фуқароликка оид масалалар бўйича тартиб-таомиллар автоматлаштирилади.
Тестология ва педагогик ўлчовлар соҳаси такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2020 йилдаги “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 562-сон қарорни қабул қилди.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари эксперимент тариқасида ташкил этилади
Марказларнинг вазифалари - давлат органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш.
ТДАУнинг Самарқанд филиалида кредит-модуль тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги “Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 556-сон қарори қабул қилинди.
Валюта тушуми келиб тушмаганда нима қилиш керак
Чет эллик харидор Ўзбекистон корхонасидан сотиб олинган маҳсулотнинг бир қисмини ҳақини тўлаш учун маблағи йўқлиги сабабли қайтармоқда. Бу ҳолда экспорт қилувчи нима қилиши керак?
Барча товар ва хизматларни ягона каталогга киритиш режалаштирилмоқда
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотларнинг Ягона электрон каталогини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Меҳнат мигрантлари касб-ҳунарга ўқитилади ва молиявий ёрдам кўрсатилади
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.
Меҳнат кодексининг янги таҳрири: қабул қилишнинг зарурлиги ва янгиликлар
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Ходим рози бўлганда иш ҳақини ойда бир марта тўлаш мумкинми
Корхонада иш ҳақини ойда бир марта олишга рози бўлган ходимлар бор, бу ҳақда уларнинг аризалари мавжуд. Бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайдими?
Ўзбекистон агросекторни ривожлантириш учун кредит олди
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси $46,2 млн миқдорида кредит ва $800 минг миқдорида грант тақдим этди. Маблағлардан “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланилади.
Иккита халқаро шартнома тасдиқланди
Президент томонидан 15 сентябрь куни тегишли ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сон қарорлар имзоланди.
Пахта терувчиларга кредитлар учун $50 млн ажратилди
Президентнинг 15.09.2020 йилдаги “Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4828-сон қарори қабул қилинди.
Товарнинг божхона қийматини аниқлашни қандай режалаштиришмоқда
ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тўғрисидаги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартиришлар киритилди
Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарори билан киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар Реестрнинг қарийб барча бобларини қамраб олган бўлиб, кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини анча кенгайтирган.
Аутсорсинг компаниясини танлашда нималарни инобатга олиш лозим
Бухгалтерияни аутсорсингга топшириб, ҳисоб ва ҳисобот ҳақида бошқа қайғурмаслик фикри ҳар қандай раҳбарнинг хаёлига бир марта бўлса ҳам келган бўлса керак. Аутсорсер компания ҳар қандай ҳолатда ҳамма ишни маромида бажаришни зиммасига олади, ҳисоб юритиш ва солиқларга оид барча қоидалар ва талабларни билиш – унинг вазифаси. Бошқа томондан, бу унчалик осон иш эмас…
Тошкент ва Наманганда янги туман ташкил этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва парламент қуйи палатасининг мажлислари кун тартибига фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва жарима майдончаси, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, бюрократик тўсиқларга чек қўйиш масалалари киритилди.
Қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилишига нималар таъсир кўрсатди
Матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилишининг сабаблари ҳақида гапириб берди.
Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида 7 та қонун кўриб чиқилди
Улар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, халқаро тижорат арбитражи, наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш, ердан фойдаланиш соҳаларини тартибга солади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида нималар қилинмоқда
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўтказилган брифингда Агентлик директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов қандай НҲҲлар ишлаб чиқилаётганлиги ва қайсилари такомиллаштирилиши режалаштирилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Котибият – ҳар бир халқ депутатлари Кенгашида
Тегишли 2020 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-636-сон Қонун эълон қилинди.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар айланиши тартиби ўзгариши мумкин
Молия вазирининг Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Жисмоний шахслар нима учун ва қандай қилиб ўз СТИР реквизитларини кузатиб боришлари лозим
Кадрлар бўйича мутахассисларнинг меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш тажрибасидан келгусида кўп фойда кўриш мумкин. СТИР реквизитларига лозим даражада эътибор қаратилмаса, у сиз учун ҳам, иш берувчи учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин.
Ёшлар ишлари агентлигига вазифалар белгиланди
Улар орасида - ёшларга оид ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни бартараф этиш ва бошқалар мавжуд.
Навоий ИЭСда учинчи буғ-газ қурилмаси қурилади
JICA қурилишга 128 246 млн япон иенаси миқдорида кредит ажратди, «Tokyo Electric Power Services» тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатади.
Япония Ўзбекистонда 3 та инвестиция лойиҳасида иштирок этади
Лойиҳаларнинг мақсади - Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини ташкил этиш, «Ўзбектелеком» АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини ҳамда телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.