Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: ҚҚС бўйича янги имтиёзлар ва экспортда ноль даражали ставкани тасдиқлаш тартибини соддалаштириш 2025 йилда ер солиғида нималар ўзгаряпти Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
18.01.18

Учта вилоятда қўғирчоқ театрлари очилади

Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 9-сон қарори билан 2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

17.01.18

Ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув 2018 йилнинг февраль-март ойларида ўтказилади

Президентнинг 13.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Фармони имзоланди

17.01.18

Тошкент вилоятида ер олиш соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 20-сон қарори билан қатор Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш тартиботлари соддалаштирилди

17.01.18

Педагогларни тайёрлаш ва малакасини оширишга Мувофиқлаштирувчи кенгаш мутасаддилик қилади

Вазирлар Маҳкамаси 28.12.2017 йилдаги 1026-сон «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

17.01.18

Фуқаролар йиғинлари оммавий қабул ўтказади

Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 7-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низомнинг янги таҳрири тасдиқланди

17.01.18

Ёшлар иттифоқи фаоллари– ўқишда аълочилар учун контракт миқдорининг 35%и тўлаб берилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2961, 2018 йил 10 январь) билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

17.01.18

Солиқ мониторинги: кимлар учун кўзда тутилган ва қандай ўтказилади

30.12.2017 йилдаги ЎРҚ-455-сон Қонун билан 1.01.2018 йилдан бошлаб солиқ назоратининг янги шакли жорий этилади

16.01.18

Ҳарбий хизматчилар байрам арафасида мукофотланди

Президентнинг 12.01.2018 йилдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди

16.01.18

Ўзбекистон транспорт билан боғлиқ битимлар бўйича халқаро ҳужжатларга қўшилди

28.11.2017 йилдаги ЎРҚ–453-сон «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди

16.01.18

Чет элликлар ва ФБШга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка учун – янги қурилган уйлар 600 млн сўмга

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2090-16, 2018 йил 15 январь) Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2017 йилдаги 810-сон қарорига мувофиқ келтирилди

16.01.18

Яраштириш комиссияси ажрашаётганлар юзасидан хабардор қилинади

3.01.2018 йилдаги «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Оила кодексида назарда тутилган никоҳдан ажрашиш механизмига тузатиш киритилди

16.01.18

Автомобиллар билан боғлиқ битимларни ҳисобга қўйиш: нотариусларга ДЙҲХХдан олдин кўрсатма берилди

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2090-16, 2018 йил 15 январь) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

16.01.18

BIR.UZ — бухгалтерларнинг синов майдони

Ҳар қандай идора, тузилма, ташкилот ва муассасага биринчи навбатда ишончли, малакали ва эътиборли бухгалтер керак. Бугун бизда бухгалтернинг барча талабларга жавоб беришини аниқлаб беришга қодир ресурс мавжуд. Бу - BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими

15.01.18

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга келмоқда

Президентнинг 4.01.2018 йилдаги ПҚ-3458-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолият олиб бориши тўғрисидаги Ҳадли битим имзоланди

15.01.18

Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази ташкил этилди

Президентнинг 8.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарори эълон қилинди

15.01.18

Танловдан ўтмади – нотариус лавозимидан маҳрум бўлди

Адлия вазирининг буйруқлари (6.01.2018 йилда 2151-4, 2149-7 ва 2165-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

15.01.18

Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш – жиноят эмас

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ–459-сон Қонун билан Жиноят кодексининг умумий қисмига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

15.01.18

Рекламада лицензия ва сертификатлар тўғрисида эслатиш шарт эмас

Давлат рақобат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.01.2018 йилда 1024-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

15.01.18

Машина-трактор паркларининг солиқлар бўйича қарзлари 2 йил муддатга кечиктирилди

Президентнинг 4.01.2018 йилдаги ПҚ–3459-сон «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасинн янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

15.01.18

Қонун ҳужжатларига киритилган тузатишлар пакети кучга кирди

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ–459-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди. Уларнинг айримларини лойиҳа даражасида шарҳлаганмиз, қуйида ушбу ўзгартиришлар тўғрисида батафсил сўз юритамиз

15.01.18

Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузганлик учун – ЭКИҲнинг 20 бараваригача жарима

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 77-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди

15.01.18

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги пойтахт бассейнларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси 5.01.2018 йилдаги «Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон қарорни қабул қилди

15.01.18

Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2018 йилдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди

15.01.18

Бюджет ташкилотларига – 5 йилга солиқ имтиёзлари

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши назарда тутилган

15.01.18

Алоҳида ташкилотлар учун газ ва электр энергияси тарифларига нисбатан оширилган коэффициентлар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

12.01.18

Одил судлов академияси суд кадрларини тайёрлайди

Таълим муассасасини ташкил этиш Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган

12.01.18

Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кўзда тутилган

12.01.18

Ўзбекистонда «Адолат саройи» мажмуаси қурилади

Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилади

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ўзбе­кис­тон­лик­лар Ян­ги йил­да не­ча кун дам ола­ди­лар

Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.

2025 йил учун Ўзбе­кис­тон Кон­со­ли­да­ци­ялаш­ган бюд­же­ти па­ра­мет­рла­ри тас­диқлан­ди

2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.

Та­ла­ба­лар учун яку­ний дав­лат им­тиҳони­ни иш бе­рув­чи кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ҳам ўтка­зи­ши мум­кин

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Крип­то соҳаси­да ли­цен­зия олиш учун дав­лат бо­жи қан­ча ту­ра­ди?

Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.

Ўзи­ни ўзи банд қил­ган шах­слар: ҳозир­ги ҳолат ва ечи­ми­ни ку­та­ёт­ган ма­са­ла­лар

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.

Им­порт қилиш­да ҚҚС сум­ма­ла­ри­ни ўза­ро ҳисоб­га олиш тар­ти­би­ни қўллаш кен­гай­ти­рил­ди

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонлари ўзгартирилди.

Маъ­му­рий-ҳуду­дий бир­лик­ла­ри дав­лат ре­ес­три­дан ни­ма­лар акс эт­ти­ри­ла­ди.

Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2025-01-09
  • USD:12962.98 (+0.00) сум
  • EUR:13377.80 (+0.00) сум
  • RUB:123.68 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг