
Формали кийим-бош савдоси – лицензия асосида
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан қўшимчалар киритилди

Марказий банк ликвидлилик танқислиги юзага келганда банкларни кредитлайди
“Марказий банк тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан киритилмоқда

Жиноят иши бўйича жарима ундириш учун ҳужжатлар уч кун муддатда юборилади
3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига тузатишлар киритилди

Норезидентларнинг доимий муассасалари соф фойдасидан олинадиган солиқ бекор қилинди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди

65 ёшдан катта пенсионерлардан ортиқча тўланган пенсия ундирилмайди
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони эълон қилинди

Бизнесда кўпроқ фойда қолади
Фойда солиғи ставкасининг 7,5%дан 14%гача оширилиши ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бекор қилиниши муносабати билан фойдага нисбатан солиқ юкининг камайишига олиб келади

Ягона солиқ тўлови ставкалари ўзгармади
2018 йилда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган корхоналар учун ЯСТ ставкалари 2017 йилги даражада сақланиб қолинди

1 апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича алоҳида имтиёзлар бекор қилинади
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди

Болалар боғчаси учун тўлов индексация қилинди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2018 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди

Нотижорат ташкилотлар 2018 йилдан ЯСТ тўлашга ҳақли
Тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар оладиган нотижорат ташкилотлар солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқига эга бўлишди

Юридик шахслар ер солиғини ҳар ойда тўлайди, у бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача топширади
Бундай янги норма 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан кўзда тутилган

Президент макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлади
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ставкаси 2%гача оширилди
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларнинг янги ставкаси тасдиқланди

2018 йилдан битта солиқ камаяди
Солиқ кодексининг матнидан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўғрисидаги барча эслатмалар олиб ташланди

Устав фондига йўналтириладиган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди
Бундай ўзгартиришлар Солиқ кодексига 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан киритилди

Ердан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун жарима 2 карра оширилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектлари рўйхати қисқартирилди
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулкка солинади

1.01.2018 йилдан бошлаб алкоголь учун энг кам нархлар ошади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2017 йил 29 декабрда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилди

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ошади, бироқ 20%дан кўп эмас
29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ солинадиган базаси ва ставкалари ўзгартирилди

«Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди
28.12.2017 йилдаги ЎРҚ-451-сон Қонун билан «Келажак бунёдкори» медали тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи тасдиқланди

Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1004-сон «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

2018 йил учун Давлат дастури лойиҳаси 5 январгача ишлаб чиқилади
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги Ф-5155-сон фармойиши билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш бўйича Йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилди

BIR.UZ тизими бўйича биринчи имтиҳон сессияси қандай ўтди
16-17 декабрь кунлари «Норма» профессионал ривожланиш марказида BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича илк имтиҳонлар бўлиб ўтди. Уларнинг қандай ўтгани, бунда муаммолар юзага келгани ёки йўқлиги хусусида ПРМ директори Мўмин Хуррамович Ашуров билан суҳбатлашдик

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади
2017 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзқурилишматериаллари” АЖ раисининг “Қурилиш материаллари, маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди

5 кунлик янги йил таътили ва 2018 йил учун қўшимча дам олиш кунлари
Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2017 йилдаги 1019-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Чегара назорати қандай тартибда ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 йилдаги 1007-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 13 йўналиш бўйича баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 993-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Икки йил ичида 3 мингга яқин микро ГЭСлар қурилади
Натижада 280 минг нафар аҳоли электр энергияси билан таъминланади.

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.