Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Фонд биржасидаги операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш керакми Хизматларни импорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини қайси курс бўйича аниқлаш керак Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
28.10.16

Болалар боғчалари учун пластик карта орқали пул тўланг

Молия вазирлиги ота-оналарга боланинг мактабгача таълим муассасасидаги таъминоти учун тўловни «online» пластик карточкаси орқали мобил телефон ёрдамида амалга ошириш имкониятини берувчи хизматни жорий этди

28.10.16

Давлат икки ой ичида ёшлар учун нима қилди?

Жорий йилнинг сентябрь ойидан қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг асосида қандай ғоялар ётади, бизнинг ҳаётимизга уларнинг таъсири қандай бўлади? Бугунги шарҳда биз ҳуқуқ ҳамда қисман иқтисодиёт нуқтаи назаридан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилишга уриниб кўрдик

27.10.16

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

Бош прокуратурада бўлиб ўтган идоралараро йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорнинг ижросини таъминлашда мутасадди идоралар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди

26.10.16

НҲҲ лойиҳалари: хусусий тиббий хизматлар сегменти кенгаймоқда

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш хусусий секторини янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳа муҳокама учун очилди

26.10.16

Қишлоқ жойларда уй-жойлар янада арзонлашади

21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди

25.10.16

Суд залидан: пудрат ишларини келишмадингизми – уни бепул бажардингиз

Ушбу шарҳда – пудратчи буюртмачи билан келишмаган ободонлаштириш ишлари учун тўловни ундириш бўйича суд жараёнининг бориши ҳақида

25.10.16

Norma компанияси маҳсулотлари онлайн қобиқда

Norma компанияси ўз маҳсулотлари учун NRM.UZ онлайн майдон ташкил этди. Тадбиркорлар, бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича мутахассислар орасида оммабоп бўлган ўрнатиладиган ахборот электрон тизимларни энди глобал тармоқдан ҳам топишингиз мумкин

25.10.16

Имтиёзли маблағлардан ўз муддатида фойдаланмадингизми – қайтаринг

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида солиқ имтиёзлари ҳисобига бўшаган, фойдаланилмаган маблағларни бюджетга қайтариш тартибига тузатиш киритишни таклиф қиладиган қонун лойиҳаси жойлаштирилди

24.10.16

Имтиёзли ипотека олувчи оилалар сони ортади

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган ёш оила тушунчасига Марказий банк Бошқарувининг қарори билан (рўйхат рақами 1697-3, 19.10.2016 йил) ўзгартириш киритилди

24.10.16

Қонунни содда ва равон тилда етказиш журналистнинг иши

Адлия вазирлиги журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этди

24.10.16

Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин

21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди

24.10.16

Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва сони ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистонда 194 “Ягона дарча” марказлари ташкил этилди

21.10.16

Аҳолининг ижтимоий ҳожатманд тоифалари доимий эътиборда

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонун парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланди

21.10.16

Савдо ҳажмини оширишда қўл келадиган 5 усул

Тижорат билан шуғулланувчи ташкилотларни ҳар доим бир савол қийнайди: савдо-сотиқ ҳажмини қандай ошириш керак. Қуйида энг ишончли ва самарали усуллардан 5 тасини тақдим этамиз

21.10.16

Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири

Айни кунларда Давлат божхона қўмитасида 35 та автоматлаштирилган тизим ишламоқда, уларнинг 22 тасига давлат органининг ахборот тизими рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи сертификатлар олинган

20.10.16

ССПдан янги хизмат – японча «Кайдзен» тизими

Савдо-саноат палатаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувнинг японча модели — “Кайдзен”ни жорий этиш бўйича янги хизматни таклиф этмоқда

20.10.16

НҲҲ лойиҳалари: истеъмолчилар энергияни тежашлари керак

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Корхоналар ва хўжалик бирлашмаларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда асосий маҳсулот ва хизматлар турларини ишлаб чиқаришда уларнинг сарфланишини мақбуллаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни рўёбга чиқариш тартиби ҳақидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди

20.10.16

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда

2016 йил 18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида Республика конференцияси бўлиб ўтди

20.10.16

Тошкентда кичик бизнес учун асбоб-ускуналар кўргазмаси бўлиб ўтади

2016 йил 8-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида навбатдаги “Кичик бизнес асбоб-ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, унинг доирасида асаларичилар ва халқ усталари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ўтказилади

20.10.16

ЯИДХП орқали ўсимлик йиғишга рухсатнома олиш учун сўров бериш мумкин

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси (Давбионазорат) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни жорий этди

19.10.16

Бошланғич ҳужжатларни имзолашда лавозим ва фамилияни кўрсатинг

Молия вазирининг қарори (рўйхат рақами 1297-2, 2016 йил 12 октябрь) билан Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

19.10.16

1 ноябрдан пойтахтимизда чиқиндиларни олиб чиқиш нархи ўзгаради

«Махсустранс» ДУК ўз хизматлари учун нархлар ошаётганлигини маълум қилди. Улар 1 ноябрдан бошлаб ўзгаради

19.10.16

Ижарани лизинг билан адаштирмаслик учун

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 2016 йил 12 октябрь) билан “Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритилди

19.10.16

МАК қатновларига халқаро авиачипталарни энди интернет орқали харид қилиш мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) халқаро йўналишларга авиачипталарни Интернет орқали брон қилиш ва сотиб олиш имконияти йўлга қўйилганлигини эълон қилди

19.10.16

Турмуш ўртоғини ва чет эл фуқаросини Тошкентда прописка қилиш осонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди

18.10.16

Пойтахтимизда 19-20 октябрда иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектлар марказий иситиш тизимига 19 октябрь куни уланади, 20 октябрь куни эса кўп квартирали турар жойларга ҳам иссиқлик энергияси етиб боради. Ҳокимнинг тегишли қарорига бугун имзо чекилди

18.10.16

Спорт тури қандай эътироф этилади?

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2832, 2016 йил 11 октябрь) билан янги Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

18.10.16

Тутинган ота-оналар билан битим тузилади

Халқ таълими вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2831, 2016 йил 10 октябрь) билан Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битим тасдиқланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Сув ҳисоб­ла­гич­лар­ни сақлаш­га ким маъ­сул

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Ер­лар­ни қиш­лоқ хўжа­ли­ги­да қай­та фой­да­ла­ниш­га ки­ри­тиш учун фо­из­сиз қар­злар аж­ра­ти­ла­ди

Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.

Эко­ло­гия соҳаси­да­ги тан­лов­лар қан­дай таш­кил эти­ла­ди

Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.

Мак­таб­лар­да "Ҳуқуқий син­флар" таш­кил эти­ла­ди

Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.

Шаҳар­соз­лик соҳаси­да­ги ни­зо­лар қан­дай ҳал қили­на­ди

Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.

Таъ­лим: маъ­му­рий ис­лоҳот­лар да­вом эт­моқда

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Рақобат соҳаси­да би­рин­чи ҳуқуқбу­зар­лик учун – огоҳлан­ти­риш

Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

Му­до­фаа ва­зир­ли­ги қўшин­ла­ри­га кон­тракт бўйича хиз­мат­га са­ра­лаш тар­ти­би ўзгар­ди

Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Хо­тин-қиз­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш­нинг ян­ги ме­ха­низ­ми жо­рий этил­ди

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-09-20
  • USD:12724.84 (+0.00) сум
  • EUR:14223.83 (+0.00) сум
  • RUB:137.11 (+0.00) сум