Крипто-биржа иштирокчилари хориждан тушган маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
Тадбиркорларни тоифаларга ажратиш мезонлари белгиланмоқда
Шунингдек, фуқаролар ўртасидаги пул ўтказмалари солиқ идораларига тақдим этилади.
Пойтахт маҳаллаларини ривожлантириш учун 584 млрд сўм ажратилади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун йўналтирилади.
Давлат мулкини ижарага бериш ставкалари тасдиқланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун 1 кв. метр кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкаларини эълон қилди.
ДипИФРни қандай топшириш мумкин: Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг тавсиялари
Кўп ўқувчиларимизга ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёрланиш бўйича курс ўқитувчиси Ирина ЗАВАЛИШИНАни таништириш шарт эмас. Биз Ирина Александровнадан курс қандай ўтказилаётгани, ўқиш бошлангунга қадар қандай билимларга эга бўлиш кераклиги, қайси ўқув шакли – онлайн ёки юзма-юз шакли яхши эканлиги ҳақида гапириб беришини илтимос қилдик.
Битта буйруқ билан бир неча кишини ишга қабул қилиш мумкинми
20 нафар янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. Ҳар бирига алоҳида буйруқ расмийлаштириш керакми ёки 20 та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?
Шубҳали операциялар ҳақида билдиришнома шакллари тасдиқланди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг буйруғи билан хабарномага илова қиладиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Патент эгаларининг очиқ лицензияга аризалари онлайн қабул қилинади
Аризалар давлат тилида Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси портали” орқали қабул қилинади.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури қабул қилинди
Профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида нималар бўлади
Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Автомактаблар учун лицензия ИИВ томонидан берилади
Илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу соҳада ваколатли ҳисобланган.
Тадбиркорларга кредит таътиллари берилади
Шунингдек солиқ қарздорлиги бўйича пеняни ҳисоблаш вақтинча тўхтатилади.
Ерларнинг деградацияси устидан мониторинг ўрнатилади
Мониторинг натижалари бўйича ерлар 7 та даражага таснифланади.
Қорақалпоғистонда эскирган уйлар таъмирланади
Жараённи жадаллаштириш учун пудратчиларни танлаш тўғрисида эълон махсус ахборот порталида жойлаштирилмайди, буюртмачилар эса электрон шаклда таклифлар бермасдан, энг яхши таклифларни аниқлашга ҳақли бўлади.
Кредит бўйича асосий қарздан бошқа тўловларнинг энг кўп йиғиндиси миқдори ўрнатилди
Фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня) йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50% ошмаслиги лозим.
Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласига – ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, йўқ қилиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи мудофаа аҳамиятига эга ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тартибга солиш киради.
Чет эллик мутахассислар масофадан туриб ишлаганда нималарни инобатга олиш зарур
Агар ходим йил давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар олган бўлса, унинг иш йили тугаши даври суриладими? Агар - сурилса, аниқ қандай кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаш тартиби қандай?
“Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими жорий этилмоқда
Мактаб шаҳодатномаларини онлайн юклаб олиш мумкин бўлади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи фуқароларнинг ижтимоий таъминоти бўйича чоралар белгиланди
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этган ва тан жароҳати олган фуқароларга бир марталик нафақа тайинланади.
2023 йилги бонуслар: кимга ва қанча тақдим этилади
2023 йилда дастурий маҳсулотлардан фойдаланувчиларга қандай бонуслар тақдим этилади?
Аҳолининг бизнес ташаббуслари қандай қўллаб-қувватланади
2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 трлн сўм йўналтирилади.
Чет элликларни вақтинчалик рўйхатга олиш бўйича талаблар соддалаштирилмоқда
Эндиликда мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш талаб этилмайди.
Концерт-томоша фаолияти учун давлат божи камайтирилди
Электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади.
Банкларга кредит бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этиш вазифаси юклатилмоқда
Хусусан, банклар кредит олишдан олдин уни муддатидан олдин тўлаш тартиби тўғрисида истеъмолчини хабардор қилишлари шарт.
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласига – илмга асосланган, халқаро тан олинган сифат стандартларини – Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқаларни жорий эта оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш киради.
Агар суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб тан олса
Ходимни меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ишдан бўшатишмоқчи, аммо бунинг учун асослар етарли эмас. Ходим эса ишдан бўшатилган тақдирда судга мурожаат қилиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган. Унинг ишга тикланиши қандай моддий оқибатларга олиб келиши мумкин?
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.