
Ўзбекистон Женева протоколига қўшилди
2020 йил 26 июндаги ЎРҚ-623-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

Ўзбекистонда «Фольксваген» автомобили ишлаб чиқарилади
Президентнинг Ўзбекистонда «Фольксваген» енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3247, 18.06.2020 йил).

Халқаро шартномалар бўйича бадаллар қандай тўланади
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарори қабул қилинди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилади
Янгиликни Тошкент шаҳрида синаш учун “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув" лойиҳаси ишга туширилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида илмий марказлар ташкил этилади
Улар пахтачиликда инновациялар ва илмий-техника ютуқларини жорий этиш билан шуғулланади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмага бирлаштирилади
Унинг вазифалари жумласига кластерлар фаолиятида юзага келадиган тизимли муаммоларни ҳал этиш киради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия қабул қилинди
Президентнинг 22.06.2020 йилдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди.

Компания учун бошқарувчилар қандай тайёрланади
Компаниянгиз фаолияти самарадорлигини оширмоқчимисиз? У ҳолда «Norma» ПРМнинг «Бошқарув ҳисоби» янги онлайн-курси тингловчилари қаторига қўшилинг. Машғулотлар 1 июлдан бошланади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар лицензияни қандай олиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 403-сон қарори билан Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби.

Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлар учун хабардор қилиш тартиби қандай бўлади
2020 йил 1 июлдан бошлаб бу соҳада лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинади ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлик субъектлари учун ягона база барпо этилади
Жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Пахтани етиштирувчилар ва қайта ишловчилар кооперация асосида бирлашиши мумкин
Бунга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда рухсат берилади.

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизлар учун имтиёзлар назарда тутилган
Уларни қўшимча грант асосида қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Маданият ходимларининг янги маошлари эълон қилинди
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Тошкентда яна битта ОТМ очилади
Бу «Tashkent International University of Education» халқаро университети бўлади.

Депутатлар янги қонун лойиҳаларини қабул қилдилар
23 июнь сешанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Яширин иқтисодиётга қарши қандай курашиш керак
Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Деҳқонларнинг ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бекор қилиш кўзланмоқда
Адлия вазирлиги томонидан «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун жойлаштирилди.

ТМЗни ҳисобдан чиқаришнинг қайси усули фойдалироқ
Пандемия даврида корхоналар ўз харажатларини мақбуллаштиришлари, бунда қонун ҳужжатларини бузмасликлари ва муассисларга зиён етказмасликлари – буни корхона фойдаси ҳисобига амалга оширмасликлари жуда муҳим.

Аэропортларда хизмат кўрсатиш учун тарифларни шакллантириш қоидалари тасдиқланди
Ҳаво кемаларида кўрсатилган хизматлар учун аэронавигация йиғимлари Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг методикасига мувофиқ ҳисобланади.

2021 йилдан туризм соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Янги виза, туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими ва чегарадан тезкор ўтиш механизми.

Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади
ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Туризм соҳасида бир қатор қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
19 июнь куни Президент томонидан «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

ҚҚС бўйича амал қилаётган имтиёзлар 1 октябрдан қисқартирилади
Президентнинг 19.06.2020 йилдаги «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги ПФ-6011-сон Фармони қабул қилинди.

Ўриндош учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация бериш керакми?
Бериш керак бўлса, у қандай тўғри ҳисобланади? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво бериш муддатлари ўрнатилганми?

Сирдарё ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларига – имтиёзлар
Улар божхона божидан озод этилади, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати кечиктирилади.

«ММФИ»нинг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул квотаси белгиланди
Ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.