
Солиқлар яна ўзгарди - нима қилиш лозим?
Президент “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Энг муҳим ўзгартиришлар ҚҚС, ЯИТ ва фойда солиғига тегишли.

ФВВ бўлинмалари қандай пуллик хизматлар кўрсатади
ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Кимларга III, II ва I даражали сержант унвони берилади
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди.

ОТМ контрактини 15 октябргача тўлаш мумкин
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида контракт учун тўлов ўтказишнинг белгиланган муддати узайтирилиши ҳақида эълон қилди.

Бухоро вилоятида 7 та янги КСЗ ва 2 та кластер ташкил этилади
2019-2023 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрлари белгиланди.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида кечаю кундуз ишлайдиган санузеллар бўлиши лозим
Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

«Ўзархив» агентлиги ва бир қатор давлат архивлари қайта ташкил этилади
Илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритган «Ўзархив» агентлиги мақоми оширилди.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни битта орган бошқаради
Президент иқтидорли ёшлар билан ишлаш, истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона ва самарали тизимни яратишга доир Фармон ва қарорни имзолади.

Маҳаллий фармацевтикага GxP зарур амалиётлар талаблари жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида назарда тутилган.

Ўқиганлик, иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги архив маълумотномалари – онлайн
2020 йил 1 июнга қадар архив иши соҳасидаги қатор давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатишни бошлайдилар.

2020 йилдан “Шаффоф қурилиш” тизими ва геопортал жорий этилади
Президентнинг 20.09.2019 йилдаги ПҚ-4464-сон қарорида қурилиш соҳасига АКТни кенг жорий этиш назарда тутилган.

Самарқандда ШҲТ-2022 ни ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланди
Ҳукумат 2022 йилда Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиялаштириш тартибини белгилади

IMEI-кодларни рўйхатга олиш: қоидалар аниқлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Investment visa»дан кимлар фойдаланиши мумкин
Қонун ҳужжатларида 3 йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасини олиш шартлари белгиланган.

Сайлов кампанияси бошланди
МСК Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кунини белгилади – 22 декабрь.

Ноқулай иқлим шароитида ва қатнов тусида ишлаганлик учун устамалар, тармоқ коэффициентлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.09.2019 йилдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон қарор қабул қилинди.

Тожикистондаги Ўзбекистон Элчихонаси 2022 йил октябрга келиб қуриб битказилади
Комплекс, шунингдек, фуқароларни консуллик масалалари бўйича қабул қилиш учун алоҳида бино, элчи учун қароргоҳ, назорат-ўтказиш пунктлари, спорт иншоотлари, гараж ва очиқ автотурар жойни ўз ичига олади.

Ҳудудларда «сайёр болалар боғчалари» пайдо бўлади
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг айрим туман ва шаҳарларида мобиль мактабгача таълим гуруҳларини ташкил этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

60 ёшдан ошмаган қишлоқ аҳолисига имтиёзли ипотека
Арзон уй-жой қурилиши учун имтиёзли ипотека кредити расмийлаштириш учун қишлоқ жойларда яшовчи қарз олувчиларга ёшга доир чеклов белгиланди

Тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун улар хизматлари кўламини кенгайтиради
2019 йил 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Барча норма – битта қонунда
Давлат хизматлари агентлиги мутахассиси ФҲДЁ соҳасини ислоҳ қилиш, “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида.

Пойтахтнинг йўловчи ташиш транспорти ташкилотларига зарарлар қоплаб берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 йилдаги 777-сон қарорида назарда тутилган.

Авария ҳолатларига қарши комплекс ўқув машқлари тез-тез ўтказилади
Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби янги тўғрисидаги янги низом тасдиқланди.

Бизнесни тиклашга қандай ёрдам берадилар
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланганлиги учун рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Ўзбекистон Туркий Кенгашга аъзо бўлди
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилинди.

ОТБ Ўзбекистонга агрокомплекслар қуриш учун $197 млн ажратади
Йиллик 2% ставкада, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга 25 йилда қоплаш муддати билан кредит расмийлаштирилди.

Эски майда пулларни 2020 йил 1 мартга қадар янгисига алмаштириш мумкин
Адлия вазирлиги “25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни рўйхатдан ўтказди.

2020 йилда тўқимачилик саноатида янги солиқ имтиёзлари пайдо бўлади
Президентнинг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон қарори қабул қилинди.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.