Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Экспорт қилувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун далолатномани қандай расмийлаштириши мумкин: қадамма-қадам йўриқнома Солиқ резидентлиги сертификатлари намуналарини қаердан топиш мумкин Янги иштирокчига масъулияти чекланган жамиятдаги улушнинг сотилиши қандай амалга оширилади ва расмийлаштирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
07.02.18

Солиқ органларининг ишини онлайн баҳоланг

Давлат солиқ қўмитаси тест режимида янги интерактив хизматни - «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини баҳолаш»ни йўлга қўйди. Бу ҳақда регуляторнинг расмий сайтида хабар қилинади

07.02.18

Туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш ва транспорт корхоналарини сертификатлаш ихтиёрий бўлади

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони билан туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини сертификатлаш жорий этиладиган шартлар қайта кўриб чиқилди

07.02.18

Олиб кирилаётган балиқ омухта озуқаси божхона тўловларидан озод этилди

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «2018 йилда балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3505-сон қарори қабул қилинди

06.02.18

Маъмурий иш материаллари қачон қайтарилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини қайтариш учун асослар мустаҳкамланган. 29.01.2018 йилдаги ЎРҚ-463-сон Қонун билан тегишли қўшимчалар киритилди

06.02.18

Бепул Wi-Fi тарқатсангиз – солиқ ва бошқа имтиёзларга эга бўласиз

Бу Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан назарда тутилган

06.02.18

Визасиз режим – 7 давлат фуқаролари учун, виза беришни соддалаштириш – 39 мамлакат учун

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди

06.02.18

Биржаларда клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2018 йилдаги «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 33-сон қарори қабул қилинди

06.02.18

Туризмни ривожлантириш учун – солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ««Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тематик хиёбонлар, жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва туризм соҳасидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар тақдим этилди

06.02.18

Ҳудудлар бош режаларини ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги ПҚ-3502-сон қарори билан 2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг йиғма параметрлари тасдиқланди

06.02.18

Касб-ҳунар таълими соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ–3504-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, унинг ҳузурида эса Инновацион ривожланиш, касб-ҳунар таълими тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилди

05.02.18

Зулфия номидаги давлат мукофоти: 30 ёшгача бўлган 28 лауреат олий таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзга эга бўлади

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган

05.02.18

Никоҳ тузиш ва уни тугатиш қоидалари ўзгаради

Бу Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида (2.02.2018 йилдаги ПФ–5325-сон Фармонга 7-илова) назарда тутилган

05.02.18

39 та коллеж ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга айланади

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат, маданият ва олимпия захиралари касб-ҳунар коллежларини (коллежларини) ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб- интернатларига айлантириш назарда тутилган

05.02.18

Жиззах автомобиль заводи қуриб битказилади

Жиззах автомобиль заводи шу йил қуриб битказилиши режалаштирилаётир. Келгуси йилдан бошлаб янги русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришга киришилади

05.02.18

МЖТКдаги суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби қайта кўриб чиқилди

29.01.2018 йилдаги ЎРҚ-463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий ишлар юзасидан суд ҳужжатлари қайта кўрилишини батафсил тартибга солувчи алоҳида боб киритилди

05.02.18

Президент Виртуал қабулхонасининг янги талқини ишга туширилди

1 февралдан бошлаб Президент Виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини тест режимида ишга туширилди

05.02.18

Коллежларда ўқиш пулли бўлади

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3504-сон қарори эълон қилинди

05.02.18

1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади

ФҲДЁ органлари, “Оила” марказининг бўлимлари ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади

05.02.18

Хотин-қизларнинг бизнес-ташаббусларини махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди

Президент хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Бу 2.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган

05.02.18

Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” маркази ходимлари тўлиқ пенсия олади

Бундай имтиёз Президентнинг 2.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган

02.02.18

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши назорат қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2018 йилдаги 70-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди

02.02.18

Давлат активларини реализация қилиш учун электрон майдон ташкил этилмоқда

Давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали реализация қилиш тизими шу йили жорий этилади

02.02.18

Маъмурий баённомага ҳужжатларни илова қилинг

Жорий йилнинг 1 апрелидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишда ҳужжатлар пакетини йиғиш талаб этилади. 29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шундай қўшимчалар киритилди

02.02.18

Нотариус хизматлари учун мобиль телефон орқали ҳақ тўлаш мумкин

Адлия вазирлиги давлат божи ва нотариусларнинг бошқа хизматлари учун онлайн-тўловларни жорий этди

02.02.18

Совуқ сув таъминоти ва канализация қимматлашади

14 февралдан бошлаб «Сувсоз» ДУК совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифларни жорий этади

02.02.18

Қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун намунавий шартнома янгиланди

ИИВ, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2966, 2018 йил 29 январь) билан Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома тасдиқланди

02.02.18

Валютани олиб чиқиб кетишга рухсатномадан бир марта фойдаланилади

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2018 йилдаги 66-сон қарори билан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Меҳнат ко­дек­си­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­моқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тад­бир­кор­лар­га – им­ти­ёз­ли кре­дит­лар

2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мар­тдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мак­таб­га­ча таъ­лим би­лан қам­раб олиш да­ра­жа­си оша­ди

Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

"Бан­клар­да­ги омо­нат­лар­ни ҳимо­ялаш ка­фо­лат­ла­ри тўғри­си­да"ги қонун ян­ги таҳрир­да қабул қилин­ди

Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи сав­до опе­ра­ци­яла­ри­ни мо­ни­то­ринг қилиш тар­ти­би ўзгар­ти­рил­ди

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Ик­кин­чи жаҳон уру­ши қат­наш­чи­ла­ри­га 10 минг дол­лар­дан бе­ри­ла­ди

Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энер­ге­ти­ка­си соҳаси­да­ги фа­олият­ни ли­цен­зи­ялаш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Ёқилғи-энер­ге­ти­ка соҳаси­да­ги ҳуқуқбу­зар­лик­лар учун мо­ли­явий сан­кци­ялар қан­дай тар­тиб­да қўлла­ни­ла­ди

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Аҳоли­га мо­ли­явий ёр­дам кўрса­тиш ти­зи­ми сод­да­лаш­ти­рил­ди

Камбағал оилаларга тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун грантлар ва фоизсиз ссудалар ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@vLswx: 05.03.25 00:07:42
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG????%2527%2522\'\": 05.03.25 00:07:33
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG'": 05.03.25 00:07:17
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG: 05.03.25 00:07:15
Шарҳлар: 3159
ўқиш