
Онлайн-НКМ ёки виртуал касса – тадбиркор танловига кўра
Савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассалар онлайн-НКМ қаторида жорий этилади.

Маданий меросни муҳофаза қилиш: лицензиялаш жорий этилади, жарималар оширилади
Қонунчиликка моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга оид тузатишлар киритилди.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш осонлашди
Тегишли аризани Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги янги хизмат ёрдамида юбориш мумкин.

Дипломни ЯИДХП орқали тасдиқлаш мумкин
Порталда янги интерактив хизмат – хорижда берилган умумий ўрта ёки ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза бериш хизмати тақдим этилади.

Ер ости сувларига қудуқ бурғуловчилар учун янги хизмат
1 сентябрдан бошлаб ер ости сувларига қудуқ бурғулаш учун рухсатномага буюртмани ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Рақамли иқтисодиёт соҳасида докторлар тайёрлаш бошланади
Республика бизнес ва бошқарув Олий мактаби қошида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш институти очилади.

Ақтау шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Консуллик округига Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради

Сув таъминоти тизимининг бир қисми тадбиркорларга берилади
Ўзбекистон Президенти 5 сентябрь куни аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагоглари қандай аттестациядан ўтказилади
“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бош прокуратура Академиясига кимлар ўқишга қабул қилинади
Бош прокуратура Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Талаба-контрактчининг ўқиши қанчага тушади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йили учун контрактлар қийматини эълон қилди.

Барча ҳудудларда ихтисослаштирилган тилларни ўқитиш мактаблари очилади
Вазирлар Маҳкамаси 21.08.2019 йилдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сон қарорни қабул қилди.

Бузилишлар – халқ депутатлари Кенгашлари қарорига кўра
ҚҲТБТ порталида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ерларини олиб қўйиш ва мулкларини бузиш, шунингдек уларга компенсация тақдим этиш механизмини тартибга солувчи ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган.

Янги Солиқ кодекси қандай қилиб ҚҚС нейтраллигини таъминлайди
Назарияда, қўшилган қиймат солиғи идеал солиқ ҳисобланади. Уни тўлаш юкни пировард истеъмолчи кўтаради. Бироқ кўпчилик тадбиркорлар у ёки бу ҳолатда ҳам тушумнинг бир қисмидан айрилишларига тўғри келганлиги сабабли ҚҚСни тўлаймиз деб ҳисоблашади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилди
Мазкур давлат бошқаруви органи космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади

ИИВ бўлинмаларида овқатланиш – аутсорсинг асосида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Жинс бўйича камситишга дуч келдингизми – шикоят қилинг
2.09.2019 йилдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон Қонун кучга кирди.

Товарларни маркировкалаш: қандай жорий этилади
Сентябрь ойида товарларни маркировкалаш ва кузатиш тизимини босқичма-босқич жорий этишнинг пилот лойиҳасини бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ДСҚ томонидан ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган ҳужжат лойиҳасидан келиб чиқади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўқишининг сўнгги босқичи – амалиётда
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим муассасаларининг юқори натижаларни қайд этган курсантлари (талабалари) ўқишнинг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Cпирт ва алкоголь ишлаб чиқариш: янги лицензиялаш тартиби ва жарималар тизими
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Кимлар микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайди
Чекловлар доираси кенгайтирилди. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Тижорат банклари учун молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланди
ДСҚ, Молия вазирлиги ва МБ Бошқарувининг тегишли қарори қабул қилинди.

Намунали фуқаролар йиғинлари учун мукофотлар, санаторийга йўлланмалар
Фуқаролар йиғинларини рейтинг баҳолаш, шунингдек маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.

Ёшларда – ўз академияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди.

Жамоатчилик назорати: нималарга эътибор қаратиш керак
Бир қатор қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.

Аёллар учун никоҳ ёши бир йилга оширилди
1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди.

Кичик бизнес: қийналиб қолдингизми ёрдам беришади
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик фаолиятини юритишда чеклов белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига номолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.