
Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.

Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.

Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.

Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.

Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади
Субсидия миқдори – суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизигача.

Янги илмий-тадқиқот институти номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш билан шуғулланади
Шунингдек, у кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, унинг намуналарини аниқлайди ва уларни халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритади.

Паррандачилик соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Хусусан, 1 июлдан бошлаб парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
АЖ дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси орқали хам тўлаб бериши мумкин.

Қуролга рухсатнома қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасинг қарори билан қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда.

Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Чора фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган.

Қамоқхоналарда товар харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади
Уларни ўрнатадиган инвесторлар махсус комиссия томонидан танлаб олинади

Қорақалпоғистонда аграр соҳага субсидия берилади
Биринчи босқичда субсидиялар 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни, 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.

Хорижий тилларни ўрганаётганлар учун қўшимча рағбатлантириш белгиланди
2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди
Марказ фаолиятига АҚШнинг Колумбия университети кўмаклашади

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига қандай тайёрлашади
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

Ўзбекистон ХМТ конвенциясини ратификация қилди
Ҳужжат билан қарамоғидаги болаларига ёки бошқа яқин қариндошларига нисбатан оилавий мажбуриятларга эга бўлганлик меҳнат муносабатларини тугатиш учун асос бўлолмаслиги белгиланган.

Зўравонликка учраган хотин-қизларга қандай ёрдам берилади
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти туризмни ривожлантиради
ШҲТ аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Шахсий инвестиция ҳисобварағини қандай очиш керак
У маҳаллий фонд бозорида муомалага чиқарилган ва уюшган қимматли қоғозлар бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланилади.

Шу йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади
Шунингдек, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади, мактабларда эса “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси бошланади.

А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури ишга туширилади.

Энг намунали болалар боғчаларида гимнастика хоналари ташкил этилади
Бокс бўйича Б. Жалолов ҳамда гимнастика бўйича О. Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Спорт вазирлиги тизимидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар билан янги лойиҳа офиси шуғулланади
Унинг директорига қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун кредитларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фоизсиз депозитлар бўйича кредитлари хўжалик юритувчи субъектларга ликвидли гаров таъминоти асосида маҳсулотлар импорти учун тақдим этилади.

Рақамли криминалистика илмий- тадқиқот институти ташкил этилди
Институт рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказади.

Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ташкил этилади
Базавий ўқув курсларида ўқитиш барча фойдаланувчилар учун бепул асосда бўлади.

2016 йилда солиқ солишнинг ўзига хосликлари
«NORMA» профессионал ривожланиш марказининг бонусли семинарида компания эксперти Зоя Тучкова тингловчиларни 2016 йилда солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хосликлари билан таништиради, кўп такрорланадиган хатоликларни кўриб чиқади

Norma.uz Telegramда ўзининг янгиликлар каналини очди
Энди Norma.uz порталидаги янгиликлардан улар эълон қилинган заҳоти хабардор бўлишингиз мумкин

«Norma» семинарга таклиф этади
«Norma» профессионал ривожланиш маркази навбатдаги бонусли семинарга тингловчиларни таклиф этади. Бу сафар экспорт-импорт операциялари бўйича тўғри ҳисоб-китоб ва солиқ солиш масалалари кун тартибига қўйилади

Кадрлар бўйича мутахассислар учун навбатдаги ўқув курси ўзбек тилида ўтказилади
Ўн кунлик ўқиш 5 сентябрда бошланади. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти, кўплаб китоб ва материаллар муаллифи, амалдаги Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири Абдусалом Рисқуллаев курсда ўқитувчилик қилади

“Юбилей” акцияси: абитуриентлар учун электрон тестлар 50%га арзон!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига Abitur.uz (илгари – «Менинг шаҳрим. Таълим») лойиҳаси “Юбилей” акциясини эълон қилди. Абитуриентлар учун электрон тестларнинг тўлиқ версиялари ва блокли тўпламларини махсус нархлар бўйича 50%га арзон харид қилиш мумкин

Abitur.uz туркумидаги тестлар навбатдан ташқари янгиланди
Яқинда имтиҳонлар! Сиз уларга нечоғли тайёр эканлигингизни текшириб кўринг. Буни электрон тренажерлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Ахир қисқа муддатларда энг мураккаб тестларни ечишни ўрганиш учун Abitur.uz туркумидаги дастурий маҳсулотларда ўзингизни баҳолаш, ўқиш ва вақтни назорат қилишни ўрганиш имконини берадиган тестлашнинг 3 турли режими кўзда тутилган.

Электрон тестларнинг навбатдаги янгиланиши чиқди
Abitur.uz туркумидаги электрон тестларнинг янгиланган версияларини юклаб олиш мумкин. Уларга янги тестлар ва 2016 йил учун квоталар бўйича ахборот киритилган

Abitur.uz скретч-карталари энди газета киоскаларида
Abitur.uz лойиҳаси (илгари – “Менинг шаҳрим. Таълим”) олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар харид қилиш мумкин бўлган савдо шохобчалари сонини ошираётир

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.