Миллий сертификатлаш доирасида мавсумий сессиялар саналари эълон қилинди
Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон маркази («Buxgalterlar va auditorlar imtixon markazi» МЧЖ) 2017 йилда имтиҳонлар учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилди. Тестлаш тўртта сессия доирасида ўтказилади
Пенсионерлар метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўлишди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 9 март куни қабул қилинди. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари 15 мартдан пенсия гувоҳномасини кўрсатган ҳолда соат 10.00 дан 16.00 гача метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўладилар
БҲМСни биргаликда такомиллаштирамиз
Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқди. Бизнинг сайтимизда уни муҳокама қилиш мумкин
Даромадларни декларациялаймиз
1 апрель жисмоний шахслар йил якунларига кўра олган даромадлари тўғрисида ҳисобот беришлари керак бўлган сўнгги кун. Кўпчилик масалани ечишда мураккабликларга тўқнаш келади. Шу сабабли декларациянинг ўзи нималигини, ушбу таомил кимлар учун мажбурийлигини, у қандай ва қайси муддатларда топширилишини, унда қандай маълумотларни акс эттириш кераклигини аниқлашга уриниб кўрамиз
Хорижий юк ташувчилар йўналишни ЯИДХП орқали ўзгартиришлари мумкин
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомнинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Педагоглар малака ошириш курсларидан такроран онлайн ўтишлари мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 103-сон қарори билан Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомга тузатишлар киритилди
Алоҳида бўлинмалар учун солиқ алоҳида тўланади
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорининг 15-банди ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Саноат хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси томонидан мамлакатимизнинг қатор қонун ҳужжатларига тузатишлар лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси форумида жойлаштирилган
ССП тармоқлар бўйича экспортёрлар билан учрашувлар жадвалини ишлаб чиқди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ҳамкорликда айрим тармоқлар ишлаб чиқарувчилари товарларини чет эл бозорларига чиқаришнинг муаммоли масалаларини муҳокама қилиш бўйича қатор учрашувларни режалаштирган
ЭИЗ ишлаб чиқаришни кенгайтиради
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 110-сон қарори билан 2017-2019 йиллар даврида эркин иқтисодий зоналарда тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган лойиҳалар рўйхати тасдиқланди
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланмаётган бўлсангиз - сотганингиз маъқул
Президентнинг 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон Қарори билан тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди. Хусусан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун солиқларнинг оширувчи коэффициентлари жорий қилинди
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан 15 нафар қиз тақдирланди
Президент “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади
Уй-жойни сотиш учун маълумотномалар йиғиш зарур эмас
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 106-сон қарори билан Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Янги акциз маркалари жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 100-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилмоқда
Маҳаллийлаштириш дастуридан 12 лойиҳа чиқарилди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2017 йилдаги 113-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2020 йил охиригача алмаштирилиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2017 йилдаги 116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Кўчмас мулкни қайта расмийлаштириш осонлашади
1 июлдан эътиборан пойтахтимиз аҳолиси кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини расмийлаштириш учун турли хил маълумотномаларни йиғиш заруратидан халос бўладилар
Терминалсиз қандай тўлаш мумкин?
CLICK тўлов тизими ҳар қандай савдо шохобчасига виртуал терминалларни улаш имкониятини эълон қилди. Ушбу техник ечим тадбиркорларга тўлов терминалидан фойдаланмай, CLICK тизими орқали пластик карталардан тўлов қабул қилиш имконини беради
Янги касб-ҳунарга бепул ўқитиш учун иш берувчи билан тузилган шартнома керак
Меҳнат вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2860, 2017 йил 22 февраль) билан янги Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2846-1, 2017 йил 21 февраль) билан Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси кафолатланади
“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” парламент қуйи палатасида муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар
Солиқ маслаҳатининг янги поғонага кўтарилиши - замон талаби
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлар
Март ойида кичик корхоналар танлама кузатуви ўтказилади
Давлат статистика қўмитаси илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга оширган микрофирмалар ва кичик корхоналар танлама кузатувини ўтказиш санасини эълон қилди
Ўзбекистонда Наврўзга тайёргарлик бошланди
Президентнинг 28.02.2017 йилдаги Қарори билан 2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди
Янги ходимни ишга олиш санъати
Бизнесдаги энг қимматбаҳо ресурс – бу бошқарув остида иш бажарувчи ходимлардир. Ходимларни танлаб, ишга олиш HR-менежерларнинг асосий вазифаларидан бири. Тўғри танлов ишлаб чиқаришни кенгайтириш, даромадларни оширишга ёрдам беради
Истеъмолчилар сифатсиз товарлар ҳақида билиб олишади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сотилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва Сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида ягона ахборот маълумотлар базасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасидан қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида фойдаланиш мумкин
Суд бошқарувчиси кредиторларни хабардор қилади
Давлат рақобат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси банкротлик тартиботларида шаффофликни таъминлаш ва кредиторларнинг ҳуқуқлари ва ролини оширишга қаратилган. Ҳужжат қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган
Пенсия ва нафақалар ҳақида SMS орқали хабар берилади
Эндиликда пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчилар реал вақт режимида SMS-сўров орқали пенсия ва нафақалар миқдори ва тўлов муддатлари ҳақидаги ахборотни сўраб олишлари мумкин бўлади
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.