
Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади
У жорий йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади.

Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

АЖ ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси қандай жорий этилади
Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт.

Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.

"Uzex Agro" платформаси ишга туширилмоқда
У аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини беради.

Декриминализация: айрим енгил тан жароҳатлари учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Шунингдек, ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгаймоқда.

Дориларнинг постмаркетинг назорати қандай ўтказилади
Жисмоний ва юридик шахслардан ахборот ва мурожаатлар келиб тушиши уни ўтказиш асосларидан бири ҳисобланади.

Миллий малака тизими такомиллаштирилади
Уни ислоҳ қилиш йўналишларидан бири машғулотлар, касблар ва лавозимлар миллий классификаторини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқиш ва ривожлантиришдан иборат.

"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.

Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди
У замонавий технологиялар асосида номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали давлат фуқаролик хизматини салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар билан таъминлайди.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда
Шунингдек, вояга етмаганларни ушбу жиноятларга жалб этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси фаолияти қандай ташкил этилган
Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази унинг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.

Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.

Соҳадаги айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади
Гап янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳақида кетмоқда.

Капитал қурилиш объектларининг Ягона классификатори жорий этилмоқда
Капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради.

Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.

Прокурорнинг айрим фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги иштироки бўйича ваколатлари белгиланди
Эндиликда прокурор ўзи иштирок этмаган ишларни суддан талаб қилиб олиши мумкин.

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.

Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини давлат қўллаб-қувватлайди
Энди, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ иссиқхона хўжаликларини газ босимининг пасайиши ёки электр энергияси узилишининг сабаблари ҳақида камида 24 соат олдин хабардор қилиши шарт.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади

Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.

Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.

Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий дастур қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири – 2028 йилгача кучли чанг бўронларининг юзага келиш суръатини ҳозирги ҳолатга нисбатан 50 фоизга қисқартириш.

Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда

Қурилиш ташкилотидаги бухгалтернинг ишлаш хусусиятлари
Қурилиш соҳасидаги бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш – бухгалтерлар учун бош оғриғи. Қийинчиликларни қандай енгиш мумкин? «ViGoRus» консалтинг компанияси директори Светлана Голосова жавоб беради

Меҳнат ҳақини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин
18 майда «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Иш ҳақини ҳисоблаш. Меҳнатга ҳақ тўлашга оид мураккаб масалалар: солиқлар ва бадаллар» семинари бўлиб ўтади

Импортда мулк ҳуқуқи қачон юзага келади
Мулк ҳуқуқини тан олиш пайти ташқи иқтисодий фаолият шартномалари билан ишловчи деярли барча бухгалтерларни қийнайдиган масала ҳисобланади. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова муаммонинг тарихи ва уни тўғри ҳал этиш йўллари ҳақида батафсил сўзлаб беради

Корхонада инвентаризация қанча вақт оралиғида ўтказилиши керак?
Воситачилик шартномаси бўйича бухгалтерия проводкалари ва товар-моддий захираларни инвентаризациядан ўтказиш бухгалтер учун бош оғриғи бўлиши мумкин. «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси вакили Вера Тюрина шу ҳақда батафсил сўзлаб беради

Хорижий инвесторлар билан шартномани қандай тузган маъқул
Норезидентлар иштирокидаги келишувларда иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик учун халқаро битимлар нормаларини тўғри қўллаш керак. Бу борада «UNITED TAX ADVISORS» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори ўринбосари Мурот Қодиров бир нечта тавсияларни беради

Бошловчилар учун бухгалтерия курслари
17 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» курси иш бошлайди. Курс бухгалтерия ҳисобини ўрганишни эндигина бошлаганлар учун мўлжалланган

Сарф-харажатлар қандай камайтирилади?
Ортиқча вазифалар, такрорланадиган жиҳатларни қандай аниқлаш ва ташкилот ишини оптималлаштириш мумкин? Саволга «OLSOFT» компаниясининг лойиҳа менежери Тимур Шарапов жавоб беради

Товар-моддий захиралар ҳисоби қандай юритилади
Моддий бўлим бухгалтери хатога йўл қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиши лозим? Ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади